Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманова Мафтуна Давлатбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни рақамлаштириш асосида яширин секторни қисқартириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1760
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кабулов Шариф Раҳимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда рақамлаштириш асосида яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётда норасмий бандлик улушини камайтиришга республикада фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлик суб'ектларига ташқаридан уч нафардан беш нафаргача доимий ишчини ёллаш ва улар билан меҳнат шартномаси тузишга рухсат бериш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
мамлакатда яширин сектор улушини қисқартиришнинг иқтисодий механизмини республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик суб'ектларини ҳисобга олишнинг махсус автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш асосида уларнинг рейтинг даражасини аниқлаш ва шундан келиб чиққан ҳолда 50 фоиздан 100 фоизгача бўлган оралиқда солиқ имтиёзларини тақдим этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакилларини “соя”дан чиқаришга уларга асосий ва айланма капитални сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар учун давлат томонидан кафиллик бериш ва “Хизматлар ипотекаси” тизимини жорий қилиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзбекистонда яширин сектор улуши қисқаришига та'сир этувчи омиллар ва рақамлаштириш даражаси кўрсаткичлари ўртасидаги коррелясион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида республикада яширин иқтисодиёт кўлами ўзгаришининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган муқобил прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
иқтисодиётда норасмий бандлик улушини камайтиришга республикада фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлик суб'ектларига ташқаридан уч нафардан беш нафаргача доимий ишчини ёллаш ва улар билан меҳнат шартномаси тузишга рухсат бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-890-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси (Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси бешинчи қисмига ўзгартириш киритишга оид) 1-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-январдаги 01/қ-08-25-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш, оилавий тадбиркорлик субектларига беш нафаргача доимий ходимни ишга ёллаш ва улар билан меҳнат шартномалари тузиш имконини берди;
мамлакатда яширин сектор улушини қисқартиришнинг иқтисодий механизмини республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик суб'ектларини ҳисобга олишнинг махсус автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш асосида уларнинг рейтинг даражасини аниқлаш ва шундан келиб чиққан ҳолда 50 фоиздан 100 фоизгача бўлган оралиқда солиқ имтиёзларини тақдим этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сонли “Тадбиркорлик суб'ектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2а-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 06-10836-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада тадбиркорлик суб'ектларининг фаолиятини автоматик равишда назорат қилиш ва яширин секторда фаолият юритаётган суб'ектларни қонуний рағбатлантиришга хизмат қилади;
республикада фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакилларини “соя” чиқаришга уларга асосий ва айланма капитални сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар учун давлат томонидан кафиллик бериш ва “Хизматлар ипотекаси” тизимини жорий қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 2-ва 4-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-январдаги 01/қ-08-25-сон ма'лумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада “соя” остида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакилларининг расмий фаолият юритишга эришилади;
Ўзбекистонда яширин сектор улуши қисқаришига та'сир этувчи омиллар ва рақамлаштириш даражаси кўрсаткичлари ўртасидаги коррелясион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида республикада яширин иқтисодиёт кўлами ўзгаришининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган муқобил прогноз ссенарийларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сонли “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 2-б бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 5-февралдаги 33-8/866-сон ма'лумотномаси). Ушбу моделнинг эмпирик натижаларидан амалиётда фойдаланиш 2030 йилгача муддатда яширин иқтисодиёт улушидаги ўзгаришларни прогноз қилишнинг муқобил ссенарийларини ишлаб чиқиш имконини берди, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тизимини аниқлаштиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish