Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабакулов Шараф Хамракуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юзаки қовуқ саратонининг комбинирлашган давосида пробиотикларнинг ўрни ва аҳамияти», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib79.

Илмий раҳбар: Наврузов Саримбек Наврузович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полатова Джамиля Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қозоқ миллий онкология ва радиология илмий-текшириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий пробиотикни ва трансуретрал резекцияни қўшма қўллаш йўли билан юзаки қовуқ саратонининг даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юзаки қовуқ саратонининг хирургик даволаш билан комбинацияда пуфак ичи пробиотикотерапия усули ишлаб чиқилган;

юзаки қовуқ саратони клиник кечиши ва жойлашуви билан юзаки қовуқ саратон инвазияси инфильтрациясининг пропорционал боғлиқлиги аниқланган;

юзаки қовуқ саратони гистологик тузилиши, босқичи ва махсус давонинг бевосита натижасига бевосита таъсир этувчи маҳаллий микробиоценоз ва иммун ҳолатнинг силжишлари аниқланган;

юзаки қовуқ саратони патологик ангиогенези ифодаланиши, ўсма жараёнининг қайталанишининг асосий омили ва турли даволаш усуллари самарадорлигини баҳолашда прогностик мезон бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги исботланган;

пуфак ичи пробиотикотерапиясининг дисбиотик ўзгаришлар коррекцияси, шартли патоген ва патоген микрофлоранинг танланган деконтаминацияси ҳамда кейинчалик маҳаллий ва тизимли иммунитетни кучайтиришга бўлган аҳамияти аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қовуқ саратони диагностикаси ва даволашининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган “Юзаки қовуқ саратонининг комбинирлашган давоси самарадорлигини ошириш мақсадида пробиотикларни пуфак ичи инсталляция усули” тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул, юзаки ЮҚСга чалинган беморларда амалиётдан кейинги даврда ҳаёт сифати кўрсаткичларини 1,5-2 мартага яхшилаш имконини берган;

ишлаб чиқилган “Биоптатнинг цитоморфологик таҳлили ва ўсма тўқимасида патологик ангиогенезни ўрганиш усули” тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул даволашнинг эҳтимолий оқибатини прогнозлаш, бу эса ўз навбатида, кейинги даволаш тактикасини адекват белгилаш имконини берган;

юзаки қовуқ саратонининг диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах ва Хоразм вилоят филиаллари онкоурология бўлимлари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 8н-д/10-сон маълумотномаси). Таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланилиши ЮҚС комбинирлашган даволаш қайталанишсиз даври давомийлигини 10,1+0,9 дан 13,2+0,4 ойгача яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish