Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Юсуфжон Эшқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи 3д-металларнинг таркибида азот, кислород бўлган лигандлар билан комплекс бирикмалари синтези, кристалл тузилишлари ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/К715.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.04.2022.К.78.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Раззоқова Сурайё Раззоқовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи 3д-металларининг таркибида азот ва кислород бўлган лигандлар билан комплекс бирикмалари синтези, уларнинг кристалл тузилишлари, квант-кимёвий параметрлари, молекулалараро таъсирлашиш энергиялари ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Cо(ИИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ), Зн(ИИ), Фе(ИИИ) металл ионларининг 8-оксихинолин, этилендиамин, диетаноламин, 2,6-пиридиндикарбон кислота билан 8 та янги аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтез қилинган ва уларнинг монокристаллари олинган;
РТТ ёрдамида олинган комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари ҳамда октаедр, тетраедр ва симметрик тетрагонал пирамида шаклида комплекслар ҳосил бўлиши аниқланган;
СРСМ (ўтказувчиларга ўхшаш қутбланувчан муҳит модели) усули билан [Cо(C9Ҳ6НО)3]C2Ҳ4О2, [Ни2(C9Ҳ6НО)2(НО3)2(Ҳ2О)2] комплекс бирикмалари термодинамик параметрларининг эритувчилар таъсирида ўзгариши аниқланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларда Ҳиршфелд сирт таҳлили натижасида Ҳ…Ҳ, Ҳ…C/C…Ҳ, О…Ҳ/Ҳ…О таъсирларининг улуши ва кристаллардаги молекулалараро таъсирлашиш энергиялари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида азот ва кислород бўлган лигандларнинг баъзи 3д-металлар билан комплекслар бирикмалари синтези ва уларнинг кристалл тузилишларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
[Cо(C9Ҳ6НО)3]C2Ҳ4О2, [Ни(C9Ҳ6НО)2C4Ҳ11НО2]Ҳ2О, [Ни2(C9Ҳ6НО)2(НО3) 2(Ҳ2О)2], [Cу(C7Ҳ5НО4)(Cл)3]C9Ҳ8НО(Ҳ2О)2, [(C9Ҳ8НО)2]2[C10Ҳ6С2О6](Ҳ2О)4, [(C9Ҳ6НО)2][C2Ҳ10Н2] таркибли комплекс бирикмаларининг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, CCДC депозит рақами 2232766, 2256725, 2307011, 2307012, 2256736, 2256744). Натижада, маълумотлар базасига киритилган кимёвий бирикмаларнинг тақдим этилган маълумотларидан ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш ва уларнинг тузилишини тавсифлашда фойдаланиш имконини берган;
8-оксихинолиннинг Cу(ИИ) иони сақлаган аралаш лигандли комплекс бирикмасининг 0,04% ли эритмаси “НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида дезинфекцияловчи воситалар тайёрлашда амалиётга жорий этилган (“НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2024 йил 17 апрелдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали дезинфекцияловчи воситалар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish