Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Мирзохид Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини мобил технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022PhD/Ped3520.
Илмий раҳбар: Ярлакабов Умирзоқ Маматқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиев Мирзали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини мобил технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожлантиришнинг мантиқий-функсионал модели мақсад, мазмун, фаолият, методика ва натижа компонентлари узвийлигида моделнинг эгилувчанлик, кенгаювчанлик, динамик хусусиятларини илмий йўналишга истиқболий башоратлаш ҳамда ҳисоблаш усулларидаги гибридликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий, педагогик ва эргономик шарт-шароитлари касбий фаолиятга оид материалларни оддийдан мураккабга қараб даражалаш кўникмаларини муаммоли дедуксион, уйғун, индуксион ривожлантириш натижасида инсон хотира занжирида алгоритмик кетма-кетликни самарали амалга ошириш орқали касбий ва шахсий шакллантириш натижасида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини мобил технологиялар воситасида ривожлантириш методикаси касбий компетенсиялар компонентларини умумтехник фанларнинг мобилли-услубий-дидактик таъминоти мазмунига о'рганиладиган техник жараёнларни моделлаштирувчи Cомпутер Сcиенcе методикасини киритиш ҳамда мантиқий фикрлашни тизимли фикрлашга назарий мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожланганлигининг  репродуктив, вариатив, креатив даражаларини баҳолашнинг мотивацион-шахсий, когнитив-таҳлилий, фаолиятли, рефлексив мезонлари назарий қоидалар билан кўп функсияли касбий-амалий топшириқларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқликларни рақамли технолигик (Жава, ПҲП) визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида мобил технологиялар асосида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини фаоллаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий, педагогик ва эргономик шарт-шароитлари касбий фаолиятга оид материалларни оддийдан мураккабга қараб даражалаш кўникмаларини муаммоли дедуксион, уйғун, индуксион ривожлантириш натижасида инсон хотира занжирида алгоритмик кетма-кетликни самарали амалга ошириш орқали касбий ва шахсий шакллантириш натижасида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар Жиззах политехника институтида бажарилган “АИФ 1/4 – Касб-ҳунарга ёʻналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2021-2023йй.) мавзусидаги амалий тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 10-октябрдаги 02-403-402-сон маълумотномаси). Натижада таъминланган педагогик шарт-шароитлар талабаларда ҳисоблаш тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини мобил технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожланганлигининг репродуктив, вариатив, креатив даражаларини баҳолашнинг мотивацион-шахсий, когнитив-таҳлилий, фаолиятли, рефлексив мезонлари назарий қоидалар билан кўп функсияли касбий-амалий топшириқларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқликларни рақамли технолигик (Жава, ПҲП) визуаллаштириш асосида такомиллаштиришга доир доир таклифлар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27-мартдаги 68-9-сон гувоҳномаси). Натижада такомиллаштирилган методика ва баҳолаш мезонлари таълим сифатини ҳамда педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожлантиришнинг мантиқий-функсионал модели мақсад, мазмун, фаолият, методика ва натижа компонентлари узвийлигида моделнинг эгилувчанлик, кенгаювчанлик, динамик хусусиятларини илмий йўналишга истиқболий башоратлаш ҳамда ҳисоблаш усулларидаги гибридликни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Фаргʻона ролитехника институти, Тошкент давлат техника университети,  Тошкент ахборот технологиуалари университетининг Самарқанд филиали ва Жиззах ролитехника институтининг таълим жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ресбубликаси Олий таълим, фан инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илгʻор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 8-февралдаги 02/01-01-15-сон маълумотномаси). Натижада мазкур модел талабаларнинг ҳисоблаш тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish