Исломова Феруза Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёзма нутқ кўникмалрини ривожлантиришда эссе методидан фойдаланиш технологияси (7-10-синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия методикаси ва назарияси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5046.
Илмий раҳбар: Муминов Сидикжон Мирсобитович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Бахтигул Кучкаровна, педагогика фанлари доктори, доцет; Мавлонова Кларахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантиришда эссе ёзиш технологиясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эссенинг коммуникатив вазиятда прагматик компетенсия ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилиши нафақат таълим жараёнида, балки ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаларида ҳам муҳим амалий аҳамиятга эгалиги, мантиқий-мазмуний изчилликда матн яратиш талабларига мувофиқ, мустақил ижодий фикрлаш, ўз нуқтаи назарини асосли далиллар билан қўллаб-қувватлаш ва фикрни изчил ҳамда тушунарли тарзда ифодалаш кўникмаларини шакллантириш жараёнлари “Йўриқномали жадвал” усули асосида такомиллаштирилиши аниқланган;
эссе ёзишнинг ўқувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантириши, аниқ ва мантиқий фикрни ифодалаш кўникмаларини шакллантириши, шунингдек, ўз фикрини асосли тарзда баён қилиш имконини бериши сабабли ўзбек тили фанидан эгаллаган лингвистик компетенсия, умумий билим ва дунёқарашни акс эттиришга имкон бериши, ёзма нутқни ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириши асосланган;
ессе ёзишга қўйиладиган методик талабларни аниқ белгилаш зарурати ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш фаолиятини тўғри йўналтириш ҳамда уларнинг ёзма нутқ кўникмаларини тизимли равишда шакллантириш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, мазкур жараён қизиқарлилик, мантиқийлик, услубнинг аниқлиги, шакл ва ҳажм мутаносиблиги, мақсаднинг аниқ белгиланиши, адабий тил меъёрларига риоя этиш, қисқалик ва масъулиятлилик каби методик мезонларни ўз ичига олиши лозимлиги асосланган;
эссе матнини текширишнинг она тилига хос тартиб-қоидалари, мезонларига кўра она тили ўқитувчилари учун ўқувчиларни эссе ёзишга тизимли тайёрлаш, грамматик аниқлик, адабий тил меъёрларига риоя қилиш, мантиқий изчиллик ва мазмуний тўлиқлик кабилар муҳим аҳамият касб этитши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни эссе ёзишга ўргатиш технологиясини такомиллиштириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
эссенинг коммуникатив вазиятда прагматик компетенсия ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилиши нафақат таълим жараёнида, балки ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаларида ҳам муҳим амалий аҳамиятга эгалиги, мантиқий-мазмуний изчилликда матн яратиш талабларига мувофиқ, мустақил ижодий фикрлаш, ўз нуқтаи назарини асосли далиллар билан қўллаб-қувватлаш ва фикрни изчил ҳамда тушунарли тарзда ифодалаш кўникмаларини шакллантириш жараёнлари “Йўриқномали жадвал” усули асосида такомиллаштирилиши оид назарий қарашлардан Фарғона давлат университетида бажарилган 2017-2020-йилларга мўлжалланган №ОТ-Ф-1-100 “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 18-декабрдаги 04/6392-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамийати ортган;
ессе ёзишга қўйиладиган методик талабларни аниқ белгилаш зарурати ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш фаолиятини тўғри йўналтириш ҳамда уларнинг ёзма нутқ кўникмаларини тизимли равишда шакллантириш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, мазкур жараён қизиқарлилик, мантиқийлик, услубнинг аниқлиги, шакл ва ҳажм мутаносиблиги, мақсаднинг аниқ белгиланиши, адабий тил меъёрларига риоя этиш, қисқалик ва масъулиятлилик каби методик мезонларни ўз ичига олиши лозимлиги юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва хулосалардан Фарғона давлат университетида бажарилган 2019-2021-йилларга мўлжалланган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 12-сентябрдаги 04/4840-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа фаолияти доирасида қўлланилган матнларнинг муҳим тил қоидалари асосида ёзилишига, шунингдек, ижодкор ёшлар ўртасида эссе ёзиш маҳоратини юксалтириш ишларида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган;
эссе ёзишнинг ўқувчиларда ижодий фикрлашни ривожлантириши, аниқ ва мантиқий фикрни ифодалаш кўникмаларини шакллантириши, шунингдек, ўз фикрини асосли тарзда баён қилиш имконини бериши сабабли, ўзбек тили фанидан эгаллаган лингвистик компетенсия, умумий билим ва дунёқарашни акс эттиришга имкон бериши, ёзма нутқни ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириши борасидаги таклифлардан Фарғона вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Биз билган ва билмаган дунё”, “Оталар сўзи”, “Хайрли кун” кўрсатувларининг ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 23-ноябрдаги 02-12/226-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-маърифий мундарижаси қимматининг ошишига хизмат қилган.