Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятова Нилуфар Рахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хуснбузар касаллигининг клиник-генетик ва микробиологик жихатлари ва патогенетик даволаш усуллари”, 14.00.11-Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Тib2452.
Илмий рахбар: Сабиров Улугбек Юсупханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мавлянова Нигора Наримановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуснбузар касаллиги ривожланишининг клинико–генетик ва иммунно-микробиологик механизмларини ўрганиш ва олинган натижалар асосида даво ва профилактика усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуснбузар беморларда зарарланган тери ўчоғида 78,8% ҳолатда аниқланган Micrococcacea – staphylococcus spp. оиласига кирувчи шартли-патоген флоранинг  коллонизацияланиш даражаси соғлом шахсларга нисбатан 17,3 баровар юқори ва бу шартли-патоген флоранинг колонизацияланишга резистентлик холатининг бузилиши синдроми эканлиги исботланган;
ҳуснбузар беморларда 47,2% да дерматознинг клиник кечишининг оғирлиги чуқурлашишгаи ва унинг сурункали турга ўтишига олиб келадиган бактериал инфекциянинг персистирловчи тури, хусусан метициллин-резистент коагулонегатив Staphylococcus spp. non aureus (MRCoNS) – 68,9% ҳолатда ва St.aureus стафилококкларининг метициллинрезистент генотипларининг оғир даражали тури (MRSA) – 22,4% ҳолатда аниқланган;
ҳуснбузар касаллиги беморларнинг қон зардобида яллиғланиш олди (ИЛ-6) цитокиннинг ҳаддан ташқари 4,2 баробар кўп ишлаб чиқарилиши ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокиннинг 2,3 баробар камайиши билан умумий IgE нинг миқдори ошиши фонида беморнинг организмида бактериал сенсибилизация холатининг ривожланиши ҳамда Staphylococcus spp. шартли-патоген флорасини юқори коллонизация билан ишончли корреляциясини намоён қилиши исботланган;
патологияга нисбатан ишончли протектив маркерлари ҳисобланадиган FABP2 генининг ALA54THR полиморфизми ва ADRB3 генининг Trp64Arg rs4994 генотипининг ўзбек популяциясида оғир ҳуснбузар касаллиги ривожланиш хавфини оширишидаги аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббёт маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 12 декабрь 02-10/9сон хулосасига (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббёт марказининг 2022 йил 5 октябрдаги 01-09/660 -сонли хати юборилган) кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳуснбузар беморларда зарарланган тери ўчоғида 78,8% ҳолатда аниқланган Micrococcacea – staphylococcus spp. оиласига кирувчи шартли-патоген флоранинг  коллонизацияланиш даражаси соғлом шахсларга нисбатан 17,3 баровар юқори ва бу шартли-патоген флоранинг колонизацияланишга резистентлик холатининг бузилиши синдроми эканлиги исботланган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида ва унинг Хоразм вилояти филиали шифохонасида 29 март 2022йил №18-И-1§-сонли буйруғи ва “Ихлос мед сервис” хусусий клиникаси амалиётига 11.10.2022 йилдаги 10-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Хуснбузар беморларда шартли-патогенли микроорганизмларнинг колонизацион холатини аниқланиши касалликнинг оғирлик даражасини эрта ташхислайди, самарали даволаш жараёнини тезлаштирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хуснбузар касаллигида терида бактериологик ташхислашни амалиётда қўлланилиши орқали антибиотикларга бўлган сезувчанликларни аниқлайди ва беморларга вақтида керакли антибиотик дори воситаларини тизимли ва махаллий қўллашга имкон яратади ва полипрогмазия холатини камайтиради. Беморларда бактериал яллиғланишга қарши даволанишга сарф қилинадиган харажати ўрта хисобда 451864 сўмни ташкил қилган ва 32 нафар беморга 14459648 сўм ортиқча сарф харажаларни иқтисод қилишга имкон берган. Хулоса: хуснбузар касаллигида тўғри танланган антибиотик терапиясини тайинлаш, 1 нафар бемор ҳисобига даволаш учун ажратилган маблағларини 451864 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ҳуснбузар касаллиги беморларнинг қон зардобида яллиғланиш олди (ИЛ-6) цитокиннинг ҳаддан ташқари 4,2 баробар кўп ишлаб чиқарилиши ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокиннинг 2,3 баробар камайиши билан умумий IgE нинг миқдори ошиши фонида беморнинг организмида бактериал сенсибилизация холатининг ривожланиши ҳамда Staphylococcus spp. шартли-патоген флорасини юқори коллонизация билан ишончли корреляциясини намоён қилиши исботланган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти шифохонасида ҳудудий филиали бўйича 29 март 2022йил №18-И-1§-сонли буйруғи ҳамда “Ихлос мед сервис” хусусий клиникаси амалиётига 11.10.2022 йилдаги 10-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Staphylococcus spp. микроорганизмларини полимераз занжирли реакция усулида аниқланиши микробиологик културал тадқиқотлар кўрсаткичларидан 4 баробар юқори бўлиб, ўзининг қисқа вақт (1 соат) ичида стафилакоккларнинг генотиплари турларини аниқлайди ва хуснбузар беморларда самарали этиотроп антибиотикли терапиясининг тактикасини белгилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стафилакоккларнинг полимераз-занжирли реакция усули орқали генотипларини аниқланиши орқали ташхислашни қисқа муддатини эгаллаши ва эрта даволашни белгилаш имконини яратган (РИДВваКИАТМнинг прейскурантига кўра беморнинг клиникада бир кунлик ётиш ҳаражати ўртача 750000 сўмни ташкил этади, полимераз занжирли реакция текшириш усулини қўллаш, эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш ҳисобига 7500000 сўм маблағ иқтисод қилинади. Хулоса: хуснбузар беморларда полимераз-занжирли реакция усули билан ташхислаш усулини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ҳуснбузар касаллиги беморларнинг қон зардобида яллиғланиш олди (ИЛ-6) цитокиннинг ҳаддан ташқари 4,2 баробар кўп ишлаб чиқарилиши ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокиннинг 2,3 баробар камайиши билан умумий IgE нинг миқдори ошиши фонида беморнинг организмида бактериал сенсибилизация холатининг ривожланиши ҳамда Staphylococcus spp. шартли-патоген флорасини юқори коллонизация билан ишончли корреляциясини намоён қилиши исботланган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказинининг клиникасида ва Республика ихтисослашгантирилган дерматовенерология ва косметология тиббий маркази Хоразм вилояти филиали 29 март 2022йил №18-И-1§-сонли буйруғи ва “Ихлос мед сервис” хусусий клиникаси амалиётига 11.10.2022 йилдаги 10-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хуснбузар касаллигига дучор бўлган беморларда бактериал сенсибилизацияни даволашда терапия тактикасининг мониторингини, яъни Ўзбекистон табиий манбаълари асосида ишлаб чиқилган юқори минераллашган балчиқ ниқоби “фатидерм-м” ва светодиодли фототерапияни қўллаш орқали физиотерапевтик инновацион усулининг тўғри танланганлигидан далолат беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган инновацион даволаш усули хуснбузар касаллиги билан оғриган беморларда теридаги патологик жараёнларини сўрилиши динамикасини тезлаштирди ва стационарда ётиш кунини 1,4 маротабага камайтиришга олиб келди. Ва шу билан бирга касалликнинг қайталаниш холатини камайтириш хисобига даволаниш харажатларини 2,5 маротабага камайтиради, яъни шифохонада йилига ётиб даволаниш жараёнига ўрта хисобида сарф қилинадиган харажатлар тўлов миқдори тахминан 5250000 сўмга камайтирган ва иқтисод қилинган. Хулоса: хуснбузар беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга сарфлаш маблағларни 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: патологияга нисбатан ишончли протектив маркерлари ҳисобланадиган FABP2 генининг ALA54THR полиморфизми ва ADRB3 генининг Trp64Arg rs4994 генотипининг ўзбек популяциясида оғир ҳуснбузар касаллиги ривожланиш хавфини оширишидаги аҳамияти аниқланган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиникаси ва Республика ихтисослашгантирилган дерматовенерология ва косметология тиббий маркази Хоразм вилояти филиали 29 март 2022йил №18-И-1§-сонли буйруғи ва “Ихлос мед сервис” хусусий клиникаси амалиётига 11.10.2022 йилдаги 10-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник ва молекуляр-генетик тадқиқотлар натижаларига кўра хуснбузар касаллигига дучор бўлган беморларда персонациялашган овқатланиш тартибини қўллаш асосида касаллкнинг оғир шаклларини ривожланишини олдини олишда ва касалликнинг қайталаниш холатини камайтиришга имкон яратади. Юқори минерализациялашган (фатидерм-м) лойли ниқобли даволаш махсулотини дерматология амалиётида қўлланилиши импорт ўринли дори воситалари ўрнини босади ва амалиётда кенг қўлламда фойдаланиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган инновацион даволаш усули касалликнинг қайталаниш ҳолатини 8,6 маротабага камайтирган, даволаниш самарадорлигини 76,05%га оширган. Бунинг негизида беморларнинг даволанишга қаратилган пуллик ҳаражатлари 3,5 баробарга камайган. Хулоса: тери ярали беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга сарфланадиган маблағларини 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish