Очилова Дилором Абдукаримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Даун синдроми мавжуд ўсмирларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи” 14.00.02-Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4015.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Павлова Татьяна Васильевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Исо Коноевич Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Даун синдроми мавжуд ўсмирларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, антропометрик параметрлар ва тана таркибини биоимпедансометрик таҳлилини ўрганиш, ёш ва жинсга хос заиф антропометрик кўрсаткичларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
12-17 ёшдаги Даун синдроми мавжуд ва соғлом ўсмирларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва тана турли қисмларининг антропометрик параметрларининг ўсиши ва ривожланиши динамикасининг ёш ва жинсга хос хусусиятлари аниқланган;
илк бор Даун синдроми бўлган ўсмирларда тана таркибининг биоимпеданс соғлом ўсмирларга нисбатан фарқлари тадқиқотда кенг қамровли эканлиги асосланган;
Даун синдроми мавжуд ўсмирларда ретроспектив усулда касалликлар таҳлили ўрганилган ҳамда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва антропометрик параметрлар билан боғлиқлиги исботланган;
Даун синдроми мавжуд ўсмирларда кенг учрайдиган касалликлар профилактикаси ва заиф антропометрик параметрларни коррекциясига доир реабилитацион чоралар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
ДС мавжуд ва соғлом ўсмирларда тана турли кисмлари антропометрик кўрсаткичлари ҳамда тана таркибининг биоимпеданс таҳлилининг қиёсий тавсифини ўрганиш орқали реабилитация ва профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Даун синдроми мавжуд 12-17 ёшдаги ўсмирларда тана турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларнинг шу ёшдаги соғлом ўсмирларнинг кўрсаткичларидан пастлиги, уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари, ўсмирларнинг ўсиши ва ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда асослангани Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024-йил 2-мартдаги 24-М/040-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Даун синдроми мавжуд ўсмирлик даврида бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.06.2024 йилдаги 62-сон ҳамда Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерининг 29.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги тадқиқот натижаларида Даун синдроми мавжуд ўсмирларда аниқланган жисмоний ривожланиш параметрлари, тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичлари ва тана таркибининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тиббий кўрикларда, уларнинг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда заиф антропометрик параметрларни аниқлаш орқали аниқ мақсадли реабилитация ва профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириб, беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд ўсмирларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик: Даун синдроми мавжуд ўсмирлар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари таққосланганда соғлом ўсмирлар параметрларидан орқада қолиши аниқлангани Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024-йил 2-мартдаги 24-М/040-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Даун синдроми мавжуд ўсмирлик даврида бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.06.2024 йилдаги 62-сон ҳамда Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерининг 29.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги Даун синдроми мавжуд бўлган ўсмирлар танасининг турли қисмлари антропометрик кўрсаткичларининг ўзгаришлари асосида ишлаб чиқилган профилактика ва реабилитация алгоритми ўсмирларнинг ўсиши ва ривожланишини қиёсий баҳолашда фойдаланиш учун тавсия этилган. Иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд ўсмирларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 65000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.
учинчи илмий янгилик: ўсмирлик давридаги соғлом ўсмирлар боши ва юзининг морфометрик кўрсаткичлари Даун синдроми мавжуд ўсмирлик даврдаги болаларнинг маълумотлари билан ўрганилганда сезиларли даражада фарқланиши аниқлангани Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024-йил 2-мартдаги 24-М/040-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Даун синдроми мавжуд ўсмирлик даврида бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.06.2024 йилдаги 62-сон ҳамда Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерининг 29.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги Даун синдроми мавжуд ўсмирлар краниофасциал соҳасининг морфометрик кўрсаткичларини соғлом ўсмирларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили маълумотлари педиатрлар, ортопедлар ва умумий амалиёт шифокорларига ташхислаш, кузатиш, даво тактикасини танлашда ёрдам беради, шу билан бирга ижтимоий самарадорликни ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд ўсмирларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали янги замонавий антропометрик тадқиқот усулларни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 78000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: Соғлом ўсмирлар тана таркиби Даун синдроми мавжуд ўсмирларнинг кўрсаткичларидан сезиларли даражада фарқланиши аниқлангани Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024-йил 2-мартдаги 24-М/040-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Даун синдроми мавжуд ўсмирлик даврида бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг қиёсий тавсифи” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 29.06.2024 йилдаги 62-сон ҳамда Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансерининг 29.06.2024 йилдаги 51-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги ДС мавжуд ўсмирларда тана таркибидаги ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар ушбу синдроми мавжуд ўсмирларнинг овқатланиши, фаол турмуш тарзини татбиқ қилувчи кун тартиби бўйича тавсиялар аниқ мақсадли реабилитация ва профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириб, беморлар турмуш тарзинпи ўзгартиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Даун синдроми мавжуд ўсмирларда турли касалликлар билан мурожаат қилувчи беморлар орасида ушбу контингентдаги беморларни учраш даражаси, уларнинг ўзига хос клиникаси ҳамда янги замонавий антропометрик текширувларнинг ишлаб чиқилганлиги визуал текшириш ўтказиш жараён самарадорлигини ошириш орқали янги замонавий биоимпедансометрик тадқиқот усулларни қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва иқтисодий самарадорликка эришилган.