Полвонова Башоратхон Миробижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синтактик синонимия ва синтактик вариантлилик”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3292.
Илмий раҳбар: Мамажонов Муҳаммаджон Юсубжонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Усмонова Ҳуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Нурмонова Дилфуза Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек тилшунослигида синтактик синонимия ҳамда вариантлиликка доир муаммоларни, улардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни, синтактик вариация юзасидан анъанавий ҳамда систем тилшуносликдаги қарашларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзаро маънодошлик хусусиятга эга бўлган, бир-бирини тақозо этувчи элементлар ўртасидаги муносабатлардан ташкил топган нисбий бутунлик сифатида, диалектик фалсафа ва унинг қонуниятларига таянган ҳолда, ўзбек тили материаллари асосида лисоний маънодошлик ҳамда унга ўхшаш ҳодисалар чегараси аниқланган;
синтактик бирликлар доирасида сўз қўшилмасининг ўрни белгиланиб, барча синтактик бирликлар синонимияси мазмуний томондан очиб берилган ҳамда унинг битта умумий пропозиция орқали ифодаланиши исботланган;
илмий адабиётларда қайд этилган синтактик вариантлилик борасидаги қарама-қарши фикрлар очиқланиб, анъанавий ва систем тилшунослик нуқтайи назаридан вариантлашув ҳодисаси изоҳланган ҳамда синтактик бутунликларнинг инвариант модели асосида вариантлари ишлаб чиқилган, ўзбек тилида вариантлиликни юзага келтирувчи воситалар тавсифланган ҳолда, вариация ва унга ёндош ҳодисалар (маънодошлик, параллелизм, мўтадиллашув)нинг ўзаро муносабати далилланган;
тил тизимининг изоморфик хусусиятидан келиб чиқиб, вариантлиликнинг синонимлик ва параллелликни қамраб олувчи универсал ҳодиса эканлиги, ўзбек тилидаги синтактик бирликлар ўртасидаги маънодошликка асос бўлувчи белгилар, ушбу белгиларнинг синонимияга сабаб бўлувчи омиллари ҳамда воситалари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида сўз бирикмаси, сўз қўшилмаси, гап, қўшма гап каби синтактик бирликлар синонимияси ҳамда вариантлашуви ва бу ҳодисаларга олиб келувчи шарт-шароитларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илмий адабиётларда қайд этилган синтактик вариантлилик борасидаги қарама-қарши фикрлар очиқланган, анъанавий ва систем тилшунослик нуқтайи назаридан вариантлашув ҳодисаси изоҳланиб, синтактик бутунликларнинг инвариант модели асосида вариантлари ишлаб чиқилган, ўзбек тилида вариантлиликни юзага келтирувчи воситалар тавсифланган ҳолда, вариация ва унга ёндош ҳодисалар (маънодошлик, параллелизм, мўтадиллашув) нинг ўзаро муносабати борасидаги илмий хулоса ва тавсиялардан 2021-2023-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззаҳ филиалида амалга оширилган ИЛ-412104529 рақамли “Нутқ сигналлари асосида овоз ва матнни таниб олиш, қайта ишлаш орқали стенограммаларни шакллантирувчи “Соунд анд техт трансcрипт” интеллектуал-дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззаҳ филиалининг 2024-йил 12-февралдаги 01-128/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадан кўзланган интеллектуал-дастурий маҳсулотни ишлаб чиқишда тадқиқот хулосаларига таянилган;
ўзаро маънодошлик хусусиятга эга бўлган, бир-бирини тақозо этувчи элементлар ўртасидаги муносабатлардан ташкил топган нисбий бутунлик сифатида, яъни диалектик фалсафа ва унинг қонуниятларига таянган ҳолда, ўзбек тили материаллари асосида лисоний маънодошлик ҳамда унга ўхшаш ҳодисалар ҳақидаги диссертация хулоса ва тавсияларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 5-мартдаги 254-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг мазмунан бойитилишига ижобий таъсир кўрсатилган;
синтактик бирликлар доирасида сўз қўшилмасининг ўрни белгиланиб, барча синтактик бирликлар синонимияси мазмуний томондан ёритилган ва битта умумий пропозиция орқали ифодаланиши ҳамда тил тизимининг изоморфик хусусиятидан келиб чиқиб, вариантлиликнинг синонимлик ва параллелликни қамраб олувчи универсал ҳодиса эканлиги, ўзбек тилидаги синтактик бирликлар ўртасидаги маънодошликка асос бўлувчи белгилар, ушбу белгиларнинг синонимияга сабаб бўлувчи омиллари ҳамда воситалари тўғрисидаги илмий хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 12-декабрдаги 02-36-896-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ва илмийлиги ортган.