Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойарова Зийода Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда ўзини-ўзи ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P56.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Туляганова Гулноза Олимжон қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ўзини ўзи ривожлантиришнинг педогагик психологик хусусиятларини илмий-услубий жиҳатдан очиб бериш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўзини ривожлантиришга тайёрлик даражаси таълимий вазиятларда шахснинг ўз камчиликларини билишга, хатоларини тузатишга, жамиятда ўз ўрнини топишга эҳтиёжини  ўзида мужассамлаштирган “ўзини билишга психологик тайёрлик” ижтимоий мавқе ва рақобатга интилиш мотивларини фаолаштирганлиги туфайли шахс мотивасион йўналганлигиги боғлиқ намоён бўлиши асосланган;
талабалардаги ўзини ривожлантиришига шахс интилишлар даражасининг таъсири натижасида ички ва мусобақалашув мотивлари ташаббускорлик сифатларига уйғун ҳолда “ўзимни билмайман ва билишни хохлайман” билан боғлиқ рефлексив жараёнларни кучайтирганлиги туфайли  шахснинг ўзини билишга психологик тайёрлиги ортиши исботланган;
талабаларда ўзини ози ривожлантиришнинг педагогик - психологик хусусиятлари таълим жараёнида вазиятли, ретроспектив, перспектив рефлекциянинг динамикаси иродавий сифатларни шаклланишига таъсир этганлиги туфайли шахс рефлекция даражасига боғлиқ ҳолда намоён бўлиши далилланган;
талабаларда ўзини ўзи ривожлантиришнинг психологик модели ижодий фаолият, мустақиллик, аналитик фикрлаш, ҳиссий барқарорлик, қатъиятлилик, ўзини ўзи бошқариш, мақсадга интилиш хусусиятларини таълим жараёнида устувор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахс сифатларининг интеграл таъсирини ҳисобга олувчи компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ўзини-ўзи ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг ўзини ривожлантиришга тайёрлик даражаси таълимий вазиятларда шахснинг ўз камчиликларини билишга, хатоларини тузатишга, жамиятда ўз ўрнини топишга эҳтиёжини  ўзида мужассамлаштирган “ўзини билишга психологик тайёрлик” ижтимоий мавқе ва рақобатга интилиш мотивларини фаолаштирганлиги туфайли шахс мотивасион йўналганлигиги боғлиқ намоён бўлиши асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-159-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-159 а-сон маълумотномаси). Натижада  талабаларда ўзини –ўзи ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш имкинияти яратилган;
талабалардаги ўзини ривожлантиришига шахс интилишлар даражасининг таъсири натижасида ички ва мусобақалашув мотивлари ташаббускорлик сифатларига уйғун ҳолда “ўзимни билмайман ва билишни хохлайман” билан боғлиқ рефлексив жараёнларни кучайтирганлиги туфайли  шахснинг ўзини билишга психологик тайёрлиги ортиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-159-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-159 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўзини-ўзи ривожлантириш компитенсияларини шахс мотивацион йўналганлигига боғлиқ ҳолда намоён бўлишини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
талабаларда ўзини ози ривожлантиришнинг педагогик - психологик хусусиятлари таълим жараёнида вазиятли, ретроспектив, перспектив рефлекциянинг динамикаси иродавий сифатларни шаклланишига таъсир этганлиги туфайли шахс рефлекция даражасига боғлиқ ҳолда намоён бўлиши далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-159-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-159 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўзини ози ривожлантиришнинг иродавий ўзини бошқаришга боғлиқ жиҳатлари аниқлаштирилган;
талабаларда ўзини ўзи ривожлантиришнинг психологик модели ижодий фаолият, мустақиллик, аналитик фикрлаш, ҳиссий барқарорлик, қатъиятлилик, ўзини ўзи бошқариш, мақсадга интилиш хусусиятларини таълим жараёнида устувор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахс сифатларининг интеграл таъсирини ҳисобга олувчи компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-159-сон буйруғи билан “Психологик тренинг асослари” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-159 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўзини ўзи ривожлантиришнинг психологик модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish