Ибрагимова Одина Камолдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Болани мактабгача таълим муҳитига мослаштиришнинг психологик омиллари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/P637.
Илмий раҳбар: Тожибоева Гулхумор Рахмонжоновна, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Бекова Шамсия Джабборовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болани мактабгача таълим муҳитига мослаштиришнинг психологик омилларини баҳолаш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боланинг мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашувида бирламчи факторлар сифатида «ота-онага бўлган ижобий муносабат», «ака-опанинг болага позитив баҳоси» ҳамда «бобо-бувининг маънавий-коллегиал қўллаб-қувватлаши» аниқлангани ҳолда, бола шахсининг эмоционал, конатив, когнитив, иродавий-мотивацион соҳаларига «комплекс» таъсир – иккиламчи-педагогик аспектлар бўлиши далилланган;
боланинг «адаптация инқирози» даврини «стимулли травмаларсиз» кечишини таъминлашда ота-онанинг жуфтлик сифатидаги роли статик кўринишдалиги исботланиб, «ўйинчоқ терапия», «симбиотик психопатронаж», «диатик стимулизация» орқали «психобиотик лейтмотив» бўлиши далилланган;
МТТга ижтимоий мослашув кичик мактабгача ёш даврида жинс, ёш жиҳатларига кўра муайян дифференциал тафовутларга эга эмаслиги аниқланиб, «қулай оилавий шароит»га аддиктивлик болада адаптацион жарайонларнинг секинланишида юзага келтириши, оиладаги ички конфликт болада «ғам-андуҳ»дан қутулиш йўли сифатида фақат мактабгача таълим ташкилоти бўлиши мумкинлиги ҳақида призматик-стереотипик тасаввур ҳосил қилиши исботланган;
мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашувнинг педагогик атрибутлари сифатида «ҳаракатлар демонстрацияси», «педагогик инструктаж», «психологик драматизация» далилланиб, мослашув даврининг «ўрта», «енгил» ҳамда «оғир» турлари дифференциациясига кўра, тарбияланувчиларга сепаратив кўриниш орқали индивидуал ҳамда гуруҳий тартибдаги психокоррексион машғулотлар, педагог ва ота-оналарнинг комбинатив усуллари бола ижтимоийлашувидаги асосий механизмлар «ричаги» эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Болани мактабгача таълим муҳитига мослаштиришнинг психологик омилларини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
боланинг мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашувида бирламчи факторлар сифатида «ота-онага бўлган ижобий муносабат», «ака-опанинг болага позитив баҳоси» ҳамда «бобо-бувининг маънавий-коллегиал қўллаб-қувватлаши» аниқлангани ҳолда, бола шахсининг эмоционал, конатив, когнитив, иродавий-мотивацион соҳаларига «комплекс» таъсир – иккиламчи-педагогик аспектлар бўлиши далиллашга оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-167-сон буйруғига асосан «Онтогенез психология ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-167-а сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги боланинг мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашувида бирламчи факторлар сифатида «ота-онага бўлган ижобий муносабат», «ака-опанинг болага позитив баҳоси» ҳамда «бобо-бувининг маънавий-коллегиал қўллаб-қувватлаши»ни аниқлаш имконияти яратилган;
боланинг «адаптация инқирози» даврининг «стимулли травмаларсиз» кечишини таъминлашда ота-онанинг жуфтлик сифатидаги роли статик кўринишдалиги исботланиб, «ўйинчоқ терапия», «симбиотик психопатронаж», «диадик стимулизация» орқали «психобиотик лейтмотив» бўлиши далилланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-167-сон буйруғига асосан «Онтогенез психология ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-167-а сон маълумотномаси). Натижада боланинг «адаптация инқирози» даврини «стимулли травмаларсиз» кечишини таъминлашда ота-онанинг жуфтлик сифатидаги роли статик кўринишдалигини илмий тадқиқ этиш имконияти яратилган;
МТТга ижтимоий мослашув мактабгача ёш даврида жинс, ёш жиҳатларига кўра муайян дифференциал тафовутларга эга эмаслиги аниқланиб, «қулай оилавий шароит»га аддиктивлик болада адаптацион жараёнларнинг секинланишида юзага келиши, оиладаги ички конфликт болада «ғам-андуҳ»дан қутулиш ёʻли сифатида фақат мактабгача таълим ташкилоти бўлиши мумкинлиги ҳақида призматик-стереотипик тасаввур ҳосил қилиши исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-167-сон буйруғига асосан «Онтогенез психология ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-167-а сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашув даврида жинс, ёш жиҳатларига кўра муайян дифференциал тафовутларга эга эмаслиги аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашувнинг педагогик атрибутлари сифатида «ҳаракатлар демонстрацияси», «педагогик инструктаж», «психологик драматизация» далилланиб, мослашув даврининг «ўрта», «енгил» ҳамда «оғир» турлари дифференциациясига кўра, тарбияланувчиларга сепаратив кўриниш орқали индивидуал ҳамда гуруҳий тартибдаги психокоррексион машғулотлар, педагог ва ота-оналарнинг комбинатив усуллари бола ижтимоийлашувидаги асосий механизмлар «ричаги» эканлиги аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-167-сон буйруғига асосан «Онтогенез психология ва дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-167-а сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотига ижтимоий мослашувнинг педагогик атрибутлари сифатида «ҳаракатлар демонстрацияси», «педагогик инструктаж», «психологик драматизация»си устувор ҳарактерга эга эканлиги кўрсатиб берилган.