Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Дилноза Муртазоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак психологлар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P500.
Илмий раҳбар: Рўзиқулова Амина Тотлибоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хазрат Хусейнович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Шоназаров Асрор Махмаисоевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак психологлар коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини баҳолаш ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлигини намоён бўлишида гуруҳ билан ишлашда дўстона, самимийликнинг мулоқотдаги эгосентризмни пасайишига таъсири туфайли шахслараро муносабатлардаги “ҳамкорлик-конвенсиаллик” омилининг устувор характерга эга эканлиги асосланган;
 бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлиги шахслараро муносабатларда мулоқотчанлик, мантиқий фикрлаш, барқарорлик, оптимизм, ижодий тафаккур, ўзини назорат қилиш, шахснинг ўзига ва бошқаларга йўналганлик хусусиятларининг динамик ривожланиши туфайли ижтимоий компетентликка идентив намоён бўлиши далилланган;
бўлажак психологларнинг коммуникатив хусусиятларида мулоқот шартларига мослашиш кўникмаси ифодали баён қилинадиган нутқ фаоллиги, ўзга инсонларнинг кечинмаларини ҳис қилишдаги психологик барерларни кучайтирганлиги туфайли агрессивлик стратегияси динамик тарзда намоён бўлиши асосланган;
бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришда шахслараро муносабатларда ифодали нутқ, ижтимоий-персепсия, ҳамкорликда ишлаш сифатларини шаклланиши муҳимлиги туфайли мулоқотдаги қийинчиликларни енгиш кўникмаларига коррексион-адаптив таъсир этиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак психологлар коммуникатив компетентлигини  ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлигини намоён бўлишида гуруҳ билан ишлашда дўстона, самимийликнинг мулоқотдаги эгосентризмни пасайишига таъсири туфайли шахслараро муносабатлардаги “ҳамкорлик-конвенсиялик” омилининг устувор характерга эга эканлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-163-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-163а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг рсихологик имконийатлари таҳлил етилган;
бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлиги шахслараро муносабатларда мулоқотчанлик, мантиқий фикрлаш, барқарорлик, оптимизм, тафаккур, ўзини назорат қилиш, шахснинг ўзига ва бошқаларга йўналганлик хусусиятларининг динамик ривожланиши туфайли ижтимоий компетентликка идентив намоён бўлиши далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-163-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-163а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлиги намойон боълишига таъсир этувчи психологик хусусиятлар аниқлаштирилган;
бўлажак психологларнинг коммуникатив хусусиятларида мулоқот шартларига мослашиш кўникмаси ифодали баён қилинадиган нутқ фаоллиги, ўзга инсонларнинг кечинмаларини ҳис қилишдаги психологик барерларни кучайтирганлиги туфайли агрессивлик стратегияси динамик тарзда намоён бўлиши асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-163-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-163а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлигининг психологик хусусиятлари аниқланган;
бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлигини  ривожлантиришда шахслараро муносабатларида ифодали нутқ, ижтимоий-персепсия, ҳамкорликда ишлаш сифатларини шаклланиши муҳимлиги туфайли мулоқотдаги қийинчиликларни енгиш кўникмаларига коррексион-адаптив таъсир этиш зарурати далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-июлдаги ПМ-163-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-июлдаги ПМ-163а-сон маълумотномаси).Натижада бўлажак психологларнинг коммуникатив компетентлиги  ривожлантирувчи психокоррексион дастури ишлаб чиқилган ва уни самарадорлиги баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish