Хазратқулова Лола Нармуминовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджетлараро муносабатлар тизими самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит; 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Iqt594.
Илмий маслаҳатчи: Карлибаева Рая Хожибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақалараро номутаносибликни пасайтиришда муҳим омил бўлган бюджетлараро муносабатлар тизимининг самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “бюджетлараро муносабатлар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни унинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини белгиловчи ҳамда асосий эътиборни ташкилий-ҳуқуқий тавсифга асосланганликдан минтақаларнинг молиявий таъминланганлик даражасини текислаш ҳамда давлатнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишининг асосий тамойили сифатидаги аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган муносабатларга ўтказиш асосида такомиллаштирилган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш услуби маҳаллий бюджет автономлиги ва барқарорлиги (≥80; ≥70; ≤70; ≤40) ишбилармонлик фаоллиги (≥15; =10-15; ≤10), бюджетни қоплаш (≥90; =80-90; ≤80), бюджетни даромадлар ва харажатлар билан таъминлашнинг ўсиш суръатлари (<25; 25-35; 35-45; >45) кўрсаткичлари бўйича меъёрлар интервалларини киритиш ҳамда тегишли балларга кўра ифодалаш асосида такомиллаштирилган;
бюджетлараро муносабатлар тизимининг самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш алгоритми маҳаллий бюджетнинг молиявий мустақиллик коэффициенти, маҳаллий бюджетнинг тадбиркорлик фаоллиги коэффициенти ва бюджет харажатлари индексини меъёрий кўрсаткичлар билан таққослашга кўра ҳар бирига 0 ёки 1 қийматини бериш орқали аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон бюджетлараро муносабатлар тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда республиканинг бюджетлараро муносабатлар тизимини ривожлантириш дастури бюджетлараро муносабатларни ривожлантиришнинг 2024-2026 йилларда эришиладиган мақсадли кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
бюджетлараро мувозанатлаштириш самарадорлигини белгиловчи омилларни миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг кўп омилли эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар мўлжалланган Ўзбекистон ҳудудлари маҳаллий бюджетлар даромадларида бюджетлараро трансфертларнинг улуши бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бюджетлараро муносабатлар тизимининг самарадорлигини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “бюджетлараро муносабатлар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини унинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини белгиловчи ҳамда асосий эътиборни ташкилий-ҳуқуқий тавсифга асосланганликдан минтақаларнинг молиявий таъминланганлик даражасини текислаш ҳамда давлатнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишининг асосий тамойили сифатидаги аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган муносабатларга ўтказиш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртларининг 5230600-Молия ва молия технологиялари таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Молия” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022 йил 2-июндаги 10-сон буйруғи). Ушбу таклифнинг жорий этилиши талабаларда бюджетлараро муносабатларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини белгиловчи ҳамда асосий эътиборни ташкилий-ҳуқуқий тавсифга асосланганликдан минтақаларнинг молиявий таъминланганлик даражасини текислаш ҳамда давлатнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишининг асосий тамойили сифатидаги аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган муносабатларга ўтказиш асосида такомиллаштирилган иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларини ошириш имконини яратган;
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш услуби маҳаллий бюджет автономлиги ва барқарорлиги (≥80; ≥70; ≤70; ≤40) ишбилармонлик фаоллиги (≥15; =10-15; ≤10), бюджетни қоплаш (≥90; =80-90; ≤80), бюджетни даромадлар ва харажатлар билан таъминлашнинг ўсиш суръатлари (<25; 25-35; 35-45; >45) кўрсаткичлари бўйича меъёрлар интервалларини киритиш ҳамда тегишли балларга кўра ифодалаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 23-ноябрдаги 6/23-03-33/13-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш маҳаллий бюджетларнинг фаолиятни оптималлаштириш имконини бериб, Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетларнинг ликвидлигининг 8,1%га, уларнинг хавфсизлиги даражасини 33,4%га ўсишига, маҳаллий бюджетлар даромадларида тенглаштирувчи бюджетлараро трансфертларнинг улушини 6,6%га, харажатларда эса 5%га камайишига олиб келган;
бюджетлараро муносабатлар тизимининг самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш алгоритми маҳаллий бюджетнинг молиявий мустақиллик коэффициенти, маҳаллий бюджетнинг тадбиркорлик фаоллиги коэффициенти ва бюджет харажатлари индексини меъёрий кўрсаткичлар билан таққослашга кўра ҳар бирига 0 ёки 1 қийматини бериш орқали аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 23-ноябрдаги 6/23-03-33/13-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши бюджетлараро муносабатлар самарадорлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон маҳаллий бюджетлари рейтингини тузиш ва бюджет тақсимоти самарадорлигини максимал даражада ошириш ва бюджетлараро муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш мақсадида мамлакат молия тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистон бюджетлараро муносабатлар тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда республиканинг бюджетлараро муносабатлар тизимини ривожлантириш дастури бюджетлараро муносабатларни ривожлантиришнинг 2024-2026 йилларда эришиладиган мақсадли кўрсаткичлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 23-ноябрдаги 6/23-03-33/13-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистонда бюджетлараро муносабатлар тизимида кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан, бюджет маблағларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш, ушбу маблағлардан фойдаланишда шаффофлик ва масъулиятни ошириш, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик ва инвестицияларни ривожлантиришга кўмаклашиш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш имконини берган;
бюджетлараро мувозанатлаштириш самарадорлигини белгиловчи омилларни миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг кўп омилли эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар мўлжалланган Ўзбекистон ҳудудлари маҳаллий бюджетлар даромадларида бюджетлараро трансфертларнинг улуши бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 23-ноябрдаги 6/23-03-33/13-сонли маълумотномаси). Моделлаштиришнинг илмий натижаларидан фойдаланиш давлатнинг узоқ муддатли барқарор ривожланишининг асосий тамойили бўлган минтақаларда аҳолининг ўсиши ва турмуш даражасини ошириш йўналиши бўйича ижтимоий-иқтисодий ва бюджет кўрсаткичларининг динамикаси ва тузилишини уйғунлаштириш имконини берган.