Sayt test rejimida ishlamoqda

Худжанова Муаттар Абсаламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экспериментал гелминтозли қоракўл қўйларида қон ивиш тизими ҳамда макро ва микроелементлар динамикаси», 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/B700.
Илмий раҳбар: Воҳидова Адолат Маматкуловна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Алиев Дилмурод Давронович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қоракўл қўйларида қон ивиш тизими, макро ва микроелементлар динамикасига ҳамда айрим физиологик-клиник кўрсаткичларига маршаллагия, нематодирус ва хабертия паразитар гелминтларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал қоракўл қўйлари организмининг клиник-физиологик кўрсаткичларига маршаллагиоз, нематодироз ва хабертиоз гелминтозлари қўзғатувчиларининг эпизоотик таъсири аниқланган;
паразитлар инвазияси босқичларга мос ҳолда экспериментал қоракўл қўйлари қонининг шаклли элементлари сони, гемоглобин миқдори, ЭЧТ, лейкограмма ва гемостаз тизимининг ўзгариш динамикаси аниқланган.    
экспериментал гелминтозли қоракўл қўйлари қони таркибидаги  К, Cа, На, Cу, Зҳ, Фе элементларининг миқдорий ўзгариш динамикаси аниқланган.
паразитлар юқишини олдини олиш мақсадида инвазиянинг асосий резервуарларидан тозалаш, ҳайвон ёши ва мавсумга боғлиқ ҳолда паразитлар юқишини олдини олиш учун дегелминтизациялаш, менераллар билан бойитилган антигелминтли тузли аралашмаларни қўллаш ҳамда ўтлатиш жойларини мунтазам ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал гелминтозли қоракўл қўйларида паразитлар инвазияси давридаги физиологик, гематологик, қон ивиш тизими ҳамда айрим макро ва микроелементлар динамикаси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
экспериментал қоракўл қўйларида маршаллагоз, нематодироз ва хабертиоз инвазияси босқичларида қоннинг гематологик, коагулологик кўрсаткичлари, қон таркибидаги айрим макро ва микроелементларнинг ёшга, мавсумга хос ўзгариш динамикаси, гелминтозларни қўзғатувчиларининг эпизоотик хусусиятлари Нуробод туманидаги “Тошполвон ботирлари” қоракўлчилик-наслчилик хўжалигида ҳамда Пастдарғом туманидаги “Қора тепа” ва “Бек Дил Беҳ Шоҳсувори” фермер хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 02/23-1697-сонли маълумотномаси). Натижада, қоракўл қўйларининг умумий физиологик ҳолати яхшиланиши ва гелминтларга қарши курашиш харажатларини 10-12% гача камайтириш имконини берган;
экспериментал гелминтозли қоракўл қўйларида паразитларнинг инвазион ривожланиш босқичларига мос ҳайвонларнинг физиологик ҳолати, паразитар касалликнинг клиник белгилари, гелминтларнинг ҳўжайин организмида яшаш интенсивлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлигига таъсири, юқишини олдини олиш ва ҳайвонларнинг иммун чидамлилигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида “Экспериментал гелминтозли қоракўл қўйларида қон ивиш тизими ҳамда макро ва микроелементлар динамикаси” номли электрон дастури (№ БГУ 0056618/03/2022) яратилиб, дастурий маълумотлар Нуробод тумани Соғлиқни сақлаш бўлими бактериологик ва гелминтология лабораторияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қумитаси  2023 йил 18-сентябр 02/23-1697-сонли маълумотномаси). Натижада, гелминтларга қарши курашиш харажатларини 10-15% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish