Кадиров Ёркин Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иссиқлик-масса алмашиниш жараёнларини бошқариш ва оптималлаштириш (ректификациялаш мисолида)», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T513.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Джалолитдин Пахритдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ximavtomatika” масъулияти чекланган жамият.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат колонналарини бошқариш мақсадида ректификациялаш жараёни динамикасининг тўлиқ математик моделини ишлаб чиқиш ҳамда метанол ишлаб чиқаришда ректификациялаш колонналарининг оптимал конструктив ва технологик параметрларини ҳисоблашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик ва масса алмашиниш назарияси асосида ўз таркибига қайнатгич ва конденсаторларни қамраб олган ректификациялаш колоннасининг тўлиқ динамик модели ишлаб чиқилган;
бинар аралашмаларни ажратишнинг саноат ректификациялаш колонналари мисолида дастлабки тизимнинг ички параметрлари ва ташқи ғалаёнларнинг априор ноаниқлигида ректификациялаш жараёнининг динамикасини ифодаловчи модел структураси ишлаб чиқилган;
ректификациялаш колоннаси динамик моделининг параметрик идентификацияси амалга оширилган ва метанол ишлаб чиқаришдаги ректификациялаш колонналарининг оптимал конструктив ҳамда технологик параметрларини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
ректификациялаш колонналарини оптимал бошқариш тизими синтези асосида метанол ишлаб чиқаришдаги такомиллаштирилган бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метанол ишлаб чиқаришда ректификациялаш колонналарининг ишлаш режимларини моделлаштириш ва оптималлаштириш ҳамда ректификациялаш жараёнининг бошқариш тизимини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ректификациялаш колонналарининг оптималлаштирилган технологик параметрлари Навоий шаҳридаги «Навоиазот» АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 25 июлдаги 01-3112/А-сон маълумотномаси). Натижада тайёр маҳсулот (метанол) тозалигини талаб қилинган меъёргача ошишига эришилган;
масса узатиш кинетикасини ҳисобга олувчи кўп компонентли ректификациялаш технологик жараёнларининг динамик режимларини ночизиқли математик моделлари Навоий шаҳридаги «Навоиазот» АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 25 июлдаги 01-3112/А-сон маълумотномаси). Натижада ректификациялаш жараёни динамикасида бошқариш сифатининг ошишига эришилган;
ректификациялаш технологик жараёнини бошқариш ва дастурий амалга оширилган оператив назорат алгоритми Навоий шаҳридаги «Навоиазот» АЖда жорий қилинган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2018 йил 25 июлдаги 01-3112/А-сон маълумотномаси). Натижада масса алмашиниш жараёнини бошқаришни сифат кўрсаткичлари яхшиланишига эришиш, энергия ва ресурс истеъмолини 17-19%га қисқартириш имконини берган.