Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Шавкат Шароф ўғлининг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётда ишчи кучи ресурслари фаоллигини оширишнинг назарий асослари”,                08.00.01 − “Иқтисодиёт назарияси” ҳамда 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3687
Илмий раҳбар: Асатуллаев Хуршид Сунатуллаевич, иқтисодиуот фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Ўралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Кувондик Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда замонавий бозор иқтисодиёти шароитида ишчи кучи ресурслари фаоллигини ошириш қонунларини аниқлаш ҳамда уларнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банд бўлган ишчи кучи ресурсларининг меҳнат фаоллигини оширишда вақтинча ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, иш изловчиларни ётоқхона ва транспорт билан таъминлаш, тезкор буюртмалар олиш ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш жараёнларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш таклифи асосланган;
меҳнатга лаёқатли аҳоли ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли қатлами учун “барча учун иш” тавсифига кўра “Менинг ишим” буюртмалар биржаси онлайн майдонини ишга тушириш орқали ишчи кучи ресурслари фаоллигини ошириш таклифи асосланган;
ишчи кучи ресурсларини малакаси жиҳатидан табақалаштириш асосида тармоқ, ҳудуд ва корхоналар кесимидаги фаоллигининг эришилган оптимал меъёрларни белгилаш ҳамда ҳар бир тоифа бўйича мавжуд иқтисодий фаолликни ўзаро таққослаш орқали янада кучайтириш борасидаги имконият ва захираларни аниқлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда иқтисодиётда банд аҳоли сонининг ўзгаришига эндоген ва экзоген омилларнинг таъсирини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда замонавий бозор иқтисодиёти шароитида ишчи кучи ресурслари фаоллигини ошириш қонунларини аниқлаш ҳамда уларнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
банд бўлган ишчи кучи ресурсларининг меҳнат фаоллигини оширишда вақтинча ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, иш изловчиларни ётоқхона ва транспорт билан таъминлаш, тезкор буюртмалар олиш ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш жараёнларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-апрелдаги ПҚ-5094-сон “2021-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик  вазирлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №04/00-01/25-996-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашга қадар давлат-хусусий, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида фрилансерлик фаолиятини кенг ривожлантириш, мактабнинг юқори синфлариданоқ касбга ўргатиш тизимини жорий этиш, ёш мутахассисларнинг халқаро меҳнат бозорида интеллектуал ишчи кучи сифатида касбий кўникмаларини халқаро электрон платформалар орқали намоён қилиш, олий таълим муассасаларида дастурлар ва фондларни шакллантириш, ёшлар тадбиркорлик кластерлари ва консалтинг хизматларини ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқиш имконини яратган;
меҳнатга лаёқатли аҳоли ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли қатлами учун “барча учун иш” тавсифига кўра “Менинг ишим” буюртмалар биржаси онлайн майдонини ишга тушириш орқали ишчи кучи ресурслари фаоллигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-апрелдаги ПҚ-5094-сон “2021-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик  вазирлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №04/00-01/25-996-сон маълумотномаси). Натижада республикада ўз ишини йўқотган меҳнатга лаёқатли ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли қатлами, ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори каби маълумотлар электрон портфелини яратиш имкониятини берган;
ишчи кучи ресурсларини малакаси жиҳатидан табақалаштириш асосида тармоқ, ҳудуд ва корхоналар кесимидаги фаоллигининг эришилган оптимал меъёрларни белгилаш ҳамда ҳар бир тоифа бўйича мавжуд иқтисодий фаолликни ўзаро таққослаш орқали янада кучайтириш борасидаги имконият ва захираларни аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-апрелдаги ПҚ-5094-сон “2021-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик  вазирлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №04/00-01/25-996-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий ва профессионал таълим билан қамраб олинмаган ёшларни иш билан таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида фрилансерлик фаолиятини кенг ривожлантириш, мактабнинг юқори синфлариданоқ касбга ўргатиш тизимини жорий этиш, ёш мутахассисларнинг халқаро меҳнат бозорида интеллектуал ишчи кучи сифатида касбий кўникмаларини халқаро электрон платформалар орқали намоён қилиш, олий таълим муассасаларида дастурлар ва фондларни шакллантириш, ёшлар тадбиркорлик кластерлари ва консалтинг хизматларини ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқиш имконини яратган;
Ўзбекистонда иқтисодиётда банд аҳоли сонининг ўзгаришига эндоген ва экзоген омилларнинг таъсирини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони орқали ишлаб чиқилган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 4-“Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш ва инсон капиталини ривожлантириш” йўналишини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик  вазирлигининг 2023-йил 2-ноябрдаги №04/00-01/25-996-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мамлакатда аҳоли қатлами айниқса имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини 3 баравар ошириш, норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаронинг бандлигини легаллаштириш ва шу орқали 2026-йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришга хизмат қилиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish