Хатамов Эркин Бекназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жағ суяклари синишларида уч шохли асаб тутамлари жарохатланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib2143.
Илмий раҳбар: Кубаев Азиз Саидолимович, тиббиёт фанлари доктори. доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асилбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Малайя Университети (Малайзия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз суяклари жарохатланган беморларда асаб қон – томир толаларини зарарланиш ҳолатини ташхислаш чораларини такомиллаштириш ва даволанишни самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив таҳлил асосида юз суяклари синишида уч шоҳли нерв толалари шикастланишини юзага келиш частотаси юқорилиги, аксарият (88%) ҳолатларда спесифик даво қўлланилмаслиги ва ушбу жароҳатларга хос клиник белгилар мажмуаси аниқланган;
пастки жағ синишларида нейросенсор бузилишлар ва тишларнинг электродонтометрия кўрсаткичлари жароҳатнинг жойлашуви ва синиқ бўлакларининг силжиш даражасига боғлиқлиги исботланган;
комплекс даво чоралар таркибида Нейромидин ва диадинамик электронейростимуляция (ДД-ЭНС) қўллаш натижасида зарарланган асаб толаларнинг сезувчи ва ҳаракатланувчи функцияларини анаъанавий давога қараганда қисқа муддатда тикланиши асосланган;
юз суяклари синишларида уч шохли нерв толалари жароҳатланган беморларнинг ташҳислаш ва юқори самарадорликга эга илмий жиҳатдан асосланган комплекс реабилитация алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Юз-жағ суяклари синишларида уч шохли асаб тутамлари жарохатланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик; илмий янгиликнинг моҳияти: ретроспектив таҳлил асосида юз суяклари синишида уч шоҳли нерв толалари шикастланишини юзага келиш частотаси юқорилиги, аксарият (88%) ҳолатларда специфик даво қўлланилмаслиги ва ушбу жароҳатларга ҳос клиник белгилар мажмуаси аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: юз суяклари синишида уч шоҳли нерв толалари шикастланишини юзага келиш частотаси юқорилиги, аксарият ҳолатларда специфик даво қўлланилмаслиги ва ушбу жароҳатларга ҳос клиник белгилар мажмуаси аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 августда 8н-р/854-сонли хулоса билан тасдиқланган «Юз сохасида уч шохли нервнинг шохларининг шикастланишини аниқлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 2022 йил 11 апрелда №15-буйруқ ҳамда Тошкент шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 2022 йил 16 майдаги №36-буйруқлари билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги юз суяклари синишида уч шоҳли нерв толалари шикастланишини юзага келиш частотаси юқорилиги, специфик даво қўлланилмаслиги ва аниқланган ўзига ҳос клиник белгилар мажмуаси очиб берилганлиги орқали даво муолажаларини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олди олинган даволаш самараси оширилган, даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштирилган; такрорий жарроҳлик аралашувлар частотаси 13,2% дан 6,8% гача камайтирилган; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитатсия тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланган, шунингдек, татбиқ натижасида даволаниш муддати қисқартирилган, анъанавий жарроҳлик усулларига хос бўлган асоратлар олди олинган, қўшимча жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ бўлган стресс ва ноқулайликлар бартараф этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги пастки алвеоляр нервнинг жароҳатланиши мавжуд беморларни даволаш самарадоргини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқарилиши натижасида 1 нафар бемор учун 1800000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 14,8 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) опрецияси амалга оширилади). Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 14,8 фоиздан 8,2 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинса, йилига 40 нафар бемордан касаллик кайталаниши 6 бемордан 2 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 7200000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: Ушбу ҳолатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3600000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1800000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз-жағ суяклари синишларида уч шохли асаб тутамлари жарохатланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 15-июндаги 5553-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик; Илмий янгиликнинг моҳияти: пастки жағ синишларида нейросенсор бузилишлар ва тишларнинг электродонтометрия кўрсаткичлари жароҳатнинг жойлашуви ва синиқ бўлакларининг силжиш даражасига боғлиқлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: пастки жағ синишларида нейросенсор бузилишлар ва тишларнинг электродонтометрия кўрсаткичлари жароҳатнинг жойлашуви ва синиқ бўлакларининг силжиш даражасига боғлиқлиги аниқланиши асосида сенсор ва мотор функциялар бузилишларига хос белгилар очиб берилди ва юқори аниқликга эга ташҳислаш тактикаси бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 августда 8н-р/854-сонли хулоса билан тасдиқланган «Юз сохасида уч шохли нервнинг шохларининг шикастланишини аниқлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 2022 йил 11 апрелда №15-буйруқ ҳамда Тошкент шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 2022 йил 16 майдаги №36-буйруқлари билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: нейросенсор бузилишлар ва тишларнинг электродонтометрия кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда жароҳатнинг жойлашуви ва синиқ бўлакларининг силжиш даражасини аниқлаш даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириш орқали унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга шароит яратилганлиги ва хасталикни самарли даволаш тизимини шакллантиришга асос бўлиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронликни олдини олишга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 1 800000 сўм иқтисод қилинди (хар хил стоматологик текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 25% (60 дан 15та беморлар) юз суяклари синиши натижасида уч шохли асаб толаларининг жароҳатланишини билан касалланган беморлар стационарда ётиш ва даволаш кунини камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 27000000 (15 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 18500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 8500000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз-жағ суяклари синишларида уч шохли асаб тутамлари жарохатланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 15-июндаги 5553-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: комплекс даво чоралар таркибида Нейромидин ва диадинамик электронейростимуляция (ДД-ЭНС) қўллаш натижасида зарарланган асаб толаларнинг сезувчи ва ҳаракатланувчи функцияларини анаъанавий давога қараганда қисқа муддатда тикланишига эришилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Уч шоҳли нерв зарарланиши билан кечувчи юз-жағ суяклари синишларида комплекс даво таркибига “Нейромидин” дори воситаси ҳамда диадинамик электронейростимуляцияни (ДД-ЭНС) қўллаш бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 августда 8н-р/854-сонли хулоса билан тасдиқланган «Юз сохасида уч шохли нервнинг шохларининг шикастланишини аниқлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 2022 йил 11 апрелда №15-буйруқ ҳамда Тошкент шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 2022 йил 16 майдаги №36-буйруқлари билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: зарарланган асаб толаларнинг сезувчи ва ҳаракатланувчи функцияларини Нейромидин ва диадинамик электронейростимуляция (ДД-ЭНС) билан тиклаш касалликдан кейинги асоратлар ривожланишининг бартараф этиш усулларини оптималлаштириш асоратлар олдини олишга асос бўлишнинг механизми яратилганлиги билан асосланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: қайта кўрик – 70000 сум; ЭОД – 120000 сум; (ЭНМГ) -200000 сум; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 390000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 4, умумий иқтисодий самарадорлик эса 1560000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 936000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 624000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз-жағ суяклари синишларида уч шохли асаб тутамлари жарохатланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 15-июндаги 5553-сонли хат юборилган.
туртинчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: юз суяклари синишларида уч шохли нерв толалари жароҳатланган беморларнинг ташҳислаш ва юқори самарадорликга эга илмий жиҳатдан асосланган комплекс реабилитация алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юз-жағ суяклари синиши натижасида юзага келувчи уч шоҳли нерв зарарланишини даволаш самарадорлигини баҳолашда электронейромиография усулининг юқори информативлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 августда 8н-р/854-сонли хулоса билан тасдиқланган «Юз сохасида уч шохли нервнинг шохларининг шикастланишини аниқлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 2022 йил 11 апрелда №15-буйруқ ҳамда Тошкент шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 2022 йил 16 майдаги №36-буйруқлари билан тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: юз суяклари синишларида уч шохли нерв толалари жароҳатланган беморлар учун ишлаб чиқилган ташҳислаш ва комплекс реабилитация алгоритми даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириш, асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморларнинг даволашдан кейинги реабилитациясини тез амалга ошиши ҳамда фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтарилиши, даволаниш муддати қисқариши, анъанавий жарроҳлик усулларига хос бўлган асоратларни олди олишдаги ўрни исботланганлиги кейинчалик оғир асорталарни юзага келтиришни олдини олишга қаратилган профилактик ва даволаш тартибини ишлаб чиқишга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,1 кундан 5,3 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 495 минг сўмга камайтирган (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 165000 сўмни ташкил қилади), шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 375 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 125000 сўм дори воситалари сарфланади), шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 90 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилган (1 кунга ўртача 30000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 38400000 сўмни ташкил этган (40 та операция бўйича 960000*40= 38400000 сўмни ташкил этган (даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 25920000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 12480000 сўм); 3 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш хисобига 700000 сум иқтисод қилинди. Жами: 39100000 сўм). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 26395000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 11705000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Юз-жағ суяклари синишларида уч шохли асаб тутамлари жарохатланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 15-июндаги 5553-сонли хат юборилган.