Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Саодат Кувандиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм вилоятида галла экинлари агробиоценози яримқаттиққанотлиларининг (Ҳетероптера) систематик таҳлили ва биоекологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B830.
Илмий раҳбар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор; Досчанова Манзура Бабажановна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти ғалла экинлари агробиоценози яримқаттиққанотлиларининг тур таркиби, экологик ва биологик хусусиятлари ҳамда зараркунанда турлар билан доннинг зарарланиши орасидаги корреляцион боғланишни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилояти ғалла экинлари агробиоценозида яримқаттиққанотлиларнинг 2 инфратуркум, 4 катта оила, 9 оила, 18 кенжа оила, 20 триба, 40 авлод, 7 кенжа авлодга мансуб 65 тури аниқланган;
Хоразм вилояти ҳудудида қайд қилинган яримқаттиққанотлиларнинг Набис псеудоферус псеудоферус (Ремане, 1949) тури Ўзбекистон фаунаси учун илк бор аниқланган;
ғалла экинлари агробиоценозида учрайдиган яримқаттиққанотлиларнинг зарарли турлар бўйича янги маълумотлар очиб берилган;
яримқаттиққанотлиларнинг озиқланиши ғалла экинларининг дон сифатига таъсири исботланган;
яримқаттиққанотлиларнинг мавсумий динамикаси доминант турлар кесимида таҳлил қилиниб, буғдойнинг бошоқлаш ва сутли пишиш фазаларида уларнинг сони юқори бўлиши асосланган;
донга қандалалар билан зарар етказилиши ва уларнинг сони ўртасидаги яқин ижобий муносабатлар коррелятив қонуниятлар билан илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғалла экинларида яримқаттиққанотлилар (Ҳетероптера) фаунаси ва биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилояти ҳудудида ғалла экинларида тарқалган Ҳетероптера туркумига тегишли 40 авлод, 65 та турга мансуб 95 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 10 августдаги 4/1255-1693-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳудудларида ғалла экинларида тарқалган Ҳетероптера туркуми фаунаси тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлил ўтказишда, уларнинг морфо-биологик ва экологик хусусиятларини ўрганишда, ғалла экинлари агробиоценози ва табиатдаги биологик ролини баҳолашда ҳамда шу соҳага оид атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон, яʼни Қуйи Амударё ҳудуди ва Хоразм воҳасида Ҳетероптера туркуми вакилларининг ғалла экинларидаги тур таркиби, тарқалиши ва хўжаликдаги аҳамияти, 40 авлодга мансуб 65 та турлари ва биоекологик хусусиятлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим о'згариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 01/18-2-597-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда ғалла экинларидаги Ҳетероптера туркумига мансуб турлар рўйхати тузилган ва кадастрига киритилиб, уларнинг ареалини маълумотлар базасига тушириш, турлар тарқалган ҳудудларнинг ўзгариш жараёнларини мониторинг қилиш, шунингдек, табиий биологик назоратдаги жараёнда муҳим рол ўйнашини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish