Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакова Раъно Машрабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ““Бобурнома”нинг рус тилидаги таржималарида бадиий ўзига хосликни  қайта тиклаш тамойиллари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3495.
Илмий раҳбар: Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тешабоева Зиёдахон Кодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Бобурнома»нинг рус тилидаги таржималарида бадиий ўзига хосликни тиклаш усулларини таржимашунослик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Бобурнома»нинг рус тилига таржималаридаги ўзига хослиги таржима назарияси доирасида ривожланувчи лисоний мувофиқликлар консепсияси, таржима тилида танланган эквивалентларни (контекстга боғлиқ бўлмаган мувофиқликлар), муқобилларни (контекстга боғлиқ мувофиқликлар), адекват ўгирмаларни (умумий матннинг семантикаси билан боғлиқ мувофиқликлар) намоён этиш асосида аниқланган;
«Бобурнома»да воқеликнинг эквивалент бўлмаган номларини рус тилига таржима қилишдаги эслатма, манбага ҳавола, батафсил шарҳ, илмий талқин каби  усулларнинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий-маданий, ҳарбий-тарихий, географик, филологик мазмундаги ноеквивалент лексик-тематик гуруҳларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
«Бобурнома»нинг асл нусхаси ва таржимаси матнларини таққослаш орқали таржима жараёнида аслиятдаги фразеологик бирликлар асосан сўзларнинг эркин бирикмалари билан ўгирилиши, шу сабабли таржима матни аслиятга нисбатан камроқ ифодали бўлиб қолиши ва тарихий шахсларнинг портрет хусусиятларини таржима қилишда ишлатиладиган тил воситалари ва таржима ечимларини танлаш, шунингдек, таржимада «Бобурнома»даги пейзаж тавсифлари таржима мақсадларига мувофиқ эканлиги исботланган;
таржимада ишлатиладиган тил воситаларининг семантик ва стилистик хусусиятлари асосида М.А.Сале томонидан рус тилига таржима қилинган «Бобурнома» асосан адекват эканлиги, бироқ З.Бобур идиостилининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирмайдиган, яъни ноеквивалент ҳисобланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Бобурнома»нинг рус тилидаги таржималарида бадиий ўзига хослигини тиклаш бўйича ишлаб чиқилган назарий, услубий ва амалий натижалар асосида:
«Бобурнома»нинг рус тилига таржималаридаги ўзига хослиги таржима назарияси доирасида ривожланувчи лисоний мувофиқликлар консепсияси, таржима тилида танланган эквивалентларни (контекстга боғлиқ бўлмаган мувофиқликлар), муқобилларни (контекстга боғлиқ мувофиқликлар), адекват ўгирмаларни (умумий матннинг семантикаси билан боғлиқ мувофиқликлар) намоён этиш асосида аниқланганлиги ҳамда «Бобурнома»нинг рус тилидаги таржималарида «шарҳ», «изоҳ», «эслатма»  каби таржима усулларининг функсияларидаги дифференциал белгилар, рус ва ўзбек тилларида уларни билдирувчи таржима атамаларининг маъноларини таркибий таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилиши каби таклифлар Ўзбекистон  миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда ўз аксини топган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 4-июлдаги 06-28-1084-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатув мазмуни янги назарий қарашлар ва амалий тавсиялар билан бойитилган;
«Бобурнома»да воқеликнинг эквивалент бўлмаган номларини рус тилига таржима қилишдаги эслатма, манбага ҳавола, батафсил шарҳ, илмий талқин каби  усулларнинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий-маданий, ҳарбий-тарихий, географик, филологик мазмундаги ноеквивалент лексик-тематик гуруҳларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланган илмий хулосалар ФЗ-2019-12009 - рақамли «Ўзбек ва инглиз тилларида ўзбек фолклорининг веб-сайти ва мултимедиа материалларини яратиш» амалий лойиҳасини амалга оширишда (2020-2023-йиллар) фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023 йил 13 декабрдаги 428-сон маълумотномаси)). Натижада, инновацион лойиҳанинг методологик асослари мустаҳкамланди ва унинг амалий натижаларини қўллаш соҳаси кенгайган;
«Бобурнома»нинг асл нусхаси ва таржимаси матнларини таққослаш орқали таржима жараёнида аслиятдаги фразеологик бирликлар асосан сўзларнинг эркин бирикмалари билан ўгирилиши, шу сабабли таржима матни аслиятга нисбатан камроқ ифодали бўлиб қолиши ва тарихий шахсларнинг портрет хусусиятларини таржима қилишда ишлатиладиган тил воситалари ва таржима ечимларини танлаш, шунингдек, таржимада «Бобурнома»даги пейзаж тавсифлари таржима мақсадларига мувофиқ эканлиги исботланган илмий хулосалар Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг «Олтин замин» радиостанциясидаги «Кун мавзуси» радиоешиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда ишлатилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-декабрдаги 02-4-394-сон гувоҳномаси). Натижада, радиоешиттиришнинг мазмуни ўзбек мумтоз адабиёти дурдоналарини хорижий тилларга бадиий таржима қилиш муаммоларига янгича қарашлар билан бойитилган;
М.А.Сале томонидан рус тилига таржима қилинган «Бобурнома»нинг асосан адекват, аммо ноеквивалентлиги, З.Бобур идиостилининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирмаслиги ҳақидаги илмий хулосалар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақолпогʻистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақолпогʻистон филиалининг 2023-йил 26 декабрдаги 639-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-услубий мажмуанинг мазмуни янги назарий қарашлар ва амалий тавсиялар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish