Турсунова Моҳира Илхомжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий ўзбек ва инглиз болалар адабиётида фантастик ва реалистик категориялар уйғунлиги”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2995.
Илмий раҳбар: Дадабоев Олимжон Ортиқович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Жоан Роулинг, Девид Алмонд ва Худойберди Тўхтабоев бадиий оламини баҳолаш орқали уларнинг асарларида ўз аксини топган фантастик ва реалистик қатламларнинг ўзаро кесишмасига асосланган баён усулларининг ўзига хос қирраларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек болалар адабиёти шаклланиши ва тадрижий босқичлари бир-биридан кескин фарқ қилиши, инглиз болалар адабиётида адабий эртаклар ва фентези жанри катта ўрин эгаллаши, ўзбек болалар адабиётида эса саргузашт-фантастик асарлар кўпроқ учраши ва бунга ҳар икки халқнинг сиёсий-ижтимоий ҳаёти таъсири катта бўлгани асосланган;
“Ҳарри Поттер” романларида персонаж ва сюжет архетиплардан унумли фойдаланилгани ва бу романларга романтизмнинг таъсири катта экани, “Ширин қовунлар мамлакати” романида эса архетиплардан нисбатан камроқ фойдаланилгани ва унга реализмнинг таъсири катта экани асосланган;
“Ширин қовунлар мамлакати” ва “Ҳарри Поттер” романларида қўлланилган топонимлар, зоонимлар, фитонимлар, одамлар, физика, табиат ҳодисалари ҳамда қонунлари фентези дунёсини реал дунё билан яқинлаштириб, реалистик ва фантастик элементларнинг ўзаро уйғунлашувига олиб келиши натижасида ўқувчилар томонидан табиий қабул қилиниши далилланган;
Девид Алмонднинг “Скеллиг” романидаги фантастик элемент – Скеллиг образи асарнинг асосий бадиий ғояси – ХХ аср Европаси жамиятида инсонлардаги эзгуликка бўлган ишонч ва интилишни юзага чиқарувчи бадиий детал бўлиб хизмат қилгани аниқланган;
“Сариқ девни миниб” романида жамиятдаги қинғир ишлар, билимсизлик ва манманлик каби иллатларни фош этиш учун реал дунёга хос бўлмаган сеҳрли буюм деталидан фойдаланилгани ва бу асарнинг сеҳрли реализм йўналишида ёзилганига далил экани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз болалар адабиётидаги бадиий асарларда фантастик ва реалистик категориялар уйғунлигининг поетик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз болалар адабиётида фантастик ва реалистик категориялар синкретиклиги, инглиз ва ўзбек болалар адабиёти шаклланиши ва тадрижий босқичлари, инглиз болалар адабиётида адабий эртаклар ва фентези жанри катта ўрин эгаллаши, ўзбек болалар адабиётига эса кўпроқ шеʼрий ҳамда саргузашт-фантастик асарлар хослиги ҳақида олинган илмий хулосалардан 2020-2023-йилларда амалга оширилган ФЗ-201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб сайти ва мултемедиа маҳсулотини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024-йил 4-майдаги 470-04-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз болалар адабиётида, хусусан, фентези йўналишидаги асарлардаги персонаж ва сюжет архетиплар ҳақидаги маълумотлар ҳисобига лойиҳа амалий натижаларининг самарадорлиги ва фойдаланиш кўлами ортган;
Жоан Роулинг асарлари тематикасининг шаклланишида ва асарларининг сюжет линиясига кичик ва катта фентезининг ҳар иккисига хос услуб кучли таъсир этгани, Худойберди Тўхтабоев асарларида кичик фентези ва сеҳрли реализм унсурлари катта ўрин тутиши, “Сариқ девни миниб” ва “Ширин қовунлар мамлакати” романларининг баён тасвиридаги жамиятдаги қинғир ишлар, билимсизлик ва манманлик каби иллатларни фош этиш учун фантастик ва реалистик деталларнинг ўзаро уйғунлаштирган ҳолда тасвирлаш усулидан фойдаланилгани ҳақидаги илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ–402104213 рақамли “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 22-июндаги 39-04-722-сон маълумотномаси). Натижада фантастика, фентези ва сеҳрли реализм ҳамда уларнинг субжанрларига хос адабий атамалар, уларнинг изоҳига доир маълумотлар лойиҳанинг самарадорлиги оширди;
“Ширин қовунлар мамлакати” ва “Ҳарри Поттер” романларида қўлланилган топонимлар, зоонимлар, фитонимлар, одамлар, физика, табиат ҳодисалари ҳамда қонунлари фентези дунёсини реал дунё билан яқинлаштириб, реалистик ва фантастик элементларнинг ўзаро уйғунлашувига олиб келиши ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Республика телерадиомаркази” ДМ “Тошкент радиоешиттириш уйи” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” радиоешиттиришлар 2024-йил феврал ва май сонлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Республика телерадиомаркази давлат муассасасининг 2024-йил 29-майдаги 04-36-686-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчилар асарларининг нарратологик хусусиятлари, замонавий инглиз ва ўзбек болалар адабиётидаги фантастик ва реалистик категориялар уйғунлигининг поетик хусусиятлари ва уларнинг бугунги замонавий болалар адабиёт тараққиётидаги аҳамияти тўғрисида фойдали маълумотлар билан ушбу радиоешиттиришларнинг мазмуни илмий ва амалий жиҳатдан бойиган.