Шеримбетов Иномжон Халиллулаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хусусий капитал ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2616.
Илмий раҳбар: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хусусий капитал ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
устав капитали ҳисобини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисобида 8390-«Тўланмаган капитал» ишчи счётини киритиш илмий асосланган;
имтиёзли акциялар ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида ҳисоб сиёсатига
8521-«Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш резерви» ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
хусусий капитал аудитида далилларнинг етарлилиги ва мослигини таъминлашда «хусусий капитал мултипликатори» кўрсаткичидан фойдаланиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари мулкдорлари томонидан оқилона қарорлар қабул қилиш ва аудиторлик ҳисоботларининг таҳлилий имкониятларини ошириш мақсадида хусусий капитал аудитида реинвестиция резерви коеффициентини қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хусусий капитал ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хусусий капитал ҳисобини халқаро стандартлар талабларига асосида ташкил этиш мақсадида бухгалтерия ҳисобида 8390-«Тўланмаган капитал» ишчи счётини киритиш билан боғлиқ таклифи «Ғалла-Алтег» АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ғалла-Алтег» АЖнинг 2024 йил 16 январдаги 03/26-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботда хусусий капитал соф (нетто) қийматининг аниқлиги ва бухгалтерия ахборотларининг шаффофлиги таъминланиб, «Молиявий инструментлар: тақдим этиш» номли 32-сон БҲХС ҳамда «Молиявий инструментлар» номли 9-сон МҲХС талабларининг бажарилишига хизмат қилган;
резерв капитали таркибида 8521-«Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш резерви» ишчи счётини киритиш билан боғлиқ таклифи «Ғалла-Алтег» АЖда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ғалла-Алтег» АЖнинг 2024 йил 16 январдаги 03/26-сон маълумотномаси). Натижада бухгалтерия ҳисобида имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш бўйича резервларнинг тўғри шаклланишига эришилган;
хусусий капитал аудитида далилларнинг етарлилиги ва мослигини таъминлашда «хусусий капитал мултипликатори» кўрсаткичидан фойдаланиш бўйича таклифидан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан «Аудиторлик далиллари» номли аудиторлик ташкилоти ички стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон Аудиторлар палатаси»нинг 2024 йил 2 февралдаги №02/01-сон маълумотномаси). Натижада жамият хусусий капитали рентабеллигини ошириш имкониятларини аниқлаш ҳамда муҳим оғишишлар юзага келганда улар бўйича далиллар тўплаш етарлилиги ва сифатини таъминлаш мақсадида қўшимча аудит амалларини қўллаш орқали аудит текширувлари сифати ошишига хизмат қилган;
акциядорлик жамиятлари мулкдорлари томонидан оқилона қарорлар қабул қилиш ва аудиторлик ҳисоботларининг таҳлилий имкониятларини ошириш мақсадида хусусий капитал аудитида реинвестиция резерви коеффициентини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан «Таҳлилий амаллар» номли аудиторлик ташкилоти ички стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон Аудиторлар палатаси»нинг 2024 йил 2 февралдаги №02/01-сон маълумотномаси). Натижада устав капитали миқдорини ўз маблағлари ҳисобига ошириш юзасидан оқилона қарорлар қабул қилинишига ва молиявий барқарорликнинг таъминланишига эришилган.