Юлдашев Серобжон Урмоналиевич
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамият трансформациялашуви: ижтимоий-маданий технологиялар ва стратегик дастурлаш” 09.00.04-Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B. 2023.2. DSc/Fal184
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қаххорова Матлуба Маннофовна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хакимов Назар Хакимович фалсафа фанлари доктори, профессор, Юнусова Манзура Пазлиддинова фалсафа фанлари доктори, профессор, Туленова Гулмира Жандаровна фалсафа фанлари доктори, профессор
Этакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамият трансформасиялашувининг ижтимоий-маданий технологиялари ва стратегик дастурлашнинг фалсафий-консептуал жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-“жамият трансформасиялашуви”, “ижтимоий-маданий технологиялар” ва “стратегик дастурлаш”нинг мазмун-моҳиятини аниқлаш, уларнинг жамият тараққиётидаги зарурати очиб берилган;
-ёшлар аксиологик дунёқарашининг детерменистик парадигмаларини жамият трансформасиялашувига мослашувчанлигини ошириш жиҳатлари асосланган;
-давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат органлари фаолиятида инновацион бошқарувни жорий этиш ва такомиллаштириш натижасида “инсон-стратегик бошқарувчи” эканлиги очиб берилган;
-“инсонни ўзгартириши орқали жамиятни ўзгартириш” ғоясини амалга ошириш марказида “жамият-демократик плацдарм” эканлиги асосланган;
-жамият бошқарувини такомиллаштиришда ёш кадрларнинг ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланишига оид илмий-назарий хулосаларини ишлаб чиқишнинг стратегик зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жамият трансформасиялашуви: ижтимоий-маданий технологиялар ва стратегик дастурлашнинг ўрни тадқиқотимиздан ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
Жамият трансформасиялашуви натижасида уни илмий бошқаришда ижтимоий-маданий технологияларнинг янгиланиб бориши ва унинг ўзига хослигининг аксиологик жиҳатларига оид илмий янгиликларидан Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида (Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 7 июлдаги 248-сон Далолатнома) фойдаланилган. Натижада диссертасиядаги таклифлар, тавсия ва хулосалар жамиятни барқарор тараққиётини таъминлашда маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигига хизмат қилган;
Давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштиришда ёш кадрларнинг ижтимоий-маданий технологиялардан фойдаланишига оид илмий-назарий хулосаларини ишлаб чиқишнинг стратегик зарурати асослаб берилган. Шунингдек, тадқиқотда ёшлар дунёқарашини шаклланишида жамият трансформациялашувининг ижтимоий-маданий жиҳатлари алоҳида ўрганилиб, ёш етук кадрларни тарбиялаш ҳамда қўллаб-қувватлашнинг рационал омиллари заруратига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 26 июлдаги 1-17-21-2016-сонли Маълумотнома) фойдаланилган. Тадқиқот иши натижасида жамият трансформациялашувида барқарор ривожланиш муносабатларининг шаклланиши, ёш раҳбар кадрларнинг маънавий дунёқарашини оширишда халқ билан мулоқот – асосий восита эканлиги асосланган илмий-фалсафий таҳлиллар асосида баён этилган.
Ёшлар дунёқарашини шаклланишида жамият трансформасиялашувининг ижтимоий-маданий жиҳатларини ёш етук кадрларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлашнинг рационал омил эканлигига оид илмий янгиликларидан Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган, жумладан 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида (Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 7 июлдаги 248-сон Далолатнома) фойдаланилган. Натижада, диссертасияда илгари сурилган амалий таклифлар ва тавсиялари жамият муҳитини барқарорлаштиришда анъанавий ва замонавий қадриятлар уйғунлигини жамият трансформасиялашуви билан интеграциялашуини қиёсий таҳлил этишга хизмат қилган;
Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, давлат органлари фаолиятида инновацион бошқарувни жорий этиш ва такомиллаштириш, “Инсонни ўзгартириши орқали жамиятни ўзгартириш” ғоясини амалга оширишда ислоҳотларнинг марказида “жамият-демократик плацдарм” эканлигига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиянинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги “И Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да келтирилган вазифаларга мос келади (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партия марказий кенгашининг 2023 йил 10 августдаги 02/05-139-сон Маълумотнома). Натижада диссертацияда келтирилган таклиф ва тавсияларидан “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланишга хизмат қилган.