Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Азизбек Комилжон ўғли нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадид Абдураҳим Юсуфзоданинг ҳаёти ва фаолийати” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)..
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2.PhD/Tar1426
Илмий раҳбар: Шамсутдинов Рустамбек Темирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Тчороев Тйнтчтйкбек Кадирмамбетович, тарих фанлари доктори, профессор; Исакова Мухайё Сражидиновна, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:   Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг Российа империйаси ва совет мустамлакачилиги давридаги жадидчилик ҳаракатининг фаолларидан бири, Бухоро амирлигининг зулмига қарши кураш олиб борган, Бухоро Халқ Совет  Республикасини ташкил этишда ҳамда унинг фаолийатида муҳим ўрин эгаллаган, Афғонистонда ва Москвада элчилик вазифасини ўтаган, Ўзбекистон ССР ташкил топгач, турли лавозимларда фаолийат кўрсатган, 1937–1938-йиллардаги “катта террор” қурбони бўлган Абдураҳим Юсуфзоданинг ҳаёти ҳамда фожиали тақдирини Бухоро, Туркистон, Ўзбекистон вақтли матбуотида эълон этилган бирламчи манбалар, марказий ва маҳаллий, хорижий архивлар материаллари, эълон қилинган ҳужжат ва материаллар орқали очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Ёш бухороликлар” сиёсий ташкилотида Абдураҳим Юсуфзоданинг фаолийати, давлатчилик соҳасидаги демократик қарашларининг шаклланиши, унинг Бухородаги мутлақ монархик ҳокимийатни ислоҳ қилиш борасидаги уринишлари, амирлик тузумини тугатиш мақсадида олиб борилган курашларда ҳамда БХСРнинг ташкил этилиши жараёнидаги фаол иштироки масалалари бирламчи манбалар асосида очиб берилган;
Абдураҳим Юсуфзоданинг 1921–1922-йилларда Афғонистон амирлигида БХСРнинг элчиси, 1923–1924-йилларда Москвадаги мухтор вакили этиб тайинланиши, ҳамда унинг мазкур мамлакатлардаги дипломатик фаолийати давомида Бухоро Халқ Совет Республикасининг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий манфаатларини ҳимойа қилиш учун олиб борган амалий фаолийати далилланган;
Бухоро Халқ Совет Республикаси иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётини кенг тарғиб қилиш мақсадида Абдураҳим Юсуфзоданинг томонидан илк бор рус ва ўзбек тилларида нашр қилинган “Бухарская жизнь” (Бухоро ҳаёти) журналини ташкил этилиши, Ўрта Осиёда йанги соҳа ҳисобланган киносаноатни олиб кириши, “Бухкино”га асос солишдаги фаолийати, БХСРда авиацийа, темирйўл соҳаларини ривожлантиришдаги иштироки масалалари далиллар асосида очиб берилган;
Абдураҳим Юсуфзоданинг БХСР Адлийа халқ нозири сифатида қозихоналар ва бошқа судлов идораларини ислоҳ қилишдаги ислоҳотчилик фаолийати, совет ҳокимийатининг партийа ва давлат аппаратларида амалга оширилган “тозалаш” кампанийалари даврида бир неча бор ноҳақдан партийа сафидан чиқарилиши ва “миллатчи”, “аксилинқилобчи” каби сохта айбловлар орқали қатағон қилиниши бирламчи архив ҳужжатлар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А.Юсуфзоданинг ҳаёти, раҳбарлик ва дипломатик фаолийатига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
“Ёш бухороликлар” сиёсий ташкилотида Абдураҳим Юсуфзоданинг фаолийати, давлатчилик соҳасидаги демократик қарашларининг шаклланиши, унинг Бухородаги мутлақ монархик ҳокимийатни ислоҳ қилиш борасидаги уринишлари, амирлик тузумини тугатиш мақсадида олиб борилган курашларда ҳамда БХСРнинг ташкил этилиши жараёнидаги фаол иштироки ва унга нисбатан асоссиз равишда турли айбловлар қўйилиши, унинг “Катта террор” даврида юртимизнинг зиёли қатлами билан бир қаторда қатағон қилинишига доир маълумотлардан Андижон давлат университети тузилмасида ташкил  этилган  Қатағон қурбонлари хотираси музейининг “Катта террор ва унинг Андижондаги фожиалари (1937–1938)” мавзусидаги 4-бўлимини  шакллантиришда фойдаланилган (ЎзР ВМ ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 10.07.2023-йил 158-сонли далолатномаси). Тақдим қилинган  материаллар музей залини йанги маълумотлар билан бойитишга ва Ўзбекистонда совет ҳокимийатининг тараққийпарвар шахсларга нисбатан олиб борган қатағон  сиёсати  ва  амалиётини ёритишга  хизмат қилган;
Абдураҳим Юсуфзоданинг 1921–1922-йилларда Афғонистон амирлигида БХСРнинг элчиси, 1923–1924-йилларда Москвадаги мухтор вакили этиб тайинланиши, ҳамда унинг мазкур мамлакатлардаги дипломатик фаолийати давомида Бухоро Халқ Совет Республикасининг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий манфаатларини ҳимойа қилиш учун олиб борган амалий фаолийатига доир  маълумотлардан “Мерос” илмий-амалий халқаро экспедицийа жамоат фонди нашрларида фойдаланилган (“Мерос” илмий-амалий халқаро экспедицийа жамоат фондининг 29.06.2023-йил №01/01-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар А.Юсуфзоданинг элчи сифатида БХСРнинг ташқи сиёсатига қўшган ҳиссаси, унинг турли лавозимларда эл-юрт равнақи йўлида олиб борган самарали фаолийатини англаш имконини берган;
Бухоро Халқ Совет Республикаси иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётини кенг тарғиб қилиш мақсадида Абдураҳим Юсуфзоданинг томонидан илк бор рус ва ўзбек тилларида нашр қилинган “Бухарская жизнь” (Бухоро ҳаёти) журналини ташкил этилиши, Ўрта Осиёда йанги соҳа ҳисобланган киносаноатни олиб кириши, “Бухкино”га асос солишдаги фаолийати, БХСРда авиацийа, темирйўл соҳаларини ривожлантиришдаги иштироки масалаларига доир айрим муҳим маълумотлар Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдирлар” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийасининг 03.10.2023-йил 02-31-1480-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўп сонли томошабинларнинг А.Юсуфзоданинг Москвадаги ноширлик, публицистик фаолийатлари ҳамда Ўрта Осиёда йанги соҳа кино саноатини олиб киришдаги ролини тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
Абдураҳим Юсуфзоданинг БХСР Адлийа халқ нозири сифатида қозихоналар ва бошқа судлов идораларини ислоҳ қилишдаги ислоҳотчилик фаолийати, совет ҳокимийатининг партийа ва давлат аппаратларида амалга оширилган “тозалаш” кампанийалари даврида бир неча бор ноҳақдан партийа сафидан чиқарилиши ва “миллатчи”, “аксилинқилобчи” каби сохта айбловлар орқали қатағон қилиниши ҳақидаги бирламчи архив ҳужжатларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанийасининг 06.12.2023-йил 06-31-1840-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг бирламчи тарихий манбалар асосидаги илмий далил ва Абдураҳим Юсуфзоданинг БХСР Адлия халқ нозири сифатида амалга оширган ислоҳотларига оид янгиликлар билан бойитилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish