Тураева Сайёра Рустамбеевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳудудида тоғ-кон ишлари, металлургия тарихи (ХВИ–ХИХ асрнинг 70-йиллари)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2016.2.DSc/Tar 328.
Илмий маслаҳатчи: Гулчеҳра Азизовна Агзамова, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети. DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Нигора Азадовна Эгамбердиева, тарих фанлари доктори, профессор; Дилором Юнусовна Юсупова, тарих фанлари доктори, академик; Азимхужа Музафарович Атаходжаев, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХВИ–ХИХ асрнинг 70-йилларигача Бухоро, Хива, Қўқон хонликларидаги тоғ-кон иши, маъданлар қазиб олишнинг тарихий анъана ва усулларини аниқлаш ҳамда металл билан боғлиқ ҳунармандчилик соҳаларини хомашё билан таъминлаган мавжуд кон турлари ва кончилик маҳсулотлари савдоси ҳажмини аниқлаш орқали Туркистон хонликларининг иқтисодий, савдо имкониятларини тарихини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро, Хива, Қўқон хонликлари тоғ-кон ишлари анъаналарига, сиёсий, иқтисодий ва турли миграцион сабабларга боғлиқ ҳолда кечганлиги, ХВИ асргача ҳам Туркистонда кончилик ишлари йўлга қўйилганлиги, “ҳунармандчилик учун хом ашёнинг барча қисми ташқи савдо орқали кириб келади” деган қарашларнинг асоссизлиги исботланган;
Туркистон хонликлари ҳудудида аҳоли фойдаланган асосий табиий маъданлар ва уларнинг конлари жойлашган 287 га яқин тарихий манзиллари аниқланди ҳамда маҳаллий кончи усталар 280 та табиий маъданни фарқлаб, ажрата олганлиги ва 8 та маъданни амалий ҳосил қилиш усулларини билганлиги, “маҳаллий кончи усталар илмий билимсиз” деган қарашларнинг асоссизлиги исботланган;
хонликлардаги тоғ-кон иши, ҳудудда махсус кон иши бўйича таълим муассасаси ва бошқармаси мавжуд бўлмаган ҳолда зарурий маъданлар маҳаллий кончилар томонидан кенг миқёсда қазиб олиш ва қайта ишлаш йўлга қўйилганлиги асосланган;
Туркистон хонликларида конлар давлат мулки бўлиб, конларни хавфсизлигини назорат этиш учун алоҳида хизмат жорий этилганлиги, ҳукмдор томонидан айрим маъданларни тўплашда умумий меҳнат мажбурияти бўлганлиги, конларни ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари, конлар даромадидан хазинага ижарачилар “хумс” сингари солиқ тўлаганлиги далилланган;
ҳукмдорлар тоғ-кон ишини ривожлантириш учун ташқи интеграцион жараёнларга киришишга, айрим маъданларни қазиб олувчиларга имтиёзлар бериш эвазига ихтиёрий бу касб билан шуғулланувчиларни кўпайтиришга, мазкур фаолият билан шуғуланадиган аҳоли яшаш манзилларининг пайдо бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро, Хива, Қўқон хонликлари тоғ-кон ишлари анъаналарига, сиёсий, иқтисодий ва турли миграцион сабабларга боғлиқ ҳолда кечганлиги, ХВИ асргача ҳам Туркистонда кончилик ишлари йўлга қўйилганлиги, “ҳунармандчилик учун хом ашёнинг барча қисми ташқи савдо орқали кириб келади” деган қарашларнинг асоссизлигига оид маълумотлардан илмий ва амалий жиҳатдан фойдалнилди. (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 28 сентябрдаги 3/1255-2069 маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Фанлар академияси Татих институтида 2018–2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170928402 “Ўзбекистоннинг Ўрта асрлар тарихи расмий ҳужжатларда: муаммоли жиҳатлар, талқин ва таҳлил (ВИИ–ХИХ аср биринчи ярми)” номли амалий лойиҳасининг Бухоро, Хива, Қўқон хонликлар тарихи ҳақида Ўзбекистон Миллий архиви ва бошқа давлат архивларида сақланаётган тоғ-кон ишлари, металлургия тарихи, тоғ-кон хомашёси билан боғлиқ савдосига доир фактлар акс эттирувчи материалларга эга бўлинди.
Туркистон хонликлари ҳудудида аҳоли фойдаланган асосий табиий маъданлар ва уларнинг конлари жойлашган 287 га яқин тарихий манзиллари аниқланди ҳамда маҳаллий кончи усталар 280 та табиий маъданни фарқлаб, ажрата олганлиги ва 8 та маъданни амалий ҳосил қилиш усулларини билганлиги, “маҳаллий кончи усталар илмий билимсиз” деган қарашларнинг асоссизлигига доир маълумотлар ўрганилди. (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноат ва геология вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 08-29-72-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудида ўрта асрлар тоғ-кон ишига оид тарихий билимларни бойитишга, Ўзбекистон Республикаси Геология фанлар университети таълим жараёнида қўлланиладиган ўқув материаллари, маъруза матнлари, ўқув-дидактик материаллар тайёрлашга хизмат қилди.
Хонликлардаги тоғ-кон иши, ҳудудда махсус кон иши бўйича таълим муассасаси ва бошқармаси мавжуд бўлмаган ҳолда зарурий маъданлар маҳаллий кончилар томонидан кенг миқёсда қазиб олиш ва қайта ишлаш йўлга қўйилганлигига оид илмий материаллар жамланди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 5-январдаги 02-40-09-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тоғ- кон иши тарихини илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилувчи ва минтақада савдо-иқтисодий муносабатлар бўйича статистик тахлилий маълумотлар акс эттирувчи материалларга эга бўлинди.
Туркистон хонликларида конлар давлат мулки бўлиб, конларни хавфсизлигини назорат этиш учун алоҳида хизмат жорий этилганлиги, ҳукмдор томонидан айрим маъданларни тўплашда умумий меҳнат мажбурияти бўлганлиги, конларни ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари, конлар даромадидан хазинага ижарачилар “хумс” сингари солиқ тўлаганлигига оид илмий асосланган маълумотлардан фойдаланилди. (Ўзбекистон Республиласи Миллий Гвардиясининг 2024 йил 13-августдаги 1/1-5586-маълумотномаси). Натижада қурол-яроғларни тайёрлаш технологиялари, бунда ишлатилаётган материаллар шунингдек диссертацияда келтирилган ҳарбий қурилиш ва ҳарбий ишга доир материаллардан Жамоат хавфсизлиги университети таълим жараёнида қўлланиладиган ўқув материаллари, маъруза матнлари, ўқув-дидактик материаллар тайёрлашга хизмат қилди.
Ҳукмдорлар тоғ-кон ишини ривожлантириш учун ташқи интеграцион жараёнларга киришишга, айрим маъданларни қазиб олувчиларга имтиёзлар бериш эвазига ихтиёрий бу касб билан шуғулланувчиларни кўпайтиришга, мазкур фаолият билан шуғуланадиган аҳоли яшаш манзилларининг пайдо бўлганлигига оид илмий асосланган таклиф, тавсия ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 31 июл 332-сон далолатнома). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф ва хулосалар Ўзбекистон ҳудудида тоғ-кон ишлари, металлургя тарихини тадқиқ этишга, ўзбек халқининг илмий-маънавий меросини тарихий изчиликда корсатиб, кончилик ишлари бўйича илмий билимларни ривожлантиришга эришилди.