Ашуров Аброр Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистон маҳаллаларида жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишнинг ижтимоий-маданий омиллари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal682
Илмий маслаҳатчи: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Тилавов Ўктам Ғуломович, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шадиметов Юсуфжон Шадиметович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон маҳаллаларида жамоатчиликни экологик назоратини амалга оширишнинг ижтимоий-маданий омилларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал экологик муаммолар ортиб бориши шароитида жамоатчилик экологик назоратининг ижтимоий зарурати, назарий ва амалий аҳамияти, қонуниятлари, ижтимоий-маданий омиллари замонавий инвайроменталистик тенденсияларни таҳлил қилиш асосида ёндашувлар илмий асосланган;
давлат ва жамоат органларининг ижтимоий ҳамкорлиги жамоатчилик экологик назоратини ташкил қилишда экологик назоратининг структур-функсионал жиҳатлари, маънавий-маърифий шакллари, функсиялари ва унинг атроф-муҳит муҳофазасидаги ижтимоий аҳамияти институционал тизим билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
атроф-муҳит муҳофазасида жамоатчилик экологик назоратининг ижтимоий аҳамияти аниқлаштирилиб, бунда экологик хавфсизлик индекси, аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари ва ижтимоий фаровонлик параметрлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар очиб берилган;
маҳалла институтининг жамоатчилик экологик назоратидаги функсионал вазифалари таснифланган ва иерархик моделлаштирилган, жумладан экологик мониторинг, экологик маърифат, экологик медиация ва экологик фаолиятни мувофиқлаштириш каби асосий функсиялар кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон маҳаллаларида жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишнинг ижтимоий-маданий омиллари”ни тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
глобал экологик муаммолар ортиб бориши шароитида жамоатчилик экологик назоратининг ижтимоий зарурати, назарий ва амалий аҳамияти, қонуниятлари, ижтимоий-маданий омиллари замонавий инвайроменталистик тенденсияларни таҳлил қилиш асосида ёндашувлар асосланган илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИХ-йўналишида белгиланган “Соғлом турмуш тарзи, экологик маданият ва табиатни асраш масалалари”нинг 49-банди “Аҳоли, айниқса ёш авлодда атроф-муҳит озодалиги, шахсий гигиена, табиатни асраб-авайлашга қаратилган экологик тарбия ишларни кучайтириш” мавзуларидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 9-ноябрдаги 02-22/1227-сонли далолатномаси). Натижалар Марказнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва экологик тарбия ишларини кучайтиришга хизмат қилган;
атроф-муҳит муҳофазасида жамоатчилик экологик назоратининг ижтимоий аҳамияти аниқлаштирилиб, бунда экологик хавфсизлик индекси, аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари ва ижтимоий фаровонлик параметрлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар очиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Экологик партиясининг аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, аҳолини қийнаётган экологик муаммоларни бартараф этиб, “Яшил макон” умуммиллий дастурини амалга оширишда кўмаклашиш каби мавзуларда ўтказилган учрашувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2023-йил 31-октябрдаги 01/375-сонли далолатномаси). Натижалар партия ва унинг ҳудудий ташкилотларидаги жамоатчилик экологик назоратини таъминлаш орқали атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, уларда масъулият ва фидоийликни юксалтириш каби фаолияти самарадорлигига хизмат қилган;
давлат ва жамоат органларининг ижтимоий ҳамкорлиги жамоатчилик экологик назоратини ташкил қилишда экологик назоратининг структур-функсионал жиҳатлари, маънавий-маърифий шакллари, функсиялари ва унинг атроф-муҳит муҳофазасидаги ижтимоий аҳамияти институционал тизим билан боғлиқ эканлиги аниқланган илмий хулосалардан Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг “Аҳоли экологик фаоллиги, маъсулияти ва маданиятини юксалтириш”, “Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш”, (8; 10; 17) бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2024-йил 8-февралдаги 02/16-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши тадбирлар ҳамда тарғибот ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
маҳалла институтининг жамоатчилик экологик назоратидаги функсионал вазифалари таснифланган ва иерархик моделлаштирилган, жумладан экологик мониторинг, экологик маърифат, экологик медиация ва экологик фаолиятни мувофиқлаштириш каби асосий функсиялар кўрсатиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканалидаги “Минбар” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-февралдаги 01-15-106-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларни маҳалла институтининг жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш жараёнларидаги ўрни, роли ва функсионал вазифалари, маҳалланинг жамоатчилик экологик назорати самарадорлигидаги аҳамиятидан хабардор қилиш имконини берган.