Закирова Нилуфар Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва рус ёзувчиларининг бадиий асарларида интертекст функциялари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil854.
Илмий раҳбар: Сапарова Қундуз Отабоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Джуманова Дилбар Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади инглиз ва рус ёзувчиларининг бадиий асарларида интертекстнинг функсионал хусусиятларидаги ўхшашлик ва тафовутларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва рус бадиий текстларида интертекстнинг функсионал хусусиятларини чоғиштирма аспектда очиб бериш орқали прецедент текстлар фактлари асосида бадиий текстнинг муҳим элементи бўлган интертекстларнинг функционал хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва рус бадиий адабиётида кросс-маданий тафовутларга эга интертекстларнинг қўлланилишида ўзлаштириш манбалари, интертекстуалликни ифодалаш усуллари, ҳамда интертекстларнинг функсионал юкламасига доир изоморф хусусиятлар алломорф хусусиятларга кўра кўпроқ намоён бўлиши исботланган;
инглиз ва рус ёзувчилар асарларидаги интертекстуаллик ҳар қандай текстни яратиш учун асосий шакл бўла олиши Муқаддас китоблар (Инжил, Қуръон), антик фалсафа, чет эл адабиёти ғоялари, танқид, киноя каби унсурлар асосида исботланган;
инглиз ва рус адабиётидаги интертекстларнинг қўлланилишидаги фарқлар интертекстуалликни нафақат бевосита (тўлиқ, тўлиқсиз), билвосита, синтактик алоқанинг бир қисми, киришлар билан кенгайган, қисқа, яширин усуллар билан балки интертекстларнинг иллюстратив функциясига доир ғоявий ифодалаш билан фарқланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва рус бадиий текстларида интертекстнинг функсионал юкламасини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар ва хулосалардан:
инглиз ва рус бадиий текстларида интертекстнинг функсионал хусусиятларини чоғиштирма аспектда очиб бериш орқали прецедент текстлар фактлари асосида бадиий текстнинг муҳим элементи бўлган интертекстларнинг функционал хусусиятларига оид таклиф ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2018-йилларда бажарилган “Ўзбек тилига оид электрон ва банк-молия атамаларининг кўп тилли луғатларини яратиш ва уларнинг таржимаси” мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-йил 24-июндаги 01-1158-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларга мувофиқ тайёрланган кўп тилли луғатларнинг мазмунини бойитиш имконияти яратилган;
инглиз ва рус бадиий адабиётида кросс-маданий тафовутларга эга интертекстларнинг қўлланилишида ўзлаштириш манбалари, интертекстуалликни ифодалаш усуллари, ҳамда интертекстларнинг функсионал юкламаси доир изоморф хусусиятлар алломорф хусусиятларга кўра кўпроқ намоён бўлиши оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида тизимли равишда амалга ошириладиган бир қатор шоир ва ёзувчиларнинг шеърий ва насрий асарларининг адабий-эстетик таҳлилида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021-йил 22-июндаги 01-03/852-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек адабиётига мансуб шеърий ва насрий асарлар мазмуни интертекстуаллик нуқтайи назардан шарҳланган;
инглиз ва рус ёзувчилар асарларидаги интертекстуаллик ҳар қандай текстни яратиш учун асосий шакл бўла олиши Муқаддас китоблар (Инжил, Қуръон), антик фалсафа, чет эл адабиёти ғоялари, танқид, киноя каби унсурлар ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2015-2017- йилларда бажарилган “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғатини тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2021-йил 22-июндаги 22/501-сон маълумотномаси). Натижада мазкур амалий лойиҳа доирасида яратилган изоҳли луғат такомиллаштирилган;
инглиз ва рус адабиётидаги интертекстларнинг қўлланилишидаги фарқлар интертекстуалликни нафақат бевосита (тўлиқ, тўлиқсиз), билвосита, синтактик алоқанинг бир қисми, киришлар билан кенгайган, қисқа, яширин усуллар билан балки интертекстларнинг иллюстратив функциясига доир ғоявий ифодалаш билан фарқланишига оид хулоса ва таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида 2015-2017- йилларда бажарилган А-1-61 рақамли “Кўришда нуқсони бўлган талабалар учун тилшунослик бўйича аудиокитоблар яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада татбиқ этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-йил 24-июндаги 01-1157-сон маълумотномаси). Натижада яратилган аудиокитобларнинг мазмуни бадиий адабиётлардаги интертекстларни изоҳлаш бўйича маълумотлар билан бойитилган.