Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Ғиёс Суннат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Батат янги навларини турли муддатларда етиштиришнинг ўсиш-ривожланиши, ҳосилдорлиги ва сақланувчанлигига таъсири (Самарқанд вилояти суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Qx915.
Илмий раҳбар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ овқат хавфсизлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида батат янги яратилган навларини асосий ва такрорий экинлар сифатида турли муддатларида ўстирилганда ўсиши, ривожланиши, фотосинтетик фаоллиги, ҳосил шаклланиши, ҳосилдорлиги ва туганак сифатини ҳамда сақланувчанлигини ўрганиш асосида барқарор юқори, сифатли ва сақланувчан ҳосилни таъминловчи истиқболли навларни ажратиш ва мақбул экиш муддатларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида батат янги яратилган навлари асосий ва такрорий экинлар сифатида турли муддатларда ўстирилиб кўчат чиқими (энг юқори 15,0-20,5 дона асосий экин сифатида 30 апрелда, 13,4-19,0 дона такрорий экин сифатида 30 июнда экилганда), тутувчанлиги (97-99% дан юқори), тезпишарлиги (119-137 кун), ўсиши ва ривожланиши (энг узун бўйли ўсимлик 149,0-191,6 см, кўп ён пояли 12,0-15,6 дона, сербаргли 255-279 дона), палак ва туганак шаклланиши (палак 375-524 г, туганак 717-1259 г) баҳоланган;
барг сатҳи юзасининг ҳосил бўлиши (0,60-0,70 м2 ёки 33,3-43,2 минг м2/га), баргдаги хлорофилл миқдори (502,0-546,4 мг/100 г баргда) ва фотосинтез соф маҳсулдорлиги (ФСМ) - (5,75-6,11 г/м2 суткада) ҳамда маҳсулдорлик кўрсаткичлари (туп ҳосили 782-1389 г, сони 6,6-8,2 дона, туганак ўртача вазни 101,1-177,3 г) бўйича ҳар томонлама баҳоланган;
уяда туганакларнинг (ғуж) жойлашиши, умумий (51,8-53,6 т/га) ва товар (51,2-53,2 т/га) ҳосилдорлиги, туганаклар биокимёвий таркиби (қуруқ модда-23,0-23,5%, крахмал-13,6-14,3%, шакар-5,1-5,7%, “С” витамини 11,1-13,3 мг/% дан зиёд) ҳамда сақланувчанлиги (91,8-96,5% ёки 4,0-7,2 баллдан юқори) бўйича ўрганилиб, истиқболлилари ажратилган, етиштириш агротехнологиясининг мақбул экиш муддати белгиланган, асосий ва такрорий экинга ўстириш имконияти аниқланган;
янги батат навларини мақбул кўчат ўтказиш муддатларида ўстиришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисобланган ва ишлаб чиқаришга тавсиялар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асосий ва такрорий экинлар сифатида батат янги навларини комплекс баҳолаш, улардан истиқболли нав ва мақбул экиш муддатларини белгилаш асосида юқори ва сифатли ҳосил олишга имкон берувчи агротехнологиясини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер ва томорқа хўжаликлари учун “Асосий ва такрорий экинлар сифатида батат янги навларини ўстиришнинг мақбул кўчат ўтказиш муддатларига оид тавсиялар” чоп этилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 7 март 2024 йил, № 06/27-06/423-сон маълумотномаси). Бунда фермер ва деҳқонлар учун батат навларини асосий ва такрорий экин сифатида етиштириш технологиясини мақбуллаштириш бўйича зарур тавсиялар берилган ва услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
бататнинг Сочакинур, Тойлоқи, Филиал каби навларини асосий экин сифатида ўстиришнинг мақбул кўчат ўтказиш муддатлари (30.04-10.05) агротехнологияси асосида Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитидаги “Б.Турдиев” фермер хўжалигида (4,0 га), “Мерос” фермер хўжалигида (1,6 га) ҳамда СПЭКИТИ Самарқанд илмий тажриба станциясида (4,0 га), жами 9,6 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 7 март 2024 йил, № 06/27-06/423-сон маълумотномаси). Натижада янги батат навлари мақбул экиш муддатида асосий экин сифатида гектаридан 42,5-50,8 тоннагача товар ҳосилдорлик, 30,3-44,5 млн.сўм соф даромад ва 65,4-94,8% рентабеллик ёки 7,2-10,9 млн.сўм қўшимча соф фойда ва 15,2-21,2% рентабеллик даражаси аниқланган;
такрорий экин сифатида мақбул муддатда (20-30 июнда)“Б.Турдиев” фермер хўжалигида (1,6 га), “Мерос” фермер хўжалигида (1,5 га), СПЭКИТИ Самарқанд илмий-тажриба станцияси шароитида (2,4 га), жами 5,5 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 7 март 2024 йил, № 06/27-06/423-сон маълумотномаси асосида). Натижада ҳар гектардан навлар бўйича 32,4-38,8 тонна ҳосилдорлик, 13,6-24,0 млн. сўм соф даромад, 30,3-52,2% рентабеллик ёки 5,3-8,5 млн. сўм қўшимча соф фойда ва 11,5-28,2% рентабелликка эришиш имконияти қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish