Рустамов Мухаммадсултон Садуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Республика нефтгаз саноати ходимларида кўз касалликлари профилактикасининг илмий асосларини такомиллаштириш», 14.00.07–Гигиена ва 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib224.
Илмий маслаҳатчи: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кремкова Елина Витальевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси «Шимоли-Ғарбий гигиена ва соғлиқни сақлаш илмий маркази» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:нефтгаз саноати ишчиларида кўриш органлари касалликларини ташхислаш, эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атроф-муҳитга нефтгаз саноати корхоналари чиқиндиларининг зарарли ва хавф омилларининг миқдорий даражаси, меҳнат шароити ва олинган натижаларнинг гигиеник меъёрларга мос келмаслиги ва ишчилар саломатлиги учун хавфлилиги асосланган;
ишлаб чиқариш майдонида жойлашган нефтгаз саноати корхоналари ишловчилари учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида илмий асосланган касбий омилларнинг безарар даражалари белгиланган ва рухсат этилган иш вақтлари ишлаб чиқилган;
меҳнат шароити билан боғлиқ бўлган касбий хавф омилларини ишчилар саломатлик ҳолатига таъсирини нисбий хавф катталиклари, ядро-физик, гистоморфологик ва иммунофермент текшириш натижаларига боғлиқ ҳолда ишчилар организмига таъсирини олдини олиш тизими ишлаб чиқилган;
кўз ёш халтаси яллиғланиш касалликларни жарроҳлик усулларида даволаш учун экстраназал дакриоцисториностомия усули ишлаб чиқилган;
қанатсимон ўсимтани қайта ўсишини бартараф қилиш ва ишчиларнинг кўриш фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
нефтгазни қайта ишлаш корхоналари яқинида жойлашган минтақаларда истиқомат қилувчи аҳоли орасида саломатлик ҳолатини маркер кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
нефтгаз саноати корхонлари ишчиларининг меҳнат шароити, касбий хавфи, иш жойларида ишлаб чиқариш билан боғлиқ касбий касалликларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефтгаз санаоти ходимларида кўз касалликлари профилактикасининг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Экстраназал дакриоцисториностомия усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05201, 25.03.2016). Мазкур усул кўз ёш халтаси яллиғланиш касалликларни жарроҳлик усулларида даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
«Птеригиумни хирургик даволаш усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05245, 28.07.2016). Мазкур усул қанатсимон ўсимтани қайта ўсишини бартараф қилиш ва ишчиларнинг кўриш фаолиятини самарадорлигини таъминлаш беморларда ўз вақтида хирургик даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
«Глаукомани хирургик даволаш усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05244, 28.07.2016). Мазкур усул нефтгаз саноати ишчиларида зарарли омиллар натижасида юзага келган глаукомани хирургик даволаш орқали кўзнинг ички босимини мунтазам равишда меъёрда ушлаб туриш имконини берган;
«Антиглаукоматоз склероиридоэктомия «П»симон гетросклерорет ракция усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05246, 28.07.2016). Мазкур усул кўз ички босимини меъёрий даражада патогенетик даво механизимини такомиллаштириш имконини берган;
«Кўз шох парда халқали дистрофиясига қарши томчи дори воситаси» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05343, 16.02.2017). Мазкур усул нефтгаз соҳасидаги ходимларда учрайдиган махсус касбий касалликларни олдини олиш, кўз шох парда халқали дистрофияси патогенетик даволаш механизмини такомиллаштириш имконини берган;
«Нефтгаз саноати корхоналари ишчиларида иш шароитларни гигиеник баҳолаш ва офталмологик касалликларининг кўрсаткичлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 январдаги 8н-д/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма нефтгаз саноати ишчилари, меҳнат шароитларни гигиеник баҳолаш ва иш шароитларнинг ишчилари кўриш тизимига таъсирини олдини олиш ва касалликларни даволаш тартибини баҳолаш имконини берган;
«Нефтгазкимё саноати корхона хизматчиларида кўз ёш ўтказувчи йўлларини даволаш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 январдаги 8н-д/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма нефтгазкимё саноат корхонлари хизматчиларида кўз ёш ўтказувчи йўлларни симптоматик даволаш тизимини оптимал баҳолаш имконини берган;
нефтгаз саноати корхоналари ишчиларида кўз касалликлари профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий, Самарқанд вилоятлари кўз касалликлари шифохоналари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 майдаги 8н-д/81-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши меҳнат шароити хавфсизлигининг гигиеник талаблари бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ишчиларнинг иш шароитини яхшилаш, нефтгаз саноати ходимлари орасида кўриш тизими касалликларини камайтириш имконини берган.