Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Туймурод Зойировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида углерод нанотрубкалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 05.05.05 – Иссиқлик техникасининг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3606.
Илмий раҳбар: Раҳмонқулов Аликул Амиркулович, физика-математека фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умирзаков Балтохўджа Ерматович, физика-математика фанлари доктири, профессор; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида углерод нанотрубкаларни экологик ва иқтисодий самарадор усуллар ёрдамида синтез қилиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда полимерларни модификациялашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё – ацетилендан углерод нанотрубкаси синтез қилинган ҳамда синтез жараёни учун катализаторлар сифатида Ни ва Cо тузлари эритмаларини қўллашда оптимал консентрациялар аниқланган;
тўлқин узунлиги 371 нм бўлган қизил лазер модули ёрдамида синтез қилинган углерод нанотрубка нанозаррачаларининг ўлчами 100 нм га тенг эканлиги аниқланган;
полиетилен ва полипропиленни модификациялашда углерод нанотрубкасидан 0,1% массавий улуш қўллаб, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти юқори ҳамда иссиқлик сиғимини паст бўлган композит материаллар олинган;
полиетилен ва полипропиленни 0,1% массавий улушдаги углерод нанотрубкаси билан модификациялаб олинган материаларнинг зарбга чидамлилик, узилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик ҳамда нисбий чўзилиш хоссалари аналогларга нисбатан ўртача 4,5% га ортганлиги исботланган;
маҳаллий хомашёлар ёрдамида самарадорлиги юқори углерод нанотрубкалар олишнинг ресурс тежамкор технологияси ишлаб чиқилган ҳамда техник-иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида углерод нанотрубкаларини синтез қилиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда олинган углерод нанотрубкаларини полиолефинларга қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
углерод нанотрубкалар билан модификацияланган полимер материаллар олиш технологияси “Минора қуриш экспедицияси” АЖда амалиётга жорий қилинган (“Минора қуриш экспедицияси” АЖнинг 2023 йил 30 июндаги 02-183-сон маʼлумотномаси). Натижада, иссиқлик ўтказувчанлиги юқори бўлган материалларни олиш учун углерод нанотрубкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берган;
экологик ва иқтисодий самарадор усуллар ёрдамида олинган углерод нанотрубкалар билан модификацияланган полимер материаллар “Минора қуриш экспедицияси” АЖда амалиётга жорий қилинган (“Минора қуриш экспедицияси” АЖнинг 2023 йил 30 июндаги 02-183-сон маълумотномаси). Натижада, қурилмаларда иссиқлик ўтказувчанлик коеффициентини 45% ошириш ва иссиқлик сиғимини 30,1% камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish