Sayt test rejimida ishlamoqda

Садикова Акида Саттаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек популяциясидаги 1 тур қандли диабетли болалар ва ўсмирларда сурункали буйрак касаллигини эпидемиологик ва фармоко-генетик хусусиятлари», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib191

Илмий рахбар: Рахимова Гульнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Я.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камардиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Турдикулова Шахло Уткуровна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек популяциясидаги 1 тур қандли диабетли болалар ва ўсмирларда сурункали буйрак касаллигини эпидемиологик ва фармоко-генетик хусусиятларини очиб бериш ҳамда касалликни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ўзбек популяциясига мансуб биринчи турдаги ҚД болалар ва ўсмирларда СБКда ААФ гени I/D полиморфизмининг тақсимланишининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;

биринчи турдаги ҚД болалар ва ўсмирларда СБКда ААФ гени полиморфизми бўйича сийдикдаги нейтрал альфа-глюкозидаза ферменти фаоллигининг ирсий боғлиқлиги исботланган;

биринчи марта ААФ гени полиморфизмига боғлиқ ҳолда биринчи турдаги қандли диабет мавжуд болалар ва ўсмирларда СБК ривожланишининг бирламчи профилактикаси ва НАУ босқичида периндоприлни қўлланилишининг самараси исботланган.

қон зардобидаги креатинин, микроалбуминурия ва КФТ асосланган сурункали буйрак касаллигининг NKF-K/DOQI (2002, 2013) таснифи бўйича биринчи турдаги қандли диабет болалар ва ўсмирларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиш ва авж олишининг таҳлика омиллари, турли босқичларининг тарқалиши аниқланган;

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбек популяциясидаги болалар ва ўсмирларда биринчи турдаги қандли диабетда буйрак касалликлари эпидемиологияси ва фармако-генетик хусусиятларини ташхислаш ҳамда даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Диабетик нефропатия» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/58-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасида қандли диабет касаллигининг биринчи турида буйрак касалликларнинг эпидемиологияси, хавф омилларни аниқлаш ва фармако-генетик хусусият-лари тизимини ташкиллаштириш имконини берган;

«Биринчи турдаги қандли диабет бўлган болалар ва ўсмирларда сурункали буйрак касалликларини ташхислаш, олдини олиш ва даволаш мезонларини оптималлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/58-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўзбек популяциясига мансуб болалар ва ўсмирларда қандли диабетли сурункали буйрак касаллигнинг биринчи турини ташхислаш, танланган даволаш тизими ва беморлардаги генетик хусусиятларнинг олдини олиш ва самарали даволаш тизимини яратиш имконини берган;

ўзбек популяциясига мансуб болалар ва ўсмирларда биринчи турдаги қандли диабетда буйрак касалликларининг эпидемиологияси ва фармако-генетик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент ва Андижон вилоятлари эндокрин диспансери клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8н-д/27–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши қандли диабетли беморларда сурункали буйрак касаллиги болаларда 19,4 %га ва ўсмирларда 35,5 %га ташкил қилганлиги, касалликни эрта аниқлаш ва асоратларни камайтириш, генетик мойиллиги ва сийдикдаги касалликнинг замонавий маркерларини аниқланганлиги, ногиронликнинг олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish