Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайниев Сухробжон Исломбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларни биология фанидан масала ва машқлар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7820.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Отенова Фарида Толегеновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларни биология фанидан масала ва машқлар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлашнинг педагогик имконийатлари биологик масала ва машқларнинг танлаб олиш мезонлари, интегратив жиҳатларини интенсивлигини оптималлаштиришга қаратилган назария ва амалиёт уйғулигини таъминлаш, психо-физиологик кўрсатгичларини ҳисобга олиш, ўқитиш жараёнинг тадқиқий салоҳиятини кенгайтириш асосида аниқлаштирилган;
биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг когнитив фаолиятини фаоллаштириш жараёнини ташкил этишга оид инновацион методларни танлаш, ўқитиш жараёнини сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича олимпиадаларни ўтказишда қўлланиладиган биологиядан масала ва машқларнинг мураккаблик даражаси, интегратив хусусиятлари, турларига доир топшириқлар мажмуасини коррелясия қилиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларининг халқаро биология олимпиадаларига тайёрлаш методикасини шакллантириш модели ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига асосланиб, таълим мазмуни, ноанъанавий ёндашув, ўқитиш шакллари, тамоиллари ва илмий компетентлик (билиш, тушуниш, амалда қоʻллаш, тадқиқотлар ва тажрибалар оʻтказиш, таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш)ни қиёсий таҳлиллар асосида адекват тарзда такомиллаштирилган;
биологиядан олимпиадаларини ўтказиш шарт-шароитлари, ташкилий- методик жиҳатлари ишлаб чиқилган, “мактаб биология олимпиадаси” тушунчасига муаллифлик нуқтаи назаридан аниқлик киритилган, ўқувчиларни биологиядан олимпиадаларга тайёрлашда ўқув топшириқларини тизими ишлаб чиқилган ва ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг дидактик ва методик таъминоти сифатида биологиядан олимпиада масалаларини ечиш методикаси номли ўқув қўлланма асосида такомиллаштириш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни биология фанидан масала ва машқлар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлашнинг педагогик имконийатлари биологик масала ва машқларнинг танлаб олиш мезонлари, интегратив жиҳатларини интенсивлигини оптималлаштиришга қаратилган назария ва амалиёт уйғулигини таъминлаш, психо-физиологик кўрсатгичларини ҳисобга олиш, ўқитиш жараёнинг тадқиқий салоҳиятини кенгайтириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Биологиядан олимпиада масалаларини ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024 йил 25 февралдаги 7/3.1 сон қарорига асосан берилган 2024/83У-209 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, психологик, педагогик ва методик адабиётларда фан олимпиадаларни ташкил этиш ҳолатини қиёсий таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг когнитив фаолиятини фаоллаштириш жараёнини ташкил этишга оид инновацион методларни танлаш, ўқитиш жараёнини сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича олимпиадаларни ўтказишда қўлланиладиган биологиядан масала ва машқларнинг мураккаблик даражаси, интегратив хусусиятлари, турларига доир топшириқлар мажмуасини коррелясия қилиш асосида такомиллаштиришга оид маъумотлар “Биологиядан олимпиада масалаларини ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024 йил 25 февралдаги 7/3.1 сон қарорига асосан берилган 2024/83У- 209 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Биология” фанидан умумтаълим мактабларида олимпиадалар мазмуни, метод ва воситаларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
ўқувчиларининг халқаро биология олимпиадаларига тайёрлаш методикасини шакллантириш модели ривожланган хорижий давлатлар тажрибасига асосланиб, таълим мазмуни, ноанъанавий ёндашув, ўқитиш шакллари, тамоиллари ва илмий компетентлик (билиш, тушуниш, амалда қоʻллаш, тадқиқотлар ва тажрибалар оʻтказиш, таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш)ни қиёсий таҳлиллар асосида адекват тарзда такомиллаштиришга оид хулосалар “Биологиядан олимпиада масалаларини ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024 йил 25 февралдаги 7/3.1 сон қарорига асосан берилган 2024/83У- 209 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Биология” фани бўйича олимпиада топшириқлари банкини назарий жиҳатдан асослаш самарадорлиги ошган;
биологиядан олимпиадаларини ўтказиш шарт-шароитлари, ташкилий- методик жиҳатлари ишлаб чиқилган, “мактаб биология олимпиадаси” тушунчасига муаллифлик нуқтаи назаридан аниқлик киритилган, ўқувчиларни биологиядан олимпиадаларга тайёрлашда ўқув топшириқларини тизими ишлаб чиқилган ва ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг дидактик ва методик таъминоти сифатида биологиядан олимпиада масалаларини ечиш методикаси номли ўқув қўлланма асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Биологиядан олимпиада масалаларини ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024 йил 25 февралдаги 7/3.1 сон қарорига асосан берилган 2024/83У- 209 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида мактаб олимпиадаси шароитида ўқувчиламинг ўқув ва когнитив қобилиятларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish