Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалов Тельман Толягановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан хасталанган беморларда ҳаёт сифатини ҳисобга олган ҳолда оёқларда яра пайдо бўлиши ва ампутацияларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib34

Илмий маслахатчи: Исмаилов Сайдиғанихўжа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Я.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Рахимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Галстян Гагик Радикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Нажмутдинова Дилором Камардиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги Миллий тиббий тадкикот хирургия маркази (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: оёқ-кафтининг диабетик синдроми билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашни ташхислаш, даволаш, сонлар ампутацияси ҳамда яра ҳосил бўлишини қайталанишини профилактикаси учун янги усулларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

оёқ-кафтининг диабетик синдромини нейропатик шакли, оёқлар ампутациясини, оёқ-кафт диабетик синдромини нейроишемик шакли, оёқ-кафт диабетик синдромини турли шаклларида яра ҳосил бўлиши ташхислашнинг янги усуллари оёқларнинг қон билан таъминланиш холати, некротик жараённинг ривожланиш ва жарохатни микроблар билан ифлосланиш даражалари, инфекциянинг кенг тарқалиши ва оёқларнинг  таянч фаолиятининг холатини энг ахамиятли бўлган объектив кўрсаткичларини интеграл танлаш асосида ишлаб чиқилган;

реваскуляризацияланувчи жарроҳликда оёқ-кафт диабетик синдроми нейро-ишемик шаклидаги беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш тактикаси, нейроишемик шаклида оёқларни сақлаб қолиш ҳамда болдир артерияларини зарарланишида транслюминал баллон ангиопластикаси ва жарроҳлик йўли билан даволашда оёқлар томирини стентлаш усулини қўллаш тартиби исботланган;

оёқлар зарарланшига боғлиқ ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг икки босқичли усули белгиланиб, оёқ-кафтда реконструктив пластик жарроҳлик усули асосланган;

даволаш ташхислаш босқичларини тўғри ва самарали кетма-кетлиги, оёқ-кафт диабетик синдромини йирингли некротик шаклини комплекс даволашдан сўнг оёқ-кафт диабетик синдроми беморлар ҳаёт сифати, уларда реконструктив пластик операция усулини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;

реваскулиризация операциясидан кейинги реабилитация ҳамда ушбу тоифа беморларда консерватив даволанган ва ампутация беморларига нисбатан юқори бўлиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қандли диабет билан хасталанган беморларда ҳаёт сифатини ҳисобга олган ҳолда оёкларда яра пайдо бўлиши ва ампутацияларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалари асосида:

«Оёқ-кафт диабетик синдроми нейроишемик турини даволашнинг замонавий талқини» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги 8н-д/133-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма оёқ-кафт диабетик синдромининг нейроишемик турини ташхислаш ва даволашнинг замонавий тури, яъни транслюминал баллон ангиопластикасини клиник амалиётга татбиқ қилиш натижасида 88,8% беморларда оёқни бутунлигини сақлаш имконини берган;

«Оёқ-кафт диабетик синдроми нейропатик турини ташхислаш, даволаш ва олдини олишни башоратлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 май 8н-д/133-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма оёқ-кафт диабетик синдромининг нейропатик турини ташхислаш ва даволаш ва олдини олишни башоратлашда, яъни замонавий жаррохлик усули ёрдамида оёқ панжа фаолиятини сақлаш 90-95%да ва беморлар оёқ-панжа соҳасини пластик реконструктив амалиёти 88-92%да ижобий самара бериш имконини берган;

«Оёқ-кафт диабетик синдромининг турли шакллардаги беморларда яра ҳосил бўлишини олдини олишни башоратлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 май 8н-д/133-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма оёқ-кафт диабетик синдромининг турли шаклларидаги беморларда яра ҳосил бўлишига олиб келувчи сабабларни ўрганиш ва ва олдини олишни башоратлаш имконини берган;

қандли диабет билан хасталанган беморларда ҳаёт сифатини ҳисобга олган ҳолда оёқларда яра пайдо бўлиши ва ампутацияларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар оғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг «Диабетик оёқ кафти» бўлимида ҳамда Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари Эндокринологик диспансерлари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 май 8н-д/133-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар оёқ-кафт диабетик синдромининг турли шакллардаги беморларда яра ҳосил бўлишини олдини олишн башоратлаш, яра ҳосил бўлганда оёқ панжа фаолиятини сақлаш, оёқларни яра-некротик зарарланишини патогенетик асосланган жарроҳлик усулини ишлаб чиқиш назорат гуруҳ беморларига нисбатан оёқлар анатомик тузилишини 3,2%, таянч фаолиятини 3,3% ва тизза бўғимини 8,9% ҳолатда сақлаб қолиш, бу эса ўз навбатида сон соҳасида юқори ампутациялар сони 18,1% дан 2,8% гача камайтириш имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish