Атажанов Хикматбек Пирназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда бронх-ўпка патологиясининг регионал хусусиятлари”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/Тib2727.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шомансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда бронх-ўпка патологиясини ташхислаш ва комплекс даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида касалликнинг регионал клиник-лаборатор хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасида муковисцидоз билан касалланган беморларда асосий қўзғатувчи микроорганизмлар этиологик таркибида: Pseudomonas aeruginosa (61,3%) ва бошқа қўзғатувчилар (Staphylococcus aureus -33,3%, Candida albicans – 2,7%) билан бирга учраши исботланган ва ташқи нафас функциясининг минтақавий хусусиятлари: ўпка вентиляциясининг рестриктив типдаги бузилишлари (57,1% ҳолатларда) НЧХТ1, ЎТС, Тиффно индекси, НЧМТХ50 кўрсаткичлари 1,1 баробарга пасайиши исботланган;
Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда таққослаш гуруҳига нисбатан D витаминининг яққол танқислиги (25(ОН)D) – 44,0% (Р<0,001), танқислик – 41,7% (р<0,001), етишмаслик даражаси – 11% (Р<0,01)ни ташкил этиши, бу касалликнинг нохуш хавф омилларига хизмат қилиши исботланган;
Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда бронх-ўпка патологиясида С-реактив оқсил – 4,0 баробар, прокальцитонин – 5,9 баробар ва цитокинларнинг (IL – 1β, IL – 4, IL – 8 – 1,2 – 1,4 баробар, INFγ – 1,3 баробар) ошиши билан аниқланувчи яллиғланиш маркерларининг прогностик қиймати асосланган, шунингдек, D витамини билан СРО ва цитокинлар кўрсаткичлари (r=+0,423–0,655; р<0,01дан <0,001 гача), ташқи нафас функцияси (ТНФ) ва D витамини кўрсаткичлари (r=+0,42–0,54; р< 0,01 дан <0,001 гача) ўртасидаги ишончли ижобий корреляцион ўзаро алоқа мавжудлиги исботланган;
Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда бронх-ўпка патологиясини коррекциялаш бўйича ишлаб чиқилган дифференциал усулларнинг клиник ва лаборатор самарадорлиги исботланган (қонда С-реактив оқсил, прокальцитонин ва IL – 1β, IL – 4, IL – 8 цитокинлари даражасининг камайиши, IFNγ даражасининг ошиши, D витаминининг ортиши), бу даволашни оптималлаштиришга олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2024 йил 11 майдаги 15/222 – сон Эксперт кенгаши хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Оролбўйи минтақасида муковисцидоз касаллигининг этиологик таркибида асосий қўзғатувчиси Pseudomonas aeruginosa 61,3% алохида, ҳамда бошқа қўзғатувчилар билан биргаликда (Staphylococcus aureus – 33,3%, Candida albicans – 2,7%) учраганлиги, ташқи нафас олиш функциясининг минтақавий аҳамияти асосланган бўлиб, унинг 57,1% ида ўпка вентиляцияси бузилишининг рестриктив тури: НЧҲТ1, ЎТС, Тиффно индекси, НЧМТҲ 50 нинг камайиши (1,1 баробар) исботланганлиги Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 23.01.2024 йилдаги №60-1-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти бўйича 23.01.2024 №14-сонли буйруқ хамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.02.2024 №7-1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган этиологик верификацияга боғлиқ ҳолда муковисцидоз билан касалланган беморларни комплекс даволаш усули клиник жиҳатдан ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилайди, ҳамда ўпканинг ташқи нафас функциясини диагностикасида информатив бўлиб, яллиғланиш жараёниниг чуқурлик даражасини кўрсатади ва самарали даволаш усулини қўллаш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муковисцидоз билан касалланган беморларда микробиологик текширувлар ўтказилиб, беморларга самарали антибактериал дори воситалари қўлланилган. Беморларни даволашда самарали антибиотикларни қўллашга сарф қилинадиган харажати 600000 сўмни ташкил қилган, 36 нафар беморга 21600000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Спирография текшириш усули 1 нафар бемор учун 180000 сумни ташкил қилади. 47 нафар беморга 8460000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: муковисцидоз билан касалланган беморларда тўғри танланган анибиотикни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 780000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 780000 иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидозли болаларда таққослаш гуруҳига нисбатан D витаминининг яққол танқислиги (25(ОН)D) – 44,0% (Р<0,001), танқислик – 41,7% (р<0,001), етишмаслик даражаси – 11% (Р<0,01) ни аниқланиши, бу касалликнинг нохуш хавф омилларига хизмат қилиши исботланганлиги Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 23.01.2024 йилдаги №60-1-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти бўйича 23.01.2024 №14-сонли буйруқ хамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.02.2024 №7-1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болалардани холекальциферол (Аквадетрим) билан комплекс даволаш усули бемор қон зардобида D витаминини 1,2 баробар ошишига, олиб келди; асоратлар ривожланиш хавфини камайтирди ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада 1 кун қолиш 119000 сўм, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши 238000 сўмни ташкил қилган, 36 нафар беморга 4284000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болалардани стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 119000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119000 иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидозли болаларда бронх-ўпка патологиясида С-реактив оқсил – 4,0 баробар, прокальцитонин – 5,9 баробар ва цитокинларнинг (IL – 1β, IL – 4, IL – 8 – 1,2 – 1,4 баробар, INFγ – 1,3 баробар) ошиши билан аниқланувчи яллиғланиш маркерларининг прогностик қиймати асосланган бўлиб, шунингдек, D витамини билан СРО ва цитокинлар кўрсаткичлари (r=+0,423–0,655; р<0,01дан <0,001 гача), ташқи нафас функцияси (ТНФ) ва D витамини кўрсаткичлари (r=+0,42–0,54; р< 0,01 дан <0,001 гача) ўртасидаги ишончли ижобий корреляцион ўзаро алоқа мавжудлиги исботланганлиги Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 23.01.2024 йилдаги №60-1-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти бўйича 23.01.2024 №14-сонли буйруқ хамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.02.2024 №7-1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда иммункоррекцияловчи Эргоферон билан комплекс даволаш усули бемор иммун тизими цитокинлари даражасини 1,2-1,3 баробар камайишига, IFNγ даражасини 1,7 баробар ошишига олиб келади; асоратлар ривожланиш хавфини камайтиради ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 119000 сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 13 та беморни даволанишидан 1574000 сўм сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидоз билан касалланган болаларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 119000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119000 иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: Оролбўйи минтақасидаги муковисцидозли болаларда бронх-ўпка патологиясини коррекция қилиш бўйича ишлаб чиқилган комплекс даволаш усулларнинг клиник ва лаборатор самарадорлиги исботланган (қонда С-реактив оқсил, прокальцитонин ва IL – 1β, IL – 4, IL – 8 цитокинлари даражасининг камайиши, IFNγ даражасининг ошиши, D витаминининг ортиши), бу даволашни оптималлаштиришга олиб келиши исботланганлиги Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 23.01.2024 йилдаги №60-1-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти бўйича 23.01.2024 №14-сонли буйруқ хамда ТТА Урганч филиали клиникаси бўйича 24.02.2024 №7-1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник-лаборатор тадқиқотлар натижаларига кўра муковисцидоз билан касалланган болаларни комплекс даволашда таклиф этилган Холекальциферол, Эргоферон ва Дифенсикан - иммуноглюканни ўз ичига олган ишлаб чиқилган персоналлаштирилган ёндашувларни қўлланилиши клиник ва лаборатор (С-реактив оқсил, прокальцитонин ва IL – 1β, IL – 4, IL – 8 цитокинлари даражасини пасайтириш, IFNγ даражасини ошириш, қонда D витаминини кўпайтириш) самарадорликни кўрсатади ва даволашни оптималлаштиришга хисса қўшади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада 1 кун қолиш 119000 сўм, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши 238000 сўмни ташкил қилган, 25 нафар беморга 2975000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Муковисцидоз билан касалланган болаларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 119000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119000 иқтисод қилиш имконини берган. Муковицидоз билан касалланган болаларда олиб борилган персоналлаштирилган даволаш усули касалликнинг такрорий ЎРИ ва унинг асоратларини 4,6 баробарга камайтирган.