Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаркулов Забур Зафаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давосида диапевтик усулларнинг имкониятлари», 14.00.27 – «Хирургия», 14.00.19 – «Клиник радиология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3410.
Илмий раҳбарлар: Давлатов Салим Сулаймонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Хамидов Обид Абдурахманович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Маъмур Мустафоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Диапевтик усулларни қўллаш асосида паразитар ва нопаразитар жигар кисталари билан касалланган беморларни диагностика қилиш ва жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терапевтик ва диагностик тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган бўлиб, турли этиологияли жигар кисталарини жарроҳликда диапевтик усулларнинг ўрни аниқланган бўлиб, ўзига хос клиник вазиятга қараб энг оқилона тактикалар асосланган;
пункцион усул ёрдамида дренаж мосламасидан фойдаланиш орқали киста таркибини эвакуация қилинишида қон кетиш, сафро оқиши, аллергик реакция, қорин бўшлиғига тарқалиши, пункцион тешикнинг герметизацияси ва асоратлар хавфини камайтиришга имкон бериши исботланган;
жигар кисталари билан оғриган беморларни пункцион-дренаж ва анъанавий усуллар (лапароскопик ва лапаротомик аралашувлар) ёрдамида даволаш натижаларини ретроспектив таҳлил қилиш асосида ушбу тоифадаги беморларни олиб боришнинг оптимал алгоритми ишлаб чиқилган;
жигар кисталари билан оғриган беморларда жарроҳлик усулини танлашга таъсир килувчи омилларни баҳолаш бўйича такомиллаштирилган махсус шкала организмнинг индивидуал хусусиятларини ва даволаш натижаларини яхшилашни ҳисобга олган ҳолда оптимал жарроҳлик усулини танлашга имкон бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 2024-йил 07-май 34-сон хулосасига кўра:
илмий янгиликнинг моҳияти: терапевтик ва диагностик тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган бўлиб, турли етиологияли жигар кисталарини жарроҳликда диапевтик усулларнинг ўрни аниқланган бўлиб, ўзига хос клиник вазиятга қараб енг оқилона тактикалар таклиф етилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: паразитар ва нопаразитар жигар кисталари учун диапевтик усулларни қўллаш учун кўрсатмалар ва контрендикациялар ҳажми, жойлашуви ва миқдорига қараб ишлаб чиқилган, перкутан пункцион кистектомияси каби даволашнинг енг самарали усули бўлган беморларни танлашни фарқлаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давоси билан беморлар даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 29.07.2023 й. 69-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.08.2023 й. 2097-7-107-ТБ/2023-сон буйруқлари билан 1-хирургия ва 2-хирургия бўлимлари, Самарқанд вилояти Ургут ТТБ 02.09.2023 й. 90-сон буйруғи, Қашқадарё вилояти Шахрисабз ШТБ 05.10.2023 й. 38-сон буйруғи амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгашининг 2023 йил 02 августдаги 43-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тавсия етилган дренаж мосламасидан фойдаланиш орқали киста таркибини евакуация қилишнинг ўзгартирилган усули қон кетиш, сафро оқиши, аллергик реакция ва қорин бўшлиғининг ифлосланиши каби қониқарсиз натижалар хавфисиз пункциён тешигини муҳрлашга ёрдам берди. Бизнинг тадқиқотимизда пункцион усули ёрдамида ехинококкектомиядан сўнг 4 беморда (30,8%) систобилиар оқмалар пайдо бўлди. Катта калибрли кистобилиар оқмаларни йўқ қилиш имкониятлари йўқлиги пункциён усулининг камчиликлари деб ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: паразитар ва нопаразитар жигар кисталари учун диапевтик усулларни қўллаш натижасида операциягача бўлган даврда 97,1% гача кистоз бўшлиқни аниқ локализацияси имконияти кўрсатиб берилган ва бунинг натижасида тактик ва техник йўлни тўғри танлаш орқали даволаш самарадорлигини оширишга еришилган ва 1 нафар бемор ҳисобида 187300 сўм (клиника прейкуранти бўйича 1 кунлик тушак куни 187300 сўмни ташкил қилади), бюджетдан ташқари 415 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Ушбу холатда айтиб ўтилган диагностика жараёнида касалликни аниқ локализациясини аниқлаш жараёни самарадорлиги оширилиши натижасида кисталарнинг аниқланиши даволаш жараёнини олиб боришда тўғри тактик ва техник жиҳатдан тўғри йўлни танлаш имкониятини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давосида диапевтик усулларнинг имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 06-майдаги № 3378-сонли хати юборилган.
илмий янгиликнинг моҳияти: пункцион усул ёрдамида дренаж мосламасидан фойдаланиш орқали киста таркибини эвакуация қилинишида қон кетиш, сафро оқиши, аллергик реакция, қорин бўшлиғига тарқалиши, пункцион тешикнинг герметизацияси ва асоратлар хавфини камайтиришга имкон берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: киста таркибини евакуация қилиш усули тавсия етилган дренаж мосламаси ёрдамида ўзгартирилди, бу сафро оқиши ва қорин бўшлиғининг ифлосланиши хавфисиз пункцион тешигини муҳрлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давоси билан беморлар даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 29.07.2023 й. 69-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.08.2023 й. 2097-7-107-ТБ/2023-сон буйруқлари билан 1-хирургия ва 2-хирургия бўлимлари, Самарқанд вилояти Ургут ТТБ 02.09.2023 й. 90-сон буйруғи, Қашқадарё вилояти Шахрисабз ШТБ 05.10.2023 й. 38-сон буйруғи амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгашининг 2023 йил 02 августдаги 43-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар кисталари билан оғриган беморларни пунксион-дренаж ва анъанавий усуллар (лапароскопик ва лапаротомиявий аралашувлар) ёрдамида даволаш натижаларини ретроспектив таҳлил қилиш асосида ушбу тоифадаги беморларни бошқаришнинг оптимал алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф етилган пункцион усули ёрдамида кистектомияни амалга ошириш техникаси билан фойдаланилган ҳолда беморларни жарроҳлик даволаш тактикасида дифференциал ёндашув имкониятини яратиш ҳисобига операциядан кейинги даврда касалликнинг қайталаниш суръатини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобида 780000 сўм, умумий харажатларни олган ҳолда биргина тўшак куни ҳисобида 936500 сўм, дори дармон ва боғлов материалларга нисбатан сарф-харажатларни 125000 сўмни иқтисод қилишга еришилган. Хулоса: пункцион усули ёрдамида кистектомияни амалга ошириш техникаси билан фойдаланилган ҳолда беморларни жарроҳлик даволаш тактикасида жарроҳлик даволашга дифференциал ёндашувни ҳисобга олиш натижасида операциядан кейинги касалликнинг қайталаниш суъратини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давосида диапевтик усулларнинг имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 06-майдаги № 3378-сонли хати юборилган.
илмий янгиликнинг моҳияти: жигар кисталари билан оғриган беморларни пункцион-дренаж ва анъанавий усуллар (лапароскопик ва лапаротомик аралашувлар) ёрдамида даволаш натижаларини ретроспектив таҳлил қилиш асосида ушбу тоифадаги беморларни олиб боришнинг оптимал алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: диапевтик даволаш усулларини клиник амалиётга жорий етиш жигар кисталари билан оғриган беморларни даволашнинг жарроҳлик усуллари арсеналини кенгайтирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давоси билан беморлар даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 29.07.2023 й. 69-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.08.2023 й. 2097-7-107-ТБ/2023-сон буйруқлари билан 1-хирургия ва 2-хирургия бўлимлари, Самарқанд вилояти Ургут ТТБ 02.09.2023 й. 90-сон буйруғи, Қашқадарё вилояти Шахрисабз ШТБ 05.10.2023 й. 38-сон буйруғи амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгашининг 2023 йил 02 августдаги 43-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: перкутан пункцион кистектомияси жигарнинг паразитар ва нопаразитар кисталарини жарроҳлик йўли билан даволашнинг замонавий минимал инвазив усули бўлиб, лапароскопик ва анъанавий усулларга нисбатан муҳим ижтимоий аҳамиятга ега ва иқтисодий самарадорликка ега бўлган катта клиник самарадорликка ега. Аралашувнинг афзалликлари беморларни операциядан кейинги ерта реабилитация қилиш, лапароскопик ва очиқ анъанавий операцияларга хос бўлган турли хил асоратларни камайтириш (38,5% дан 13,5% гача) ёки олдини олиш, шунингдек, касалхонада қолишни 312,2±96,8 дан камайтиришни ўз ичига олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморга 1 кунда 312300 сўм, касалхонадан ташқари реабилитацияси учун 210000 сўмни иқтисод қилиш самарадорлигини берди. Тадқиқотнинг иқтисодий самарадорлиги биргина асоратларни камайтириш ҳисобига умумий иқтисодий самарадорлик 522300 сўмни ташкил қилди. Хулоса: пункцион кистектомия тактикасида жарроҳлик даволашга дифференциал ёндашувни ҳисобга олиш натижасида операциядан кейинги касалликнинг қайталаниш суъратини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давосида диапевтик усулларнинг имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 06-майдаги № 3378-сонли хати юборилган.
илмий янгиликнинг моҳияти: жигар кисталари билан оғриган беморларда жарроҳлик усулини танлашга таъсир килувчи омилларни баҳолаш бўйича такомиллаштирилган махсус шкала организмнинг индивидуал хусусиятларини ва даволаш натижаларини яхшилашни ҳисобга олган ҳолда оптимал жарроҳлик усулини танлашга имкон берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморларнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий кундалик фаолиятига таъсир қилувчи асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда, жигар кистектомиясини ўтказган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш учун шкала такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давоси билан беморлар даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 29.07.2023 й. 69-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.08.2023 й. 2097-7-107-ТБ/2023-сон буйруқлари билан 1-хирургия ва 2-хирургия бўлимлари, Самарқанд вилояти Ургут ТТБ 02.09.2023 й. 90-сон буйруғи, Қашқадарё вилояти Шахрисабз ШТБ 05.10.2023 й. 38-сон буйруғи амалий фаолиятига жорий қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгашининг 2023 йил 02 августдаги 43-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: жигар кисталари бўйича диапевтик аралашувларнинг узоқ муддатли натижаларини таҳлил қилиш усулнинг радикаллигини кўрсатди, нопаразитар жигар кисталари бўлган беморларда кўпроқ афзалроқ бўлиши мумкин ва танлов операцияси бўлиши мумкин, бу еса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. ва 95,5% гача яхши натижалар, лапароскопик ва анъанавий очиқ аралашувлардан сўнг бу кўрсаткич 81,4% ни ташкил етди. Умуман олганда, биргаликда олинган барча натижалар учун асосий гуруҳда сезиларли даражада яхшироқ қийматга еришилди (гуруҳлар мезони χ2 = 43.087; Дф=3; п<0,001). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткичлар: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 9-10 кундан 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 1 нафар бемор ҳисобида тўшак куни ҳисобида 936500 сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 187300 сўмдан 228800 сўмни ташкил қилади); 1 кунга ўртача 140000 сўм дори воситаларини иқтисод қилишга еришилди). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор хисобидан 1 кунга 327000 сўмни, асосий гуруҳ беморлар ҳисобида еса 21929100 сўмни ташкил етади. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида асосий хулосалар ва тавсиялар турли даражадаги тиббиёт муассасаларида Жигар паразитар ва нопаразитар кисталарни диагностика қилиш, даволашда қўлланилиши, оптимал жарроҳлик усулини танлаш учун тавсия етилган дастур, алгоритмдан иборат тактикалар операция натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги реабилитация даврини ва узоқ муддатда касалликнинг қайталаниш хавфини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши: «Жигар паразитар ва нопаразитар кисталари диагностикаси ва давосида диапевтик усулларнинг имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 06-майдаги № 3378-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish