Ваисова Гулзебо Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда Cаппарис спиноса Л. нинг фитоценологияси ва биологияси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B726.
Илмий раҳбар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Ражабов Тошпўлот Файзуллоевич, биология фанлари доктори; Азимов Ибрагимжон Тошпулатович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиз адир минтақасида тарқалган Cаппарис спиноса Л. нинг ўсимликлар қопламидаги фитоценотик хилма-хиллигини баҳолаш ва биологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистоннинг адир (қисман чўл) ўсимликлар қоплами учун янги Cаппарис спиноса формацияси ва 36 та ассоциасиялари ажратилган ҳамда уларнинг замонавий ҳолати баҳоланган;
ковул иштирок этган ассоциасияларда 45 оила, 154 туркумга мансуб 219 та тур аниқланган ва уларнинг ейилувчанлиги таҳлил қилинган;
ўсимликлар қопламида трансформацияга учраган иккиламчи антропоген жамоалар очиб берилган;
табиий ва маданий шароитда ковулнинг ўсиши, ривожланиши ва онтогенези қиёсий таҳлил қилинган;
ковул иштирок этган айрим ассоциасияларда сенопопуляцияларининг демографик ҳолати баҳоланган;
ўсимликни уруғидан кўпайтириш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cаппарис спиноса нинг фитоценологияси ва биологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cаппарис спиноса нинг биоморфологик хусусиятлари ҳамда уруғидан кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиянома Тошкент Ботаника боғи фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 21 августдаги 4/1255-1789-сонли маълумотномаси). Натижада, Систематика участкасининг генофондини бойитишда ҳамда лабораторияларда фойдаланилган ва тажриба кўчатхонасида ўсимликни кўпайтириш бўйича маълумотларга эга бўлиш имконини берган;
Cаппарис спиноса нинг ўсимликлар қопламидаги ҳозирги фитоценотик хилма хиллиги, сенопопуляциялар ҳолати, табиий ва маданий шароитдаги онтогенези ҳамда уруғини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги 03-03/3-5835-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудларида Cаппарис спиноса нинг антропоген омиллар таъсирида йўқолиб бораётган табиий популяцияларини тиклаш, муҳофаза қилиш, мониторинг ишларини олиб бориш, заҳираларини аниқлаш имконини берган.