Sayt test rejimida ishlamoqda

Аметов Русланбек Айбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида яримўтказгичлар физикасини ўқитишни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2225.
Илмий раҳбар: Карлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Мирзааҳмад Курбанов, педагогика фанлари доктори, академик; Жўраев Ҳусниддин Олтинбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида яримўтказгичлар физикасини ўқитишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида яримўтказгичлар физикаси бўйича машғулотларнинг сифатини ошириш имкониятлари танланган материалларга қўйиладиган дидактик талаблар асосида технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
яримўтказгичлар физикасига доир мавзуларни ўқитишнинг ўқув-методик таъминоти мултисим ва Элеcтрониcс Wоркбенч электрон педагогик дастурий воситалар билан виртуал-симуляторли дастурий ишланмаларнинг уйғунлигини хусусий-методик адаптивлигини таъминлаш асосида семантик-тузилмавий жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида яримўтказгичлар физикасини электрон дастурий воситалар асосида ўқитишнинг назарий консептуал модели электрон педагогик дастурий воситалар ва виртуал-симуляторли дастурий ишланмаларни маъруза, амалий ва мустақил таълим машғулотларида қўллашга доир талабалар фаолияти билан педагоглар фаолиятининг ҳамкорлигини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган.
яримўтказгичлар физикасини ўқитиш методикаси яримўтказгич элементлар, материаллар, асбобларнинг тузилиши ва ишлаш принципларини аниқлашга доир кимёвий элементларнинг даврий системаси билан уйғунлигини таъминлаш асосида янгиланган ўқув материалларини муаммоли, лойиҳали ва схематик тасвирли моделлар орқали ўқитиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида яримўтказгичлар физикасини ўқитишни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизимида яримўтказгичлар физикаси бўйича машғулотларнинг сифатини ошириш имкониятларини танланган материалларга қўйиладиган дидактик талаблар асосида технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилганшга доир таклиф ва тавсиялардан Эрасмус+ дастури доирасида бажарилган “СПАCЕCОМ: Космик тизимлар ва алоқа муҳандислиги бўйича янги ўқув дастури (Неw студй прогам ин спаcе сйстемс анд cоммуниcатионс энгинееринг)” (2019-2022 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 4-сентябрдаги 02-07-3313/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак физика ўқитувчиларида лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил таълимни ташкил этишнинг шакл, метод ва воситаларини такомиллаштиришга эришилган;  
яримўтказгичлар физикасига доир мавзуларни ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини мултисим ва Элеcтрониcс Wоркбенч электрон педагогик дастурий воситалар билан виртуал-симуляторли дастурий ишланмаларнинг уйғунлигини хусусий-методик адаптивлигини таъминлаш асосида семантик-тузилмавий жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш ҳамда яримўтказгичлар физикасини ўқитишнинг назарий консептуал моделини электрон педагогик дастурий воситалар ва виртуал-симуляторли дастурий ишланмаларни маъруза, амалий ва мустақил таълим машғулотларида қўллашга доир талабалар билан педагогларнинг ҳамкорлик фаолиятини ташкил этиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110700 – Физика ва астрономия бакалавр таълим йўналиши талабалари учун “Ярıмóткизгишлер физикасıнан мáселелер топламı ҳáм лаборатория жумıсларı” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-457 рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак физика ўқитувчиларида чизма-тасвирий моделларни яратиш ва уларни ўқув жараёнида қўллай билиш малакасини ривожлантиришга эришилган;
яримўтказгичлар физикасини ўқитиш методикасини яримўтказгич  элементлар, материаллар, асбобларнинг тузилиши ва ишлаш принципларини аниқлашга доир кимёвий элементларнинг даврий системаси билан уйғунлигини таъминлаш асосида янгиланган ўқув материалларини муаммоли, лойиҳали ва схематик тасвирли моделлар орқали ўқитиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ЁА5-ХТ-1-31884-сон “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” (2014-2015 йй.) мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 4-сентябрдаги 02-07-3313/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак физика ўқитувчиларининг лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish