Хомидова Нигора Уриновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ ўйинлари номларининг ономасиологик хусусиятлари”,10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1730.
Илмий раҳбар: Эназаров Толиб Жуманазарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Нафасова Вазира Тўраевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ ўйинлари номларининг номинацион-мотивацион ва луғавий асоси ҳамда уларнинг интралингвистик ва экстралингвистик ономастик тасниф қилиш усулларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий халқ ўйинлари номлари луғавий асоси ва гендер хусусиятига кўра аёллар ўйинлари ва эркаклар ўйинлари каби микрогуруҳларга бўлиниб, уларнинг лексик-семантик жиҳатдан позитивлик, нисбийлик, негативлик ва транспозицион тамойиллари очиб берилган;
ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятларини акс эттирувчи Кўпкари, Ошиқ, Эчки ўйини кабиларининг ономастик ўзак каби асос, ономастик қўшимча каби формант, ономастик аниқловчи ва аниқланмиш каби индикаторлари мавжудлиги асосланган;
миллий халқ ўйинлари номларидан Чиллак, Чавгон, Бурдам – содда, Қадаматаёқ, Қорбўрон, Қорхат – қўшма, Хўроз уриштириш, Арқон тортиш, Қушим боши – бирикмали, Эшак минди, Қулоқ чўзди, Кўрпа ёпди – гап структурасида қолипланиши далилланган;
халқ ўйини номларидан Ёяндозлик, Қиличбозлик, Қўриқчи лексемалари аффиксация, Сополтош, Болабоқар, Шўртерак сингари композиция, Кураш, Қувлашмачоқ, Арғимчоқ кабиларнинг маъновий семантик усулда ясалганлиги аниқланиб, уларнинг юзага келишидаги ассоциациявийлик, экспрессивлик, коммуникативлик, эстетиклик кабиларнинг лингвистик ва экстралингвистик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ ўйинлари номларининг ономасиологик хусусиатлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий халқ ўйинлари номлари луғавий асоси ва гендер хусусиятига кўра аёллар ўйинлари ва эркаклар ўйинлари каби микрогуруҳларга бўлиниб, уларнинг лексик-семантик жиҳатдан позитивлик, нисбийлик, негативлик ва транспозицион тамойиллари асосидаги фикр-мулоҳазалардан 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО3-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБнинг 2023-йил 6-апрелдаги 18.01/59-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллий ўйинлари номлари ҳосил бўлишида композиция ва семантик усулда ясалиш унумдор эканлиги кўрсатиб берилган;
ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятларини акс эттирувчи Кўпкари, Ошиқ, Эчки ўйини кабиларининг ономастик ўзак каби асос, ономастик қўшимча каби формант, ономастик аниқловчи ва аниқланмиш каби индикаторлари мавжудлиги асосланганлигидан 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБнинг 2023-йил 7-апрелдаги 18.01.60-сон маълумотномаси). Натижада халқ маданиятининг ажралмас қисми бўлган ўйинларнинг халқ оғзаки ижоди мотивлари асосида пайдо бўлишдаги аҳамияти кўрсатиб берилган;
миллий халқ ўйинлари номларидан Чиллак, Чавгон, Бурдам – содда, Қадаматаёқ, Қорбўрон, Қорхат – қўшма, Хўроз уриштириш, Арқон тортиш, Қушим боши – бирикмали, Эшак минди, Қулоқ чўзди, Кўрпа ёпди – гап структурасида қолипланиши хусусидаги қарашлардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБнинг 2023-йил 6-апрелдаги 18.01/58-сон маълумотномаси). Натижада миллий халқ ўйинлари номларининг фолклоршуносликни бойитишдаги ўрнини кўрсатишга эришилган;
халқ ўйини номларидан Ёяндозлик, Қиличбозлик, Қўриқчи лексемалари аффиксация, Сополтош, Болабоқар, Шўртерак сингари композиция, Кураш, Қувлашмачоқ, Арғимчоқ кабиларнинг маъновий семантик усулда ясалганлиги аниқланиб, уларнинг юзага келишидаги ассоциациявийлик, экспрессивлик, коммуникативлик, эстетиклик каби қонуниятларининг лингвистик ва экстралингвистик маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Миллий халқ ўйинлари – миллат ёшларининг ғурури”, “Қадрият”, “Миллий халқ ўйинлари ва соғлом авлод тарбияси”, “Миллий халқ ўйинлари ёшлар истиқболининг бебаҳо хазинасидир” мавзуларида кўрсатувлар ҳамда “Долзарб мавзу”, “Муносабат” эшиттиришларни тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 30-мартдаги 01-10/58-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар кўрсатувнинг янада мазмунли бўлишига, тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончли илмий манбалар билан бойитилишига ҳамда уни кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга хизмат қилган.