Рахматуллаев Нодир Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Назар Эшонқул насри мифопоетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 PhD/Fil2459.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Ахадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мифнинг бадиий адабиётга кўчиши, бадиий дискурсдаги эврилишлари, муаллиф мифологик олам манзарасини яратишида мифологемалар ва бинар оппозисияларнинг вазифаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муаллифнинг ҳикояларида мифопоетиканинг асосий компонентлари ҳисобланган архетип, сужет, мотив, мифологик образ, мифема, мифологема, мифопоетик хронотоп кабиларнинг мифоцентрик бадиий асар композициясини ташкил қилиши ҳамда интерматнлилик, мифологик кодлар ва аллюзалар сингари модернистик ва қайта яратиш санъати, воқеликни мифлаштириш, лингвомаданий архетипларни бадиий матнга киритиш каби неомифологик хусусиятлари очиб берилган;
мифоцентрик асарда оламнинг мифопоетик манзарасини шакллантиришда макон ва замон, табиат, оқ ва қора ранг, руҳият, сакрал-илоҳийлик, ижтимоий-маданий, диний-мифологик тушунчалар ҳамда ровий ва иблис, ровий ва жамият, ровий ва шарпа каби структура ва мазмун ҳосил қилувчи бинар оппозициялар аниқланган;
Назар Эшонқулнинг “Тун панжаралари”, “Қора китоб” ва “Тақиқ меваси” асарларига мифопоетик ёндашув асосида ёзувчининг китоб, олма меваси, дарахт, йўл, уй, лабиринт каби мифологемалардан фойдаланиб, миллий-индивидуал мифология ярата олганлиги асосланган;
Назар Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” асаридаги архетипик сужетга кирувчи илкгуноҳ ва абадий тазарру мотивларини, инсон макро ва микрокосмидаги эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашларни тасвирлашда жаҳон халқлари мифологиясидаги Прометей, Иблис, Одам Ота, Момо Ҳаво каби образларидан фойдаланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Назар Эшонқул насри мифопоетикаси мавзуси бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
муаллифнинг ҳикояларида мифопоетиканинг асосий компонентлари ҳисобланган архетип, сужет, мотив, мифологик образ, мифема, мифологема, мифопоетик хронотоп кабиларнинг мифоцентрик бадиий асар композициясини ташкил қилиши ҳамда интерматнлилик, мифологик кодлар ва аллюзалар сингари модернистик ва қайта яратиш санъати, воқеликни мифлаштириш, лингвомаданий архетипларни бадиий матнга киритиш каби неомифологик хусусиятлари асосида ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 16-ноябрдаги 16/1 сон маълумотномаси). Натижада, Назар Эшонқулнинг “Тун панжаралари”, “Қора китоб” қиссалари ва “Тақиқ меваси” романи мисолида ёзувчининг индивидуал мифологияси, мифосентрик асар яратиш маҳорати асосланишига эришилган;
Назар Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” асаридаги архетипик сужетга кирувчи илкгуноҳ ва абадий тазарру мотивларини, инсон макро ва микрокосмидаги эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашларни тасвирлашда жаҳон халқлари мифологиясидаги Прометей, Иблис, Одам Ота, Момо Ҳаво каби образларидан фойдаланганлиги ҳамда мифоцентрик асарда оламнинг мифопоетик манзарасини шакллантиришда макон ва замон, табиат, оқ ва қора ранг, руҳият, сакрал-илоҳийлик, ижтимоий-маданий, диний-мифологик тушунчалар ҳамда ровий ва иблис, ровий ва жамият, ровий ва шарпа каби структура ва мазмун ҳосил қилувчи бинар оппозициялар орқали чиқарилган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 4-январдаги 5/02-сон маълумотномаси). Натижада, тил, мифология ва маданиятда аниқланган символикани ўрганиш тадқиқотчи учун инсон онгига йўл очишига доир маълумотларнинг кенгайишига эришилган;
Назар Эшонқулнинг “Тун панжаралари”, “Қора китоб” ва “Тақиқ меваси” асарларига мифопоетик ёндашув асосида ёзувчининг китоб, олма меваси, дарахт, йўл, уй, лабиринт каби мифологемалардан фойдаланиб, миллий-индивидуал мифология ярата олганлиги каби хулосалардан “Таълим ва тараққиёт”, “Учқун" сингари телекўрсатув ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси 2023-йил 21-декабрдаги 01.07/409-сон маълумотномаси). Натижада, мифологиядан, архетиплар ва мифологемалардан, мифема ва мифонимлар, мифологик мотивлар ва сюжетлардан, мифик қаҳрамонлардан яхши хабардорлик замонавий адабий жараёнда неомифологизм ва модернистик, постмодерн, фусункор реализм услубларида яратилган, яратилаётган бадиий асарларни янада чуқур ва теран идрок қилишга, англашга имкон бериши каби илмий хулосалар кўрсатув мазмунини очиб беришга хизмат қилган ва ёш ижодкорларнинг мифопоетика тўғрисидаги билим-тажрибалари оширилишига эришилган.