Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразбаев Эргаш Юлдашевичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркий тилларда арабча ўзлашмаларнинг функсионал-семантик ва лингвомаданий тадқиқи (ўзбек, қорақалпоқ, туркман тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2596.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Киличов Назарбай Раджапбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Бекбергенов Қидирбай Айжарикович, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туркий (ўзбек, қорақалпоқ, туркман) тиллар луғат фондидаги арабча ўзлашмаларнинг ўзлашиш йўллари ва омилларини асослаш, терминологик тизимидаги ўрнини аниқлаш, ислом дини билан боғлиқ ва абстракт номларнинг лингвомаданий, этнографик, миллий-ментал характерини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек, қорақалпоқ, туркман тиллари лексик қатламидаги арабча ўзлашмаларнинг мазкур тиллар лексик фондига ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, дин, фан, маданият, санъат каби омиллар билан боғлиқ ҳолда ушбу халқлар олам лисоний манзарасини намоён қилиши ҳамда лисоний табиатига кўра тарихий, ижтимоий-сиёсий, маданий омиллар натижасида ўзлашиши асосланган;
ўзбек, қорақалпоқ, туркман тилларининг луғат фондидаги арабча ўзлашмалар миллий тилларда нафақат семантик фарқлар, балки ҳам аслият тилидан, ҳам туркий тиллараро фонетик таркиби, морфемик қурилишидаги мазкур тилларнинг акустик-артикуляцион ўзига хослигини намоён қилувчи фарқлари, имловий хусусиятлари ҳамда мазкур тилларида адабий меъёрлаштиришнинг муҳим асослари очиб берилган;
туркий тиллар луғат тизимидаги араб тилларидан ўзлашган сўзларнинг катта қисми ушбу тиллар терминологик базасини таъминлашга хизмат қилганлиги, шу билан бирга расмий, ижтимоий-сиёсий (публицистик), илмий, бадиий услубга хос лексик қатлам ўзбек, қорақалпоқ, туркман адабий тиллари учун умумий бўлиб, ушбу тилларнинг терминологик тизимини ўрганишдаги аҳамияти исботланган;
арабча ўзлашмаларнинг функсионал услублари доирасидаги истифода этилиш хусусиятларига кўра ўзбек, қорақалпоқ, туркман тилларида фан, техника, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳалари ривожи натижасида, шунингдек, истиқлол шароити ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар ўзгариши фонида шаклланган терминларнинг асосий вазифалари, ёзма нутққа хос луғавий бирликларнинг нутқий дистрибуцияси аниқланган;
ислом дини билан боғлиқ ва абстракт тушунчаларга хос арабча диний ҳамда мавҳум маъноли ўзлашмаларнинг ўзбек, қорақалпоқ, туркман халқлари турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари билан узвий боғлиқ ҳолда юзага келадиган олам лисоний манзарасидаги интеграл ва дифференциал белгиларини намоён қилувчи лингвомаданий, лингвокогнитив, этнографик, диний, миллий-ментал хусусиятлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркий (ўзбек, қорақалпоқ, туркман) тилларидаги арабча ўзлашмаларнинг функсионал-семантик ва лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ этишдан олинган натижалар асосида:
ўзбек, қорақалпоқ, туркман тиллари лексик қатламидаги арабча ўзлашмаларнинг мазкур тиллар лексик фондига ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, дин, фан, маданият, санъат каби омиллар билан боғлиқ ҳолда ушбу халқлар олам лисоний манзарасини намоён қилиши ҳамда лисоний табиатига кўра тарихий, ижтимоий-сиёсий, маданий омиллар натижасида ўзлашиши асосланган ва ўзбек, қорақалпоқ, туркман тилларининг луғат фондидаги арабча ўзлашмалар миллий тилларда нафақат семантик фарқлар, балки ҳам аслият тилидан, ҳам туркий тиллараро фонетик таркиби, морфемик қурилишидаги мазкур тилларнинг акустик-артикуляцион ўзига хослигини намоён қилувчи фарқлари, имловий хусусиятлари ҳамда мазкур тилларида адабий меъёрлаштиришнинг муҳим асослари очиб берилган илмий хулосалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 28-мартдаги 139/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек, қорақалпоқ, туркман тилларида арабча ўзлашмалар асосида тарихий ва замонавий сўз ясалишига оид илмий қарашлар янада бойитилишига эришилган;
туркий тиллар луғат тизимидаги араб тилларидан ўзлашган сўзларнинг катта қисми ушбу тиллар терминологик базасини таъминлашга хизмат қилганлиги, шу билан бирга расмий, ижтимоий-сиёсий (публицистик), илмий, бадиий услубга хос лексик қатлам ўзбек, қорақалпоқ, туркман адабий тиллари учун умумий бўлиб, ушбу тилларнинг терминологик тизимини ўрганишдаги аҳамияти исботланган ҳамда арабча ўзлашмаларнинг функсионал услублари доирасидаги истифода этилиш хусусиятларига кўра ўзбек, қорақалпоқ, туркман тилларида фан, техника, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳалари ривожи натижасида, шунингдек, истиқлол шароити ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар ўзгариши фонида шаклланган терминларнинг асосий вазифалари, ёзма нутққа хос луғавий бирликларнинг нутқий дистрибуцияси аниқланган маълумотлардан ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 6-апрелдаги 157/1-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар олам лисоний манзарасида луғавий бирликларининг моҳиятан миллий ўзига хослигини асослашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ислом дини билан боғлиқ ва абстракт тушунчаларга хос арабча диний ҳамда мавҳум маъноли ўзлашмаларнинг ўзбек, қорақалпоқ, туркман халқлари турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари билан узвий боғлиқ ҳолда юзага келадиган олам лисоний манзарасидаги интеграл ва дифференциал белгиларини намоён қилувчи лингвомаданий, лингвокогнитив, этнографик, диний, миллий-ментал хусусиятлари белгиланган хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг Мусиқий дам олиш дастурлари бош муҳарририяти томонидан тайёрланган “Тилга эътибор – элга эътибор” ва “Тил – миллеттиń айнаси” дастурларида (ҚР телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-мартдаги 05-22/263-сон маълумотномаси) орқали, асосан ўқувчи ёшларга, талабаларга, олимларга ва кенг оммага туркий тиллар лексик қатлами таҳлилига оид фикрларини оммалаштириш юзасидан қатнашиб, халқимизни ўз тадқиқот ишидаги илмий натижалар билан таништириб келган. Натижада халқимизнинг туркий тиллардаги арабча ўзлашмаларнинг функсионал-стилистик, лингвомаданий хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларининг янада бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish