Каландарова Гулбахар Нуруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ««Ҳозирги рус адабий тилида қорақалпоқ реалияларининг қўлланилиши» (қорақалпоқ тилидан рус тилига таржима қилинган бадиий асарлардан олинган материяллар асосида) », 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3158.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Халмуратов Тажетдин, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ реалияларининг рус тилига кириб бориш йўлларини, рус тили луғатини ривожлантиришдаги роли ва ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги рус адабий тилида қорақалпоқ реалиянинг структуравий, лексик-семантик хусусиятлари билан бир қаторда, уларнинг лингвистик оппозициялари ва лексикологияда акс этиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланган;
қорақалпоқ реалияларининг рус тилида аксентологик, грамматик ва фонетик жиҳатдан намоён бўладиган ўзига хос ассимиляция, эпентеза, протеза, диереза ҳодисаларига учираб, лексик бирликлар таркибидаги унли ва ундош товушларнинг алмашиш каби хусусиятлари исботланган;
қорақалпоқ реалияларининг орфоепик ва орфографик оʻзгаришлари билан ифодаланиши орқали ҳар бир миллатнинг ўзига хос лингвомаданий тасвирланишининг семантик тузилиши ишлаб чиқилган;
этнографик, табиат, ижтимоий-сиёсий, борлиқ каби мавзуга оид реалияларнинг эмпирик асосда оʻзаро мослашув даражасига мувофиқ синхрон ва диахрон типологиясини яратишда уларнинг лексик-семантик хусусиятларининг лингвистик оппозициялари тавсифланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ушбу мавзу бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
қорақалпоқ реалияларининг рус тилида аксентологик, грамматик ва фонетик жиҳатдан намоён бўладиган ўзига хос ассимиляция, эпентеза, протеза, диереза ҳодисаларига учираб, лексик бирликлар таркибидаги унли ва ундош товушларнинг алмашиш каби хусусиятларини кўрсатиб берувчи хулосалардан Бердақ Миллий музейида илмий манбалар таҳлилига бағишланган илмий анжуманларни ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 7-июлдаги 2-03/991-сон маълумотномаси). Натижада илмий анжуманларда иштирок этган шоирлар, ёзувчи ва олимларнинг филолог-олимларга хос қорақалпоқ ва рус тилларидаги имло ўзгаришлари билан алоқаси ҳамда уларнинг халқ оғзаки ижодида шеърий ўзгаришларни қиёслашга доир билимларини такомиллаштиришга эришилган;
қорақалпоқ реалияларининг орфоепик ва орфографик оʻзгаришлар билан ифодаланиши орқали ҳар бир миллатнинг ўзига хос лингвомаданий тасвирланишининг семантик тузилиши ҳақидаги хулосаларидан 2017-2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти негизида “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги ФА-ФИ-Г003-сонли лойиҳа доирасида қорақалпоқ реалияларининг рус тилига киритилиш поливариантлиги, рус тилининг лексик-грамматик тизимига кириш хусусиятлари таҳлилида амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 6-июлдаги 277/1-сон гувоҳномаси). Натижада қорақалпоқ реалияларининг рус тилига киритилиш поливариантлиги, рус тилининг лексик-грамматик тизимига кириш хусусиятлари таҳлили амалга оширилган;
этнографик, табиат, ижтимоий-сиёсий, борлиқ каби мавзуга оид реалияларнинг эмпирик асосда оʻзаро мослашув даражасига мувофиқ синхрон ва диахрон типологиясини яратишда, уларнинг лексик-семантик хусусиятларининг лингвистик оппозициясининг тавсифланиши ҳаққидаги маълумоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил қилинган мажлисда маъруза матнларини шакллантириш учун фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 25-апрелдаги 07-09/10-04/372-сон маълумотномаси). Натижада аниқ мисоллар воситасида муайян этник гуруҳ вакилларига маълумотларнинг аниқ ва тўлиқ етказилиши эришилган;
ҳозирги рус адабий тилида қорақалпоқ реалиянинг структуравий, лексик-семантик хусусиятлари билан бир қаторда, уларнинг лингвистик оппозициялари ва лексикологияда акс этиш ҳолатлари мавжудлигини аниқлаштирувчи маълумот Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Тилга эътибор – элга эътибор” кўрсатувида тарғиб этилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 24-майдаги 05-22/271-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувларда тилшуносликнинг долзарб муаммоларини ёритиш орқали томошабинларнинг ушбу соҳадаги дунёқарашини кенгайтиришга эришилган.