Рузибаев Джахонгир Баходиржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хизматчиларини баҳолаш марказларининг ривожлантирувчи салоҳияти”, 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P513.
Илмий раҳбар: Базаров Тахир Юсупович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш марказлари (Ассессмент cентре) технологиясининг ривожлантирувчи салоҳиятини такомиллаштириш бўйича психологик дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус ишлаб чиқилган интерактив баҳолаш усулларини (гуруҳий мунозара, кейслар) қо'ллаш натижасида тингловчиларнинг Ассессмент-cентрдан муваффақиятли ўтиш ва академик ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда махсус машқларни (ташкилий ва янги ташкилий тест) муваффақиятли ҳал қилиш ва суҳбатдан ўтиш натижалари ўртасида корреляцион ўзаро алоқадорлик аниқланган;
абитуриентларда “софдиллик”, “мас'улиятлилик”, “конунга бўйсуниш”, “адолатлилик”, “муросасизлик” каби қадриятларнинг шаклланганлик даражаси уларда вазиятни таҳлил қила олиш, қарор қабул қилиш, қўл остидаги ходимлар мотивациясини ошириш ва уларни назорат қилиш кўникмалари ҳамда ишонтира олиш, ўзгараётган вазиятга тез мослаша олиш қобилиятларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши боис бошкарув самарадорлигининг муҳим шарт-шароити ва самарадорлик индикатори эканлиги исботланган;
персонални баҳолашнинг янги технологияси - Ассессмент-cентрни қўллаш натижасида лавозимга номзодларда “кузатиш”, “атрибуция”, “интеграция”, “тасдиқлаш”, “рефлекция” ва “идентификация” каби ижтимоий идрок компонентларини ташхис қилиш орқали уларда “проактивлик”, “стратегик бошқарув“, “инсонларга э'тибор”, “маъсулият”, “мақсадга интилиш”, “узоқни кўра билиш” каби стратегик компетенцияларни ривожлантириш ҳамда профессионал, аҳлоқий-психологик ва махсус мезонлар бўйича хулқ-атворини коррекция қилишнинг психометрик кўрсаткичлари далилланган;
“аналитик бажарувчи”, “мустақил эксперт”, “команда лидери”, “жамоа учун устоз” босқичларида лавозимга танлаш, кадрлар заҳирасини яратиш, ходимлар салоҳиятини баҳолаш, инсон ресурсларини бошқариш, мутахассисларнинг шахслилик ҳамда касбий компетенцияларини англанган ҳолда такомиллаштиришга қаратилган ўқув-тренинг дастурини ўз ичига олган психологик модель ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат хизматчилари фаолиятини “Баҳолаш марказлари” технолгиясининг ривожлантириш салоҳиятини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар амалга оширилди:
махсус ишлаб чиқилган интерактив баҳолаш усулларини (гуруҳий мунозара, кейслар) қо'ллаш натижасида тингловчиларнинг Ассессмент-cентрдан муваффақиятли ўтиш ва академик ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда махсус машқларни (ташкилий ва янги ташкилий тест) муваффақиятли ҳал қилиш ва суҳбатдан ўтиш натижалари ўртасида корреляцион ўзаро алоқадорлик аниқланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасини шакллантиришда номзодларни ҳар томонлама баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 20-ноябрдаги ҚW68327347-сон маълумотномаси). Натижада кадрларни танлаш ва кадрлар заҳирасини яратишнинг янги тизими йўлга қўйилган;
абитуриентларда “софдиллик”, “мас'улиятлилик”, “қонунга бўйсуниш”, “адолатлилик”, “муросасизлик” каби қадриятларнинг шаклланганлик даражаси уларда вазиятни таҳлил қила олиш, қарор қабул қилиш, қўл остидаги ходимлар мотивациясини ошириш ва уларни назорат қилиш кўникмалари ҳамда ишонтира олиш, ўзгараётган вазиятга тез мослаша олиш қобилиятларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши боис бошкарув самарадорлигининг муҳим шарт-шароити ва самарадорлик индикатори эканлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Академиясининг “прокуратура органларининг раҳбар заҳираси лавозимларига киритилган кадрларни касбий қайта тайёрлаш курсларида бошқарув кўникмаларини баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Академиясининг 2023 йил 15 ноябрдаги 30/18-23-565-сон маълумотномаси). Натижада бу академия қабул ҳайъати фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.
персонални баҳолашнинг янги технологияси - Ассессмент-cентрни қўллаш натижасида лавозимга номзодларда “кузатиш”, “атрибуция”, “интеграция”, “тасдиқлаш”, “рефлекция” ва “идентификация” каби ижтимоий идрок компонентларини ташхис қилиш орқали уларда “проактивлик”, “стратегик бошқарув“, “инсонларга э'тибор”, “маъсулият”, “мақсадга интилиш”, “узоқни кўра билиш” каби стратегик компетенцияларни ривожлантириш ҳамда профессионал, аҳлоқий-психологик ва махсус мезонлар бўйича хулқ-атворини коррекция қилишнинг психометрик кўрсаткичлари далилланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг лавозимга номзодлар салоҳиятини оширишда, уларда янги кўникма ва малакаларни шакллантиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 20 ноябрдаги ҚW 68327347-сон маълумотномаси). Натижада бу лавозимга тайинланганларда нафақат уларнинг профессионал компетенcиясини ошириш, балки махсус мезонлар асосида ҳар томонлама ривожлантириш имкониятини берган;
“аналитик бажарувчи”, “мустақил эксперт”, “команда лидери”, “жамоа учун устоз” босқичларида лавозимга танлаш, кадрлар заҳирасини яратиш, ходимлар салоҳиятини баҳолаш, инсон ресурсларини бошқариш, мутахассисларнинг шахслилик ҳамда касбий компетенцияларини англанган ҳолда такомиллаштиришга қаратилган ўқув-тренинг дастурини ўз ичига олган психологик модел Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг персонални баҳолаш, уларнинг касбий ва шахслилик компетенcияларини такомиллаштириш борасидаги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 20-ноябрдаги 68327347-сон ҚW маълумотномаси). Натижада ҳодимлар салоҳиятини баҳолаш билан бирга уларда фикрлаш тизимлилиги, менеджерлик профессионализми ва лидерлик қобилиятларини ошириш, қадриятлар йўналишини ўрганишнинг янги тизими йўлга қўйилган;