Сагатова Шохсанаи Форруҳ қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ногирон фарзанди бор аёллар психологик фаровонлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P465.
Илмий раҳбар: Илхамова Дилфуза Илясовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейликулович, психология фанлари доктори, профессор; Арапбаева Дамегул Курбановна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар психологик фаровонлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар мавжуд бўлган муҳитнинг психологик хусусиятларига кўра, атрофдагиларнинг аёлга муносабати, оиласининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, оилавий муҳитнинг ўзига хослиги, оиладаги бошқа аъзоларни унга муносабати каби ижтимоий-психологик омилларнинг таъсир этиши туфайли уларнинг психологик фаровонлиги даражасида салбий ёки ижобий томонга ўзгаришлар бўлиши асосланган;
ногирон фарзандни тарбиялаётган аёлларнинг ижтимоий-психологик мослашув омиллари сифатида, уларнинг ўзини ўзи бошқариши, ҳаётий қийин вазиятлардан чиқа олиш кўникмаси, мақсадга йўналганлиги, ҳаётий чидамлилик даражаси, интеллектуал ўзини ўзи такомиллаштириши каби психологик ҳамда шахслараро муносабатлари, бошқалар билан ҳамкорлик қила олиш қобилияти каби ижтимоий-психологик хусусиятларининг ўзига ҳос кўринишга эгалиги сабабли ушбу хусусиятлар психологик фаровонлик кўрсаткичларини белгилаб бериши исботланган;
ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар ўзининг никоҳи доирасидаги бахт даражаси бўйича ўзини ўзи баҳолаш кўрсаткичи ногирон фарзандни парваришлашда турмуш ўртоғи томонидан бериладиган ёрдам, автономия, атроф-муҳитни бошқариш, ҳаётдаги мақсадлар, ўзини ўзи қабул қилиш, иштирок этиш даражаларига ва авлодида туғма ногирон шахслар бўлганлигига боғлиқлиги туфайли мазкур кўрсаткичларнинг паст даражаси аёлларда оилавий бахтга муносабат ҳамда ҳаётдан қониққанлик даражаси кўрсаткичларининг паст бўлишига олиб келиши аниқланган;
ногирон фарзандни парвариш қилаётган аёллар психологик фаровонлигини таъминлаш учун интеллектуал, психоэмоционал, коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш ҳамда шахс сифатида такомиллашишига қаратилган коррекцион дастурнинг амалга оширилиши сабабли аёлларда “Атрофдагилар билан ижобий муносабатлар”, “Атрофни бошқариш”, “Ҳаётдаги мақсадлар”, “Ўзини ўзи қабул қилиш” каби психологик фаровонлик компонентларида ижобий томонга ўзгаришлар қайд этилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар психологик фаровонлигини таъминлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича диссертация тадқиқотлари натижалари қуйидаги шаклларда амалга оширилди:
ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар мавжуд бўлган муҳитнинг психологик хусусиятларига кўра, атрофдагиларнинг аёлга муносабати, оиласининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, оилавий муҳитнинг ўзига хослиги, оиладаги бошқа аъзоларни унга муносабати каби ижтимоий-психологик омилларнинг таъсир этиши туфайли уларнинг психологик фаровонлиги даражасида салбий ёки ижобий томонга ўзгаришлар бўлишининг асосланганлигига оид олинган натижалар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (РБИММ) 2023-йил 25-декабрдаги 21-сонли буйруғига асосан “Марказга мурожаат қилган қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий, психологик хизмат кўрсатиш” иш режасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2023-йил 25-декабрдаги 21-сонли маълумотномаси). Натижада, саломатлиги бўйича имконияти чекланган ҳамда алоҳида ривожланишга эга бўлган болаларни тарбиялаётган аёлларни психологик фаровонлигини таъминлаш орқали фарзандининг касаллик шароитига тўлиқ мослаштириш, уларда ижтимоий кўникмаларни шакллантириш имконияти кенгайган;
ногирон фарзандни тарбиялаётган аёлларнинг ижтимоий-психологик мослашув омиллари сифатида, уларнинг ўзини ўзи бошқариши, ҳаётий қийин вазиятлардан чиқа олиш кўникмаси, мақсадга йўналганлиги, ҳаётий чидамлилик даражаси, интеллектуал ўзини ўзи такомиллаштириши каби психологик ҳамда шахслараро муносабатлари, бошқалар билан ҳамкорлик қила олиш қобилияти каби ижтимоий-психологик хусусиятларининг ўзига ҳос кўринишга эгалиги сабабли ушбу хусусиятлар психологик фаровонлик кўрсаткичларини белгилаб беришига оид илмий натижалар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (РБИММ) 2023-йил 25-декабрдаги 21-сон буйруғига асосан Марказ фаолиятида саломатлиги чекланган болалар ва уларнинг оилалари билан ишлаш амалиётига татбиқ қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2023-йил 25-декабрдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада, ногирон фарзанди бор аёллар психологик фаровонлигининг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб беришга ҳизмат қилган;
ногирон фарзандни тарбиялаётган аёллар ўзининг никоҳи доирасидаги бахт даражаси бўйича ўзини ўзи баҳолаш кўрсаткичи ногирон фарзандни парваришлашда турмуш ўртоғи томонидан бериладиган ёрдам, автономия, атроф-муҳитни бошқариш, ҳаётдаги мақсадлар, ўзини ўзи қабул қилиш, иштирок этиш даражаларига ва авлодида туғма ногирон шахслар бўлганлигига боғлиқлиги туфайли мазкур кўрсаткичларнинг паст даражаси аёлларда оилавий бахтга муносабат ҳамда ҳаётдан қониққанлик даражаси кўрсаткичларининг паст бўлишига олиб келишига оид натижалар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (РБИММ) 2023-йил 25-декабрдаги 21-сонли буйруғига асосан саломатлиги чекланган болалар ва уларнинг оилалари билан иш олиб борувчи психолог-мутахассислар фаолиятига жорий қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2023-йил 25-декабрдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада, Марказ психолог мутахассисларининг ногирон фарзанди бор аёллар психологик фаровонлигини таъминловчи параметрлар ҳақида кўникма ва малакаларини такомиллаштиришга ҳизмат қилган;
ногирон фарзандни парвариш қилаётган аёллар психологик фаровонлигини таъминлаш учун интеллектуал, психоэмоционал, коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш ҳамда шахс сифатида такомиллашишига қаратилган коррекцион дастур Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (РБИММ) 2023-йил 25-декабрдаги 21-сонли буйруғига асосан Марказга мурожаат қилган қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларга ижтимоий, психологик ҳизмат кўрсатиш амалиётига татбиқ этилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2023-йил 25-декабрдаги 21-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш саломатлиги бўйича имконияти чекланган болалар ва уларнинг оилаларига психологик ҳизмат кўрсатишнинг методик таъминланганлик даражасини яхшилаш имконини берган.