Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамадаминова Шоира Абдувалиевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Болалар ҳиқилдоқ папилломатозининг клиник-функционал тавсифи, ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.04–Оториноларингология, 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib190.

Илмий маслаҳатчилар: Абдуллаева Нигора Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01 (бир марталик илмий кенгаш).

Расмий оппонентлар: Тулебаев Раис Кажкенович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Республикаси ФА академиги; Арипова Тамарахон Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Карабаев Хуррам Эсамкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Австрия Хиетцинг госпитали, Австрия (Krfnktnhaus Hietzing, Austria).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ҳиқилдоқ папилломатозини ўрганиш, унинг ташхисий ва башорат мезонларини аниқлаш ҳамда қайталаниш кечишида таркибий даволаш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ҳиқилдоқ папилломатози билан оғриган болаларда ОПВ борлигини  аниқлаш учун юзага келадиган вирус морфологик ва цитологик ўзгаришлар орасида корреляцион алоқа мавжудлиги аниқланган;

илк бор ОПВ борлигини  аниқлаш учун вирусологик текширув билан ҳиқилдоқ папилломатози 6-11 типдаги вирус олиб келиши (полимераз занжирли реакция (ПЗР) йўли билан ташхисланиб) исботланган;

ҳиқилдоқ папилломатози билан оғриган болалардаги касалликни клиник кечишида цитокинлар ҳолати, ФНО кўрсаткичлари, альфа- ва гамма ИФН даражасининг кўрсаткичлар корреляцияси билан бирга мунтазам  боғлиқлиги аниқланган;

илк бор яллиғланиш олди цитокинлари (ФНО) миқдорининг маълум кўрсаткичлари болалардаги ҳиқилдоқ папилломатозининг рецидивланиши даражасини аниқлашнинг башорат омили эканлиги асосланган;

индукция вақтида интерферон статус (альфа-, гамма-ИФН) ўзгаришлари динамикасини аниқлаб, ҳиқилдоқ папилломатозини иммунологик даволаш дори воситалари тайинлаш учун башорат мезони бўлиб хизмат қилган;

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда ҳиқилдоқ папилломатозининг эрта ташхиси ва даволашга тизимли ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида: 

«Инсон қон зардобида айланадиган иммун комплексларини аниқлаш» бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IАР №20180218, 2018 йил). Мазкур ихтиро патенти инсон қон зардобида айланадиган иммун комплексларини вирус атака қаршилигини аниқлаб, касалликни қайталанишига сабабчи факторларнинг  олдини олиш тизимини шакиллантириш имконини берган;

«Болалар ҳиқилдок папилломатозида  иммунқаршиликни ташхислашда  замонавий тамойиллар» услубий қўлланмаси  тасдиқланган (Согликни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги 8-н-р/135-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма касалликни ташхислаш мезонлари, олиб келувчи сабабларни аниқлаш ва қайталанишига сабабчи факторларнинг  олдини олиш тизимини шакилантириш имконини берган;

«Ҳиқилдоқ папилломатози билан оғриган болаларни юритиш тамойиллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги 8-н-р/136-сон маълумотномаси). Натижада ҳиқилдоқ папилломатози билан оғриган болаларни ўз вақтида ташхислаш ва уларни патогенетик асосланган юритиш тактикасини ишлаб чиқиш имконини берган. Бу эса ўз навбатида ҲПнинг оғир шакллари билан беморлар сонини камайиши ҳамда ҳиқилдоқнинг торайиши ҳолатларини камайишига олиб келган;

ҳиқилдоқ папилломатози билан оғриган болаларда ўтказилган даво-ташхисот чоралари ўз вақтида ташхислаш ва уларни патогенетик асосланган юритиш тактикаси бўйича ишлаб чиқилган илмий тадқиқот натижалари (АДСС 15.27.3-2017.25.04; №133) амалий ва (СС-Итаб-2018-10; 22.05; №197) иновация грант лойиҳаларда акс эттирилган;

олинган илмий натижалар болаларда ҳиқилдоқ папилломатоз клиник-функционал тавсифи, ташхис ва даволашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика илмий иммуногия маркази цитокинларни тадқиқ қилиш лаболаториясининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги 80н-д/140-сон маълумотномаси). Натижада болаларда учрайдиган  ҳиқилдоқ папилломатозининг клиник-патогенетик ривожланишини башорат қилиб, папилломатоз жараёнини узоқ ремиссиясига ва болаларни чуқур гипоксия ҳолатига тушмасдан  ҳаёт сифатини яхшилашга  имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish