Холова Мафтуна Абдусаламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек модерн шеърияти поэтикаси”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil137.
Илмий раҳбар: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги ўзбек модерн шеъриятининг генезисини ёритиш, хусусан, унинг спецификаси ва тараққиёт тенденцияларини, бадиий-эстетик тафаккур такомилидаги ўрни масалаларини замонавий шоирлар ижоди мисолида илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек модерн шеъриятига хос бўлган поэтик индивидуал хусусиятлар, унинг бадиийлигини таъминловчи воситаларнинг шеърий нутқда адабий-эстетик ҳодиса сифатида намоён бўлиши илмий-назарий асосланган;
замонавий шеъриятда миллий руҳнинг пайдо бўлиши, унинг етакчи хусусиятларини ифодаловчи бадиий рамз, метафора, эпитет (сифатлаш) каби тасвирий воситаларнинг ифодаланиши, бадиий тилнинг ўзига хос поэтик ва семантик жиҳатлари, қофия поэтикасининг модерн шеъриятдаги эркин талқини очиб берилган;
модерн шеъриятидаги жанрлар ва унинг бадиий элементлари, эркин ва бармоқ вазнида асосий шеърий ўлчов воситаси эканлиги, шунингдек, анъанавий шеърият билан модерн шеъриятнинг ўзига хос ва муштарак жиҳатлари ёритилган;
ҳозирги ўзбек шеъриятида модернизм етакчи тасвир усулига айланганлиги ва анъанавий шеъриятда ҳам модерн дунёқараш акс этаётганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек модерн шеърияти поэтикасини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
модерн шеъриятда мифологик образларнинг қўлланилиши ҳақидаги хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 рақамли “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 19 октябрдаги ФТА-02-11/913-cон маълумотномаси). Натижада модернизм йўналишида ижод қилуви Рауф Парфи, Абдували Қутбиддин, Фахриёр каби шоирлар ижодидаги мифологик образларнинг этимологиясига доир назарий қарашларни мукаммаллаштиришга эришилган;
замонавий шеъриятимизда халқ оғзаки ижоди намуналари, мифик образлар, афсона ва ривоятлар, улар орқали миллий қадриятларимизни модернча талқинда ифодалаш каби хулосалардан ХТ-Ф2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги 89-03-1400-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек халқ достонлари таркибида учрайдиган Алптегин, Гўрўғли, Ғирот, Аждарҳо каби қаҳрамонларнинг янгича талқинлари моҳиятини ёритишга хизмат қилган;
ўзбек адабиётида модерн услубда яратилаётган шеърларнинг поэтик хусусиятлари, бадиияти, замонавий шеърларнинг вазн, тил ва қофия поэтикасининг ўзига хос жиҳатлари таҳлили ҳақида тегишли илмий хулосалардан Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқ ва Ғарб адабий анъаналари синтези” фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 89-03-2736-cон маълумотномаси).) Шу асосда Шарқ ва Ғарб адабиётида модерн шеър поэтикасига оид материаллар назарий жиҳатдан мукаммаллаштирилган;
тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси ўтказаётган турли адабий-маърифий тадбирларда, хусусан, замонавий ўзбек шеърияти, модерн шеър поэтикасига доир илмий-амалий семинар материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2017 йил 31 сентябрдаги 01-03/955-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган хулосалар орқали замонавий ўзбек шеъриятининг бадиий эстетик имкониятлари кўрсатиб берилган;
ўзбек адабиётига модерн йўналишининг кириб келиши, бунга туртки бўлган асосий омиллар, миллий руҳнинг пайдо бўлиши хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг “Айвон” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг 2018 йил 27-апрелдаги 14-01-363-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмун-мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойиган.