Қувондиқов Ваҳобжон Ортиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий ва сунъий фотосинтезловчи супрамолекуляр тизимларида зарядлар ташилиш жараёнининг флуоресцент назорати», 01.04.05– Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/FM67.
Илмий раҳбар: Нематов Шерзод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM./T.65.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Джавдат Бакиджанович, физика-математика фанлари доктори; Трунилина Ольга Викторовна, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ва сунъий фотосинтезловчи супрамолекуляр тизимларида зарядларнинг фотоиндуцирланган ташилиш жараёнларининг физик параметрларини флуоресценция маълумотлари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотоакустик спектрофотометрда нурланиш манбаи сифатида оптик йўллари бир хил бўлган, учта мустақил тўлқин узунликда ёруғлик нурлатувчи RGB (Red-қизил, Green-яшил, Blue-кўк) – ёруғлик диод қўлланилиб, ўсимлик баргининг кўндаланг кесими бўйича фотосинтез фаоллиги профили илк бор аниқланган;
ўсимлик баргларидаги хлорофилл флуоресценциясининг 685/730 нмлардаги интенсив полосалари нисбатини in vivo режимда ўлчаган ҳолда, ўсимликдаги фотосинтез самарадорлигини аниқловчи портатив АЭФ-1 флуорометри яратилган;
«Por-С60» ва «Car-Por-С60» супрамолекуляр бирикмаларида қуёш фотосинтетик фаол радиациясини (350–750 нм), зарядларнинг ажралиш энергиясига қайта ўзгартирилишининг энергетик ва квант самарадорлигини уларнинг ютилиш спектрига қараб ҳисобланганда, ушбу бирикмаларда фотосинтетик фаол радиациянинг қайта ўзгартирилиш самарадорлиги 60–80% га тенг бўлиб, ўсимлик баргларидаги табиий фотосинтез самарадорлиги қийматларига мослиги аниқланган;
сирти наноструктурали релеьефга эга ZnO юпқа плёнкасини С60 молекуласидан электронларни иккиламчи қабул қилувчи (акцептор) сифатида фойдаланганда, С60 иштирокидаги супрамолекуляр тизимларида ажралган зарядларнинг барқарорлашиши ҳисобига худди табиий фотосинтездаги каби ажралган зарядларнинг яшаш вақтини кескин ошиши аниқланган;
гетероген «наноструктурали рельефга эга ZnO юпқа плёнка сиртидаги С60 молекулалар қатлами» тизимини концентрланган ультрабинафша (325 нм) лазер нури билан узоқ нурлантирилганда, бундай тизимнинг структуравий, тебраниш ва фотолюминесцент хусусиятларида сезиларли ўзгаришлар ҳосил бўлиши, шунинг билан бирга С60 молекуласи ва ZnО сирти ўртасида кучли электрон боғланиш ҳосил бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фотосинтез жараёнида ўсимлик баргидаги хлорофилл флуоресценциясини ва сунъий фотосинтезловчи системалар учун муҳим элемент сифатида таклиф қилинган «Por-С60» ва «Car-Por-С60» супрамолекуляр бирикмалардаги электронларнинг ташилиш жараёнлари тадқиқотларининг натижалари асосида:
ўсимлик баргларидаги хлорофилл флуоресценциясининг 685/730 нмлардаги интенсив полосалари нисбатини ўлчовчи, ишлаб чиқилган портатив АЭФ-1 флуорометри дала шароитида ген-модификацияланган пахтанинг (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази) фотосинтез самарадорлигини ва ташқи муҳит стрессларига чидамлилигини тадқиқ қилиш учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 июндаги 2/1255-1620-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ген-модификацияланган пахтадаги фотосинтез самарадорлигини ва ташқи муҳит стрессларига чидамлилигини тадқиқ қилиш имконини берган;
наноструктурали релеьефга эга ZnO юпқа плёнкасини С60 молекуласидан электронларни иккиламчи акцептор сифатида фойдаланганда улар орасидаги ажралган зарядларнинг яшаш вақти, ташилиш тезлиги ва интенсивлигининг ташқи таъсирларга боғлиқлигини ўрганишдан олинган илмий натижалар Ф2-ФА-Ф146 рақамли «Фуллеренлар эритмаларида кластер ҳосил бўлиш, ўз-ўзидан йиғилиш ва ўз-ўзидан ташкилланиш жараёнлари» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 июндаги 2/1255-1619-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш фуллерен молекулаларининг абсорбцион-флуоресцент спектроскопик хоссаларининг муҳим параметрларини аниқлаш имконини берган.