Музафаров Амрулло Мустафоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олтин, уран ажратиб олиш жараёнлари ва уларнинг экотизимга техноген улушини назорат килишнинг ядро-физик услубларини ишлаб чиқиш», 01.04.01–Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/FM61.
Илмий раҳбар: [Саттаров Гайвилло Саттарович], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ядро физикаси институти ва Навоий кон-металлургия комбинати.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Салимов Мухаммад Ибрагимович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик ва табиий наъмуналарнинг элементлар таркибини, уран изотоп таркиби ва унинг емирилишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар, олтин, уран ва йўлдош металлар ажратиб олиш жараёнларининг назорати учун ядро-физик таҳлил усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электродиализга асосланган ҳар хил диаметрли (0,16–2,0 мкм) ядро фильтрларидан фойдаланиб табиий шароитда келиб чиқиш сабаби техноген бўлган ионларнинг (Sc, Cr, Fe, Co, Zn, Se, Ag, Sb, Сe, Eu ва Au) ўзини тутишини баҳолаш имконини берувчи ер ости ва саноат оқава сувларида кимёвий элементлар мавжуд бўлиш формалари аниқланган;
уран оксиди-чалаоксиди ва химконцентратида ураннинг изотоп таркибини (234U, 235U, 238U) альфа-спектрометрик усул билан аниқлаш имконини берувчи радиокимёвий услуб ишлаб чиқилган;
ҳар хил шароитда уранни ер остида танлаб эритиш (миниреагентли, кислотали ва гипохлоридли) тартиби тадқиқ қилиниши натижасида НКМК технологик маҳсулотларида (234U/238U) радиофаол мувозанатнинг бузилиш механизми аниқланган;
уран тайёр маҳсулотини тоблаш цехининг атмосферага зарарли чиқиндиларини чиқариш миқдорини камайтириш учун оптимал иш тартиблари ишлаб чиқилган;
геотехнологик жараёнда 226Ra изотопининг ўзини тутишини ўрганиш асосида уранни ер остида танлаб эритиш бўйича фойдаланишдан бўшаган ер майдонларини рекультивация қилиш услуби яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олтин, уран ажратиб олиш жараёнлари ва уларнинг экотизимга техноген улушини назорат қилишнинг ядро-физик услубларини ишлаб чиқиш асосида:
уранни ер остида танлаб эритиш асосида олинган уран химконцентрати ва оксид-чалаоксиди уран (234U, 235U, 238U) изотоп таркибини альфа-спектрометрик усулда ўлчаш услуби тайёр уран маҳсулотини буюртмачи талабидаги меъёрий солиштирма фаоллик қийматига мос маҳсулот олиш учун қўлланилган (Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасига қарашли «1-сон ГМЗ»нинг 2017 йил 14 декабрдаги 2455-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши сотишга тайёрланган уран тайёр маҳсулоти сифатини ошириш имконини берган;
технологик чиқиндиларни сақлаш омбори фаолият ҳудуди тупроғи ва ер ости сувлари наъмуналарида табиий ва техноген элементлар миқдорини аниқлаш услуби технологик чиқиндиларни сақлаш омборининг учинчи навбатини ва кузатиш қудуқларини лойиҳалашда фойдаланилган (Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг 2017 йил 12 декабрдаги 2446-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши Марказий кон бошқармасининг «2-сон ГМЗ» технологик чиқиндиларни сақлаш омборининг атроф-муҳитга техноген таъсирини бахолаш имконини берган;
табиий ва технологик намуналарининг таркибини таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилган кўп элементли нейтрон-фаоллаштириш услублари ФА-А7-Ф056 рақамли «Тошкент шаҳар экологик ҳолатининг аҳоли соғлиғи ҳолати билан боғлиқликни наъмоён қилишнинг кўп элементли ядро-аналитик услублари» (2009-2011) амалий лойиҳасида атроф-муҳит объектларини тадқиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 3 июлдаги 2/1255-1737-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши ҳаво, юза сувлар, тупроқ ифлосланишининг ўртача қийматларини аниқлаш ва аҳоли саломатлиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар туманларидаги биосферик объектларида элементларнинг тарқалиш хариталарини тақдим қилиш имконини берган;
табиий ва технологик наъмуналарда уран изотоп таркибини аниқлаш учун ишлаб чиқилган услублар ФА-А14-Ф060 рақамли «Табиий ва технологик материалларда оғир ва камёб металларни аниқлашнинг янги юқори сезгир ядро-физик услубларини ишлаб чиқиш» (2009-2011) амалий лойиҳасида ноёб ва тарқоқ элементларни аниқлаш мақсадида металлургик ишлаб чиқариш чиқиндиларини таҳлил қилишда ишлатилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 3 июлдаги 2/1255-1737-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши уран маҳсулотлари таркибидаги қўшимча элементларни аниқлашда ва атроф-муҳит муҳофазасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 10-4–10-9 аниқликда 30 та микроэлементни аниқлаш имконини берган.