Ҳазратқулова Шаҳноза Усмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузги буғдой сифат кўрсаткичларига генотип ва ташқи муҳитнинг ўзаро таъсири», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx24.
Илмий раҳбар: Рам Чандра Шарма, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонқулов Саид-Акбар Раҳмонқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоев Саидмурод Кимсанбоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдой нав намуналарининг турли табиий иқлим шароитларда юқори ҳосилдорлик ва барқарор дон сифат кўрсаткичларига эга, касалликларга, ётиб қолишга чидамли нав намуналарини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ташқи муҳитнинг турли хил ноқулай шароитларида занг касаллигига чидамли ва дон таркибидаги оқсил ҳамда клейковина миқдори ўзгармайдиган генотиплар аниқланиб, уларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мослашувчанлиги (пластиклик қобилияти) аниқланган;
янгидан яратилган “Хазрати Башир”, “Ғозғон” ва “Эламон” навларнинг ҳар иккала минтақа учун юқори ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларининг сақлаб қолиши бу навларнинг стабил ҳолга келганлиги аниқланган;
қаттиқ буғдой нав намуналаридан эртапишар, ташқи муҳит шароитларига тез мослашадиган ва ҳар қандай шароитда барқарор ҳосил берадиган генотиплар ажратиб олинган;
суғориладиган майдонлар учун ҳосилдор дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, макарон ва кондитер маҳсулотлари талабларига тўла жавоб берадиган қаттиқ буғдойнинг янги “Насаф” нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдой селекцияси ва уруғчилиги бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
янгидан яратилган юмшоқ буғдойнинг “Эломон” ва “Ҳазрати Башир” навлари 2015 йилдан истиқболли навлар сифатида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини экиш учун Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 апрелдаги 02/21-232-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навлар мазкур минтақада ғаллачилик фермер хўжаликлари майдонларида асосий нав сифатида экилган;
қишлоқ хўжалиги учун қимматли-хўжалик белгиларини намоён этган ва танлаб олинган кузги буғдойнинг «Ғозғон», «Эломон» ва «Ҳазрати Башир» навлари Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Нишон ва Қарши туманлари фермер хўжаликларида жами 32 гектар майдонга уруғлик сифатида экишга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 апрелдаги 02/21-232-сон маълумотномаси). Ушбу навлардан андоза «Крошка» навига нисбатан гектаридан 7,7-10,6 центнер қўшимча дон ҳосили олинган ва иқтисодий самарадорлик гектарига 983,5-1143 минг сўмни ташкил этган.