Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Абдурашиднинг диссертация ҳимоясисиз

селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси тупроқ иқлим шароитига мос, толаси IV-V типга мансуб ўрта толали ғўза навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Qx93.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Илмий маслаҳатчи: Тешаев Шуҳрат Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Андижон-35» ғўза нави, (NАР 00072), «Ибрат» ғўза нави (NАР 00094), «Андижон-36» ғўза нави (NАР 00102), «Андижон-37» ғўза нави (NАР 00115).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 02-11/3293-сон, 02-11/3291-сон, 02-11/3292-сон ва 2018 йил 17 январдаги 02-11/106-сон хулосалари.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсининг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлан ғўзанинг толаси IV–V типга мансуб, юқори тола чиқими ва сифатига эга, вилт ҳамда бошқа касалликларга бардошли, серҳосил, тезпишар нав ва тизмаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитида G.hirsituм L турига мансуб тизмалараро ва навлараро дурагайларда қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши аниқланган;

муайян тупроқ-иқлим шароитида G.hirsituм L. турининг тизмалараро ва навлараро дурагайларида морфо-хўжалик белгиларининг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

тезпишарлик, юқори ҳосилдорлик, битта кўсакдаги пахта вазни, тола чиқими, тола сифати ҳамда бошқа белгиларининг ижобий мажмуига эга бўлган янги селекцион нав ва тизмалар яратилган;

Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган тезпишарлиги 115-120 кун, кўсакларнинг очилиш суръати юқори, битта кўсакдаги пахта вазни 5,5-6,5 гр, толасининг узунлиги 35,0-36,5 мм ҳамда тола чиқиши 37,0-40,0 фоиз бўлган ғўзанинг «Андижон-35», «Андижон-36» ва «Андижон-37» навлари яратилган;

Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароити учун тезпишар, кўсакларнинг очилиш даражаси юқори, битта кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги ҳамда тола чиқиши юқори бўлган ғўзанинг «Ибрат» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Турли тупроқ иқлим шароитларига мос, толаси IV–V типга мансуб ўрта толали ғўза навларини яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

ғўзанинг ўрта толали «Андижон-35», «Андижон-36» ва «Андижон-37» навлари яратилган ва «Андижон-35» нави 2006 йилдан ҳамда «Андижон-36» ва «Андижон-37» навлари 2009 йилдан Фарғона водийси вилоятларига қишлоқ хўжалик экинлари навларини экиш учун давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 майдаги 02/021-34-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу навлар ушбу минтақада экиб келинаётган андоза навларга нисбатан тезпишарлиги, тола чиқимининг юқорилиги ва серҳосиллиги билан устунлигини намоён этган;

ғўзанинг «Ибрат» нави яратилган ва 2006 йилдан Фарғона водийси ҳамда Хоразм вилояти фермер хўжаликларида экиш учун қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 майдаги 02/021-34-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ғўза нави андоза навларга нисбатан тезпишар, тола чиқими юқори ва серҳосиллиги билан ажралиб турган;

2006-2017 йиллар мабойнида ғўзанинг «Андижон-35» нави Фарғона водийси вилоятлари фермер хўжаликларида жами 654294 гектар, «Андижон-36» нави Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятлари фермер хўжаликларида жами 252748 гектар ва «Андижон-37» нави Андижон вилояти фермер хўжаликларида жами 39170 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 02/20-94-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Фарғона водийси вилоятлари фермер хўжаликларида ғўза навларидан андоза навларга нисбатан гектаридан ўртача 1,5-4 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва иқтисодий самардорлик ўртача 4-6 млн. сўмни ташкил этган;

ғўзанинг «Ибрат» нави Фарғона ва Хоразм вилоятлари фермер хўжаликларида жами 86000 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 02/20-94-сон маълумотномаси). Натижада пахтачилик фермер хўжаликларида мазкур ғўза навидан андоза навларга нисбатан юқори пахта ҳосили олишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish