Кидирбаева Арзыгуль Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шароитидаги бўрилар (Canis Lupus Linnaeus) экологияси», 03.00.10–Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B89.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Холбоев Фахриддин Рахмонкулович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи шароитида бўрилар экологиясини асослаш ва популяциясини тартибга солишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Оролбўйининг барча табиий зоналарида бўриларнинг экологик структураси ва тарқалиш ареали, ҳудудий гуруҳларнинг экологик ва этиологик ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
бўриларнинг бошқа сут эмизувчилар билан бўлган биоценотик алоқалари ва озиқланиш спектри очиб берилган;
илк бор Жанубий Оролбўйи шароитида бўрилар популяциясининг ёш ва жинсий структураси комплексли турда баҳоланган ва ташқи омилларнинг таъсирида сон динамикаси асосланган;
турлар орасидаги экологик механизмни муҳим тартибга солувчи бўлиб ҳисобланадиган бўриларнинг экологик ва хўжаликдаги аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи шароитида бўрилар популяцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўрилар популяцияси яшаш жойининг экологик харитаси Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар жамияти Қорақалпоғистон бўлимида амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар жамияти Қорақалпоғистон бўлимининг 2017 йил 28 декабрдаги 187-сон маълумотномаси). Натижада бўриларни овлаш тизимини тартибга солиш ва локал популяциялари сонини бошқариш имконини берган;
бўрилар тарқалган ҳудудлар ва уларнинг сонини ҳисоблаш услублари Қорақалпоғистон Республикаси «Қўнғирот» ва «Қозоқдарё» ўрмон-овчилик хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон хўжалигига қарашли Давлат қўриқхоналар, Миллий боғлар ва овчилик хўжаликлар бошқармасининг 2018 йил 8 январдаги 01/06-12-сон ва Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги бошқармасининг 2018 йил
22 январдаги 18-сон маълумотномалари). Натижада Жанубий Оролбўйи ҳудудида бўрилар сонини инвентаризациялаш ва давлат кадастрини юритиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи ҳудудида бўриларнинг муҳофазага муҳтож локал популяцияларининг экологик ҳолати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2018 йил 26 январдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада бўри популяцияларини сақлаб қолиш ва сон динамикасини прогноз қилиш қилиш имконини берган.