Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинова Инобат Анваровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антигипоксантлар ёрдамида организмнинг чидамлилиги ортишини структура-метаболик механизмлари», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/B42.

Илмий маслаҳатчи: Алматов Карим Тожибаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.

Расмий оппонентлар: Режемурадов Зайнитдин Турабович, биология фанлари доктори, профессор;  Зайнобиддинов Анвар Эркинович,биология фанлари доктори; Абдуллаев Гаффуржон Рахимжонович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳар хил органлар ҳужайралари митохондрияларини меъёр ва гипоксия ҳамда организмни илон заҳарлари билан интоксикациясини антигипоксантлар ёрдамида чидамлилигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор антиоксидантлар оксидланиши фосфорланишга таъсир қилмасдан юрак, жигар, мия митохондрияларида нафас олиш функцияси ва организмнинг энергия сарфини камайтириши кузатилган бўлса, серотонин митохондрияда нафас олиш ва кислород-газ алмашинувини сусайтириши ҳамда қўзғалиш кўрсаткичлари ҳам пасайиши исботланган;

илк бор антигипоксантлар ва серотонин аденин нуклеотидларини уйғун равишда ҳосил бўлиши ва сарфланиши жараёнини сусайтириши, бензоналнинг ҳайвонларда турли органлар митохондрияларида ФХ ва ФИ миқдорини оширилиши ва ЛФХ, КЛ, ФСнинг пасайиши, фосфолипидларнинг бошқа фракциялари  турли хилда ўзгариши  аниқланган; 

илк бор антигипоксантлар липидларнинг пероксид жараёни ва супероксиддисмутаза, каталаза фаоллигини синхрон равишда сусайтириши ва антигипоксантлар антиоксидант сифатида мембранани барқарорлаштириши асосланган ;

антигипоксантлар митохондриялар мембраналарини фосфолипазалар А2 ва Д, лизофосфолипаза А1 нигидролитик фаоллигини ингибирлаши ва мембраналарнинг “қўшқават” (бислой) қисмини ҳимояланиши исботланган;

илк бор турли хил типдаги антигипоксантларнинг толерантогенлик даражасини аниқлаш йўналишидаги ёндашувлардан фойдаланилиши аниқланган; 

илк бор гипоксия пайтида гликолитик алмашинуви жараёни жадаллигининг кучайиши кўрсатилиб, бензонал ва катацинлар лактатнинг қондаги миқдорини ошишини фақат паст ва мўътадил гипоксия пайтидагина олдини олиши исботланган;

ҳайвонларда гипоксия вақтида ҳужайранинг энергетик функциясини бузилиши нафас олиш занжирининг НАД-тутувчи электронтранспорт функциясини чекланишидан бошланиши ҳамда гипоксия таъсирнинг кучайганда электронтранспорт функциясини бузилиши иккинчи босқич даражасигача тарқалади, бу эса тўқималарда АТФ синтезини кескин пасайишига олиб келиши  аниқланган;

илк бор гипоксия АТФ миқдорини анча камайишига ҳамда АДФ ва АМФларнинг миқдорини ошишига олиб келиши кўрсатилган, аткинсон энергетик заряди камайди, лекин аденин-нуклеотид йиғиндисига нисбати деярли ўзгаришсиз қолиши бензонал ва катацин таъсирида гипоксиядаҳайвонлар органларининг тўқималаридааденин нуклеотидларини миқдорий кўрсаткичини меъёрий чегарада сақланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бензонал, кавергал, катацин ва гутиминларнинг гипоксия шароитида организмнинг ҳаётчанлигини ошириш хусусиятини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:

антигипоксантлар ҳужайра мембранасида «қўшқават» соҳалари миқдорини оширганлиги ФА-А-12-Т-104 рақамли «Разработка и подготовка к внедрению в медицинскую практику препаратов Консубин и Катацин» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида антигипоксантлардан катациннинг фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 10 апрелдаги 411255-889-сон маълумотномаси). Натижада фосфолипаза ва протеазаларнинг мембрана фосфолипидлари ҳамда оқсилларига етиб боришини қийинлаштириб, мембранага боғлиқ ферментлар фаоллиги сақлаб қолиш имконини берган;

антигипоксантлар ва серотинни аденин нуклеотидларнинг ҳосил бўлиши ФА-А-12-Т-104 рақамли «Разработка и подготовка к внедрению в медицинскую практику препаратов Консубин и Катацин» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида антигипоксантлар кислород сарфланиш жараёнларини сусайтирилишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 10 апрелдаги 411255-889-сон маълумотномаси). Натижада антигипоксантлар бир томондан ҳужайра даражасида кислородга бўлган эҳтиёжини идора қилувчи қўшимча механизмларни таъминлаш  имконини берган;

айрим биологик фаол моддалар таъсирида гипоксия ҳолатида ҳар хил аъзолардаги ҳужайра митохондрияларида ФА-А-7-Т-187 рақамли «Республикамизда яратилган оргинал «Данг-шень» ва «Катацин» препаратларини тиббиёт амалиётида тадбиқ этиш» мавзусидаги фундаментал  лойиҳасида ЛПО жараёнларининг ўзгаришини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 10 апрелдаги 411255-890-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳидаги каламушлар организмига катацинни киритиб, митохондрияда ЛПО жараёнларини меъёр кўрсаткичларига яқинлаштириш имконини берган; 

гипометаболиклар организмга киритилишида жигар ва юрак органларида физиологик жараёнларини ФА-А-7-Т-187 рақамли «Республикамизда яратилган оргинал «Данг-шень» ва «Катацин» препаратларини тиббиёт амалиётида татбиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида нормага яқинлашишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 10 апрелдаги 411255-890-сон маълумотномаси). Натижада катацинни гипоксия шароитида ҳужайра тузилмаларини эркин радикалли оксидланишидан ҳимоя қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish