Sayt test rejimida ishlamoqda

Макамов Абдусалом Хасанбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг хромосомаси алмаштирилган генетик хариталаш популяцияларини тадқиқ қилиш ва молекуляр тавсифлаш”, 03.00.14–Геномика, протеомика ва  биоинформатика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/В78.

Илмий раҳбар: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Кадирова Дилбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзада хромосомаси алмаштирилган популяция яратиш ва қимматли хўжалик белгиларини ДНК маркерлари асосида молекуляр тавсифлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республика пахтачилигида ғўза геномини тадқиқ этишда хромосомаси алмаштирилган линияларни қўллаб, қимматли хўжалик белгиларни бошқарувчи QTL локуслар/генлар аниқланган;

ғўзада толанинг сифат белгилари, хусусан, тола узунлиги, пишиқлиги ва чўзилувчанлиги ҳамда агрономик белгилардан битта кўсакдаги пахта оғирлиги ва тола индекси каби белгилари билан генетик бириккан BNL1030, BNL4028, BNL1414, Gh247, BNL1317, Gh118, TMB0812, BNL3660 ва BNL0946 маркерлари аниқланган;

РИЛ популяциясида миқдорий белгилар локуслари (QTL)ни хариталаш асосида тола сифати ва агрономик белгилар билан бириккан 28 та QTL локуслари аниқланган;

аниқланган QTL локусларидан иккитаси тола сифати ва тўрттаси агрономик белгилар бўйича барқарор локуслар эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўзада хромосомаси алмаштирилган линия иштирокида РИЛ популяциясини яратиш ва уларда қимматли хўжалик белгиларни QTL хариталаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

хромосомаси алмаштирилган (CS-B) линияларда аниқланган ва маълум бир хромосомага хос бўлган юздан ортиқ ДНК маркерлари 201405-NSF_CECS “Ғўзанинг CS-B, CS-T ва CS-M линияларида алмаштирилган хромосомаларни ДНК маркерлар ёрдамида молекуляр тасдиқлаш” лойиҳасида бошқа ғўза турларидан алмаштирилган хромосомаларни молекуляр тасдиқлаш учун фойдаланилган (АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 2018 йил 25 майдаги маълумотномаси). Натижада ғўзанинг хромосомаси алмаштирилган CS-B(G.barbadense), CS-T (G.tomentosum) ва CS-M (G.mustelinum) линияларидаги алмаштирилган хромосомаларни аниқлаш имконини берган;

маълум бир хромосомаларга хос бўлган ДНК маркерлари Ф-5-31 рақамли “Моносомлари бир хил шаклга келтирилган ва тартибли рақамланган Gossypium hirsutum L. ғўзасининг моносом линиялари тўплами ёрдами билан маркерли генларнинг хромосомада жойлашувини аниқлаш” лойиҳасида нуқсонли хромосомаларни идентификация қилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 89-03-2006-сон маълумотномаси). Натижада ғўзанинг моносомик линияларида нуқсонли хромосомаларни аниқлаш имконини берган;

ягона хромосомага хос бўлган РИЛ популяцияси республикада етакчи бўлган “Геном технологиялари асосида яратилган ноёб ғўза ва бошқа экинлар генофонди” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 майдаги 4/1255-1301-сон маълумотномаси). Натижада РИЛ популяцияси ғўза гермоплазмаси коллекциясини бойитиш ва генетик хилмахиллигини ошириш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish